Модулнинг мақсади: педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малака ошириш курси тингловчиларида стратегик қарорлар қабул қилиш кўникмаси ва малаксини шакллантириш, уларда ОТМларда жамоатчилик назоратини амалга ошириш мехнаизмларига доир билимларини кенгайтиришдан иборат. Шунингдек, Олий таълим тизимини ривожлантиришнинг стратегик мақсадлари ва устувор йўналишлари амалга ошириш тўғрисида кўникма ва малакаларини таркиб топтириш.
Модулнинг вазифалари:
Олий таълим тизимини ривожлантиришнинг стратегик мақсадлари ва устувор йўналишлари мазмун-моҳиятини тушунтириш;
Олий таълимда стратегик қарорлар қабул қилиш усулларини таҳлил қилиш;
Глобал пандемия шароитида оптимал қарорлар қабул қилиш амалда қўллаш кўникмаси ва малакаларини шакллантириш;
Ноаниқлик шароитида стратегик қарорлар қабул қилиш ва ижросини таъминлаш компетенцияларини шакллантириш;.
Олий таълим муассасаларида жамоатчилик назоратининг замонавий механизмларини жорий этишга доир билми ва малакаларни шакллантириш;
Глобал пандемия шароитида ОТМларда жамоатчилик назоратини амалга оширишга инновацияларни жорий этиш масалаларини таҳлил этиш.;
тингловчиларга ОТМларда стратегик режалаштириш ва прогнозлаштириш (foresight) ҳақида маълумотлар бериш.
Модул бўйича тингловчиларнинг билими, кўникмаси, малакаси ва компетенцияларига қўйиладиган талаблар
“Олий таълим тизимида стратегик қарорлар қабул қилиш ва жамоатчилик назорати” модулини ўзлаштириш жараёнида амалга ошириладиган масалалар доирасида:
тингловчи:
бошқарувда тизимли таҳлил услубларидан фойдаланилган ҳолда стратегик қарор қабул қилишни амалда қўллаш;
ОТМларда стратегик режалаштиришни мақсади, вазифалари ва мазмун-моҳиятини англаши;
Стратегик қарор қабул қилиш жараёнига таъсир кўрсатадиган омиллар таъсирини билиш;
Стратегик режалаштириш, қарор турлари ва қарорни бажаришга қўйиладиган талабларни билиш;
ОТМларда жамоатчилик кенгашлари фаолиятиининг ташкилий-ҳуқуқий асослари;
ОТМларда жамоатчилик кенгашлари фаолиятини самарали ташкил этиш механизмлари ҳақидаги билимларга эга бўлиши;
Олий таълим муассасаларида жамоатчилик кенгашлари фаолиятини ташкил қилиш;
Ноаниқлик шароитида қарорлар қабул қилиш;
Олий таълим муассасаларида жамоатчилик кенгашлари фаолиятини таҳлили қила олиш;
ОТМларда жамоатчилик кенгашлари фаолиятида инновацион технологияларни жорий этиш;
ОТМларда стратегик қарорлар қабул қилишда рискларни баҳолаш бўйича кўникма ва малакаларини эгаллаши;
Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепцияси асосида ОТМ\факультет\кафедрани ривожланиш стратегиясини ишлаб чиқиш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий таълим тизимига оид қабул қилган фармонлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Олий таълим тизимига тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг таълим тизимига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида стратегик қарорлар қабул қилиш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил
5 июндаги “Олий таълим муассасаларида таълим сифатини ошириш ва уларнинг мамлакатда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларда фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 3775-сон қарорига мувофиқ ОТМларда жамоатчилик назоратини ташкил этиш компетенцияларни эгаллаши лозим.