Олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни



Download 1,76 Mb.
Pdf ko'rish
bet57/82
Sana30.03.2022
Hajmi1,76 Mb.
#517280
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   82
Bog'liq
6.2-Davlat-sanitariya-epidemiologiya-nazorati-tizimidagi-islohatlar

 Атмосфера 
ифлосланишининг 
олдини 
олиш 
чоралари.
Атмосфера ифлосланишининг олдини олиш кўпқиррали мураккаб вазифа 
бўлиб, у турли тадбирларни бажариш орқали амалга оширилади. 
1.Ҳавога зарарли моддалар ташланишининг рухсат этилган чегараси (ПДВ -
ТРЭЧ) ни белгилаш. 
Атмосфера ифлосланишининг олдини олишда унга 
турли манбалардан чиқариладиган ифлословчи моддалар миқдорини назорат 
қилиш муҳим аҳамиятга эга. Шу мақсадда ҳавога зарарли моддалар 
ташланишининг рухсат этилган чегараси (ПДВ - ТРЭЧ) ҳамда ҳаводаги 


107 
зарарли моддаларнинг рухсат этилган концентрацияси (ПДК - РЭК) 
кўрсаткичлари ишлаб чиқилган ва давлат стандартига киритилган. РЭК нинг 
кўрсаткичлари у ѐки бу зарарли модданинг маълум муддат ичида тирик 
организмларга зиѐн етказмайдиган миқдорини аниқлашга асосан ишлаб 
чиқилган бўлиб, у бир марталик максимал концентрация – РЭК
бм
(20 мин.) ва 
суткалик ўртача концентрация – РЭК
сў
(сутка давомида) каби кўрсаткичлар 
билан белгиланади. Ҳаводаги зарарли моддаларнинг концентрацияси 
уларнинг 
ҳавога 
ташланадиган 
миқдорига 
боғлиқ. 
2. Ифлословчи моддаларнинг атмосферада тарқалиш қонуниятларини 
ўрганиш. 
Ер юзида ҳаво оқимининг йўналиши ва тезлиги кўпгина омилларга, 
шу жумладан, Ернинг айланиши, ер юзасининг Қуѐш нуридан исиш 
даражаси, унинг рельефи, у ѐки бу ҳудуднинг жойлашган географик ўрни, 
ҳаво қатламининг баландлиги, иқлим шароитлари каби ҳолатларга боғлиқ. 
Шунга мос равишда атмосферага ташланадиган зарарли моддалар турли 
йўналишларда турлича тезликда ҳаракатланадилар. Ер юзидан баландлашган 
сари ҳаво оқимлари кучаяди ва уларга тушган зарарли моддалар тез 
аралашиб, узоқ масофаларга тарқалади. Масалан, 1883 й. Индонезияда 
ҳаракатга келган Кракатау вулқонининг кули Европа мамлакатлари устида 
ўзига хос булутлар ҳосил қилган. Аммо, табиий ва техноген тусдаги зарарли 
моддалар, одатда, атмосферанинг пастки, яъни ер устки қатламига 
чиқарилади. Уларнинг ҳавога тарқалиш тезлиги ва йўналиши маълум 
қонуниятларга буйсунади. Бундай қонуниятларга қуйидагиларни киритиш 
мумкин: 
1.
саноат ва энергетика зарарли моддаларининг имкон қадар баландроққа 
ташланиши уларнинг ҳавога аралашишини тезлаштиради ва узоқ 
масофаларга тарқалишига имкон яратади; 
2.
ҳавонинг намлиги юқори бўлганда унинг босими ошиб, ҳаракатланиши 
сусаяди. Бундай шароитда зарарли моддаларнинг ҳавога аралашиши 
секинлашади ва ер сиртига чўкиши тезлашади; 
3) ўрта кенгликларда, шу жумладан Ўзбекистонда ҳам, ҳаво массаси 
кўпинча ғарбдан шарққа томон ҳаракатланади ва шунга мос равишда зарарли 
моддалар 
ҳам 
кўпинча 
ғарбдан 
шарқий 
ҳудудларга 
кўчади; 
4) атрофи тоғлар билан ўралган ҳудудларда жойлашган аҳоли 
пунктларида ҳаво оқими суст бўлиб, улардаги саноат ва энергетика 
корхоналаридан ҳавога чиқарадиган зарарли моддаларнинг ер сиртига чўкиш 
даражаси 
юқори 
бўлади; 
5) рельефи нотекис бўлган ҳудудларда ҳаво оқими одатда юқоридан 
пастга ҳаракатланади. Шунга кўра тепаликда қурилган саноат корхонасининг 
зарарли чиқиндилари пастда жойлашган аҳоли пунктларини ифлослайди; 


