Қўшиш ва айириш
Қўшиш амали ( + )- икки операндни қўшишдан ҳосил бўлган натижани қайтаради.
Айириш амали ( - ) икки операнднинг айирмасини ифодалайди.
Стандарт қўшиш ва айириш амали int, uint, long, ulong, float, double ва decimal типлари учун аниқланган. Бошқа типли катталиклар учун ҳам қўшиш ва айириш амалларини қўллаш мумкин, фақат ушбу тип учун автоматик ўзгартириш амалга ошиши лозим бўлиши керак. Натижанинг типи энг камида int типида бўлади.
Суриш амаллари
Суриш амаллари ( << ва >> ) – бутун типли операндлар учун қўлланилади. Суриш амаллари бажарилиши натижасида биринчи операнднинг иккилик кодидаги разрядларни иккинчи операнд қиймати баробарида ўнгга ёки чапга сурилади.
Чапга суриш амалида ( << ) кўрсатилган миқдордаги разрядга суришдан қолган жойлар 0 лар билан тўлдирилади. Чапга суриш амали сонни 2 га кўпайтириш амали билан тенг кучли.
Ўнгга суришда (>>) эса кўрсатилган миқдордаги разрядга суриш орқали ортиқча разрядлар ташлаб юборилади. Ўнгга суриш амали сонни 2 га бўлишга тенг кучли. Масалан:
4<<1 амали бажарилиши натижасида 8 сони хосил бўлади. Чунки 4 сонининг иккилик коддаги қиймати 100 га тенг. Разрядларни 1 хона чапга суриш орқали 100 сони 1000 га айланади. Бу эса ўнлик саноқ системасида 8 га тенг.
16>>1 бажарилиши натижасида 8 сони ҳосил бўлади. Чунки 16 сонининг иккилик саноқсистемасидаги коди 10000 га тенг. Разрядни 1 бирлик ўнгга суриш натижасида энг охирида 1 та 0 сони ташлаб юборилади ва 1000 сони қолади. Ушбу сон эса ўнлик саноқ системасида 8 га тенг.
Манфий сонлар учун суриш амаллар мусбат сонларга нисбатан фарқли натижа беради. Чунки соннинг ишораси алоҳида разрядни билдиради.
Стандарт суриш амаллари int, uint, long и ulong типлари учун қўлланилади.
Солиштириш амаллари ва тенгликни текшириш амаллари
Солиштириш амаллари( <, <=, >, >=, ==, != ) бажарилиши натижасида биринчи операнд иккинчисига таққосланади. Натижа мантиқий типда олинади. Солиштириш амаллари ва натижалар 4.4.1 жадвалда келтирилган.
4.4.1-жадвал. Солиштириш амалларидан олинувчи натижалар
|
Амал
|
Натижа
|
x == y
|
true, агар x операнд y га тенг бўлса, акс холда false
|
x != y
|
true, агар x операнд y операндга тенг бўлмаса, акс холда false
|
x < y
|
true, агар x операнд y операнддан кичик бўлса, акс холда false
|
x > y
|
true, агар x операнд y операнддан катта бўлса, акс холда false
|
x <= y
|
true, агар x операнд y операнддан кичик ёки тенг бўлса, акс холда false
|
x >= y
|
true, агар x операнд y операнддан катта ёки тенг бўлса, акс холда false
|
1>
Do'stlaringiz bilan baham: |