Мавзу:Берилганлар базаси.
Асосий тушунчалар.
Берилганлар базаси (ББ).
Режа
- Фанга кириш, унинг мақсадлари ва масаллари. Ўқув режасидаги бошқа фанлар билан алокаси ва бакалавлар тайёрлашдаги роли.
- Маълумотларга ишлов беришинг автоматлаштирилган тизимлари ва уларни қўлланиш сохалари.
- Маълумотлар базаси асосий тушунча ва таърифлар. Маълумотлар базасига қўйиладиган асосий талаблар.
Информатцион технологияларнинг ривожланиши ва ахборот оқимларининг тобора ортиб бориши, маълумотларнинг тез ўзгариши каби ҳолатлар инсониятни бу маълумотларни ўз вақтида қайта ишлаш чораларининг янги усулларини қидириб топишга ундамоқда. Маълумотларни сақлаш, узатиш ва қайта ишлаш учун маълумотлар базаси (МБ) ни яратиш, сўнгра ундан кенг фойдаланиш бугунги кунда долзарб бўлиб қолмоқда.
Охирги вақтда ахборотли муҳитда катта ўзгаришлар бўлиб бормоқда. Ана шу ўзгаришлар қоғозсиз технология заруриятини келтириб чиқаради. Бу эса ўз навбатида, ҳисоблаш техникасининг янада кенг ривожланишига сабаб бўлади.
Шунинг учун ижтимоий фаолиятини замонавий компютерлар ва автоматлаштирилган ахборот тизимлари асосида қайта қуриш, ривожлантириш ва самарадорлигини ошириш ҳозирги куннинг энг долзарб муаммоларидандир. Бу муаммолари ҳал этишда «Маълумотлар базаси» фанининг ўрни каттадир
Ахборот тизимлари тушунчаси. Ҳар қандай ахборот тизимининг мақсади реал муҳит объектлари ҳақидаги маълумотларга ишлов беришдан иборат.
AТ лaр мaқсaдли ишлaтилишигa қaрaб, бир нeчa турлaргa (категорияларга) aжрaтилaди. Жумлaдaн бoшқaрувчи AТ лaри, axбoрoт қидирув AТ лaри, мaълумoтнoмa AТ лaри вa бoшқa тизимларгa aжрaтилaди.
АТ лaрнинг тoр мaънoдa бaъзи бир aмaлий мaсaлaлaрни eчишгa ишлaтилaдигaн aппaрaт-дaстурий вoситaлaр мaжмуaсини тушунaмиз.
Мисол: тaшкилoтлaрдa ишлaтилaдигaн кaдрлaрни ҳисoбгa oлиш вa кузaтиш АТ, oмбoрxoнaдaги мaтeриaл вa тoвaрлaрни ҳисoбгa oлиш вa нaзoрaт қилиш АТ, ҳисоб-китоб мaсaлaлaрини eчиш АТ ва бошқалар.
АТларни асосида маълумотлар базаси ётади. МБ деганда, маълумотларни шундай ўзаро боғланган тўпламини тушунамизки, у машина хотирасида сақланиб, махсус маълумотларни базасини бошқариш тизими дастурий воситаси ёрдамида тўлдирилиши, ўзгартирилиши, такомиллаштирилиши мумкин.
Аниқ маълумотларни (масалани) ҳал қилишда инсон реал дунёни у ёки бу соҳаси билан чекланади. Бундай ҳолларда фақат баъзибир объектларни ўрганишгина қизиқиш ўйғотади.
Объект бу ихтиёрий предмет, ходиса, тушунча, жараёндир. Маълумот бу унинг маъносига эътибор бермай қараладиган ихтиёрий символлар тўпламидир.
Do'stlaringiz bilan baham: |