108 
6.
кўп қаватли уй-жой ва бошқа иншоотлар барпо қилинган йирик 
шаҳарларда ҳаво оқими нисбатан суст бўлиб, зарарли моддаларнинг 
ҳавога тарқалиб кетиш имконияти чекланган бўлади; 
7.
транспорт ташлама чиқиндиларнинг ҳавога тарқалиши локал харатерга 
эга бўлиб, улар ер сирти ҳавосига ташлангани учун узоқ масофаларга 
кўчмайди. 
Шуни эътироф этиш лозимки, ҳаво массаси оқимининг тезлиги ва йўналиши 
йилнинг турли мавсумларида ўзгариб туриш хусусиятига эга. Шунинг учун 
ҳам ҳавога зарарли моддаларнинг аралашиб кетиши ва кўчиш йўналишини 
аниқлаш кўп йиллик ўртача маълумотларга асосланиб, шамол йўналиши 
(«роза ветров») га кўра қуйидаги кўпбурчакли (одатда 8 бурчакли) чизма 
ҳолида 
тасвирланади. 
Саноат 
корхоналарини 
жойлаштиришда 
ҳудуднинг 
рельефини, 
ундаги 
шамол 
йўналишини ҳисобга олиш, саноат 
корхоналарининг тутун чиқарувчи 
мўриларини баландга кўтариш 
аҳоли 
пункти 
ҳавосининг 
тозалигини таъминлашга ѐрдам 
беради. 
Атмосфера 
ифлосланишини 
камайтириш 
йўлларидан 
бири 
тошкўмир ва нефть билан ишлайдиган саноат корхоналарини табиий газ 
ѐқилғисига ўтказишдир. Шунингдек автомобиль транспортини газ 
ѐқилғисига ўтказиш, унинг ѐндириш тизимида ѐниш эффектини ошириш 
ҳамда ѐқилғини кам сарфлаш томонга такомиллаштириш асосида ташлама 
газларни камайтириш, электромобиллар тармоғини ривожлантириш кабилар 
ҳам 
бу 
ишга 
ижобий 
ѐрдам 
беради. 
Атмосферани соф сақлашда яшил ўсимликларнинг аҳамияти кўпқирралидир. 
Яшил ўсимликлар ҳаводаги чанг ва газларни ўзида тутиб қолади, карбонат 
ангидридини ютиб, кислород ажратади. Қуѐшли кунда сатҳи 1 гектарга тенг 
бўлган ўсимликлар суткасида 280 кг гача карбонат ангидридини ютиб, 220 кг 
гача кислород ажратади. Шаҳарлардаги дарахтзор боғлар ҳавосидаги чанг 
кўкаламзорлаштирилмаган жойга қараганда ѐзда 42%, қишда эса 37% кам 
бўлади. Ўсимликлар ҳаводаги олтингургурт газини 60% гача ушлаб қолиб, ўз 
тўқималарида 
уни 
сульфатлар 
кўринишда 
тўплайди. 
Ўсимликларнинг яна бир фойдали хусусияти, уларнинг ўзидан фитонцитлар 
ажратиб чиқариб, ҳавони патоген замбуруғлар ва бактериялардан 
тозалашдир. Бир гектар арчазор бир кунда 30 кг, баъзи игнабаргли дарахтлар
масалан, кедр қарағайи, бундан ҳам кўпроқ фитонцит ажратиб чиқаради. 


109 
Дарахтлардан ажралган фитонцитлар ҳаводаги бактерияларни ўлдиргани 
учун ҳам ўрмонлар ҳавосида бактериялар сони шаҳар ҳавосидагидан 200-250 
марта 
кам 
бўлади. 
Яшил ўсимликлар шаҳарларнинг микроиқлимини мўътадиллаштиришда 
муҳим роль ўйнайди. Дарахтлар иссиқ пайтларда атмосферага кўп сув 
буғлари чиқариб, ҳаво намлигини 20-30% га оширади. Бу эса шаҳар ҳавосини 
асфальт, бетон ва ғиштлар ҳароратидан қизиб кетишдан сақлайди. 
Шаҳарлардаги дарахтлар, шунингдек, товуш тўлқинларини ютиб, шовқинни 
пасайтиради. Бу эса, ўз навбатида, инