Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида



Download 35 Kb.
Sana14.05.2023
Hajmi35 Kb.
#938704
Bog'liq
Олий таълим тизимини ривожлантириш Президент қарори


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 апрелдаги “Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2909-сонли қарори юзасидан Ўзбек тили ва адабиёти факультетида ўтказилган йиғилиш
Б А Ё Н Н О М А С И
06.05.2017 йил Жиззах шаҳри
Қатнашдилар: Молия-иқтисод ишлари проректори И.Ғиёсов, факультет декани Ф.Равшанов, факультет деканининг ўринбосарлари, кафедра мудирлари, профессор-ўқитувчилар.
Ушбу йиғилиш Ўзбек тили ва адабиёти факультетининг 316 ўқув хонасида бўлиб ўтди. Ташкил этилган йиғилишни факультет декани Ф.Равшанов кириш сўзи билан очиб берди. Ф.Равшанов профессор-ўқитувчиларни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги Қарори мазмун-моҳияти билан таништирди. Ҳозирги кунда юртимизда бўлаётган ўзгаришлар, ютуқларнинг қарор билан мувофиқ жиҳатларига кўра тушунтириб берди.
Институт молия-иқтисод ишлари проректори И.Ғиёсов сўзга чиқиб, 2017 — 2021 йилларда Олий таълим тизимини комплекс ривожлантириш дастури, унинг таркибида кадрлар тайёрлаш мазмунини тубдан қайта кўриш, халқаро стандартлар даражасига мос олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш учун зарур шароитлар яратилишини таъминлаш, 2017-2021 йилларда Олий таълим муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва юқори малакали мутахассислар тайёрлаш сифатини тубдан яхшилаш чора-тадбирлари дастурини амалга ошириш тўғрисида алоҳида тўхталиб ўтди. Шунингдек, И.Ғиёсов 2017 — 2021 йилларда олий таълим тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлари таркиби ва тўлиқ мазмун-моҳияти билан профессор-ўқитувчиларни таништириб ўтди ва қарорнинг ва жумладан Жиззах давлат педагогика институти биноларининг реконструкциялаш ҳамда янги 500 ўринли ўқув биноси барпо этилиши бўйича белгиланган чоралар режалари билан таништирди.
Шунингдек, И.Ғиёсов 2017-2021 йилларда олий таълим муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва модернизациялаш, уларни замонавий ўқув-илмий лабораториялар, замонавий ахборот-коммуникация технологиялари воситалари билан жиҳозлаш комплекс чора-тадбирлари; 2017-2021 йилларда Жиззах Давлат Педагогика институтини комплекс ривожлантириш дастурини амалга ошириш молиявий харажатлар ҳажмининг ҳисобланган; ЖДПИ нинг 2017-2021 йилларда қурилиш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлашнинг манзилли дастуридаги ўрни; 2017-2021 йилларда ЖДПИни ўқув ва илмий лаборатория ускуналари билан жиҳозлаш режалари билан таништирди.
Йиғилиш сўнгида факультет профессор-ўқитувчиларини қарор юзасидан қизиқтирган саволларга И.Ғиёсов томонидан етарлича жавоб берилди.
Йиғилиш раиси: Ф.Равшанов
Йиғилиш котиби: Х.Махаммадиев
Download 35 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish