Авлод(насл) қолдириш – бу бир синф базасидан фойдаланган холда мукаммалроқ бошқа бир синфни яратишдир. Бунда база олинган синф базавий синф, янги яратилган синф эса авлод синф деб юритилади. Авлод қолдиришда базавий синфдаги барча усул ва хусусиятлар авлод синфга ўтади. Авлод қолдириш объектли дастурлашнинг асосий инструментларидан бири ҳисобланади. Унинг ёрдамида:
Дастур кодини қайта ёзиш муаммоларидан озод бўлинади
Дастур модификацияси соддалашади
Мавжуд дастур асосида мукаммалроқ ва соддароқ кўринишдаги янги дастур яратши имконияти юзага келади.
Полиморфизм – бу объектнинг битта умумий интерфейсини ёки бирор усулини турли хил мақсадларда қўлланишидир. Масалан: Бизда “шакл” синфи мавжуд бўлсин ва унда юзани ҳисоблаш учун GetSquare() усули бор бўлсин. “Шакл” синфидан “Квадрат” ва “Айлана” объектларини яратиб олсак уларнинг юзаларини ҳисоблаш битта GetSquare() усули орқали амалга ошади. Лекин ҳисоблаш турли хил формула орқали ҳисобланади. Ушбу жараённи амалга ошириш учун бир хил исмли майдондан фойдаланилади лекин реализация қилиш фарқли кўринишга эга бўлади. Мана шу холат полиморфизм деб аталади.
3.2. Visual Studio(2010) ва Visual С# муҳитида ишлаш. Консолли илова.
Visual Studio.NET мажмуаси ўзида бир неча дастурлаш тилларин мужассамлаштирган. Visual С# да иловалар яратиш учун Visual Studio.NET ишга туширилгандан сўнг экранга чиққан ойнанинг юқори менюсидан Файл Создать Проект…буйруқлар кетма-кетлиги танланади(3.2. 1- расм).
1- расм
Экранга чиққан янги ойнанинг чап тарафидан Visual C# банди, ўнг тарафга чиққан рўйхатдан эса қандай илова яратиш керак бўлса шунга мос муҳит танланади(3.2. 2- расм ).
2- расм
Бошланғич холда ишлаш ва тушуниш қулай бўлиши учун консолли иловалар яратишни кўриб ўтамиз. Бунинг учун ўнг тарафдаги рўйхатдан Консольное приложение ни танлаб, Имя – майдонига яратаётган дастуримиз файли номини берамиз, Раположение - майдонига ушбу файл қаерга жойлашиши кераклигини кўрсатамиз ва OK тугмасини босамиз.
Энди Visual C# (2010) интерфейси(муҳити)га қисқача изоҳ бериб ўтамиз(3.2.3-расм). Ойнанинг юқори қисмида (Файл, Правка, Вид,Рефакторинг, Проект...ва х.)бош менюси ва унинг остида қулайлик учун инструментлар панели(toolbars) жойлашган. Ўнг юқори бучакда жойлашган Обозреватель решений(Solution Explorer) ойнаси проектни бошқариш имконини беради. Агар ушбу ойна ишчи ойнада йўқ бўлса, уни Вид менюсининг Обозреватель решений банди орқали чиқариб олинади. Ушбу ойнада проект таркибига кирувчи барча ресурслар рўйхати акс этади. Ойнанинг остки қисмида жойлашган Окно синфов вкладкасига ўтиб, проект таркибига кирувчи барча синфлар ва унинг аждодлари рўйхати кўриш мумкин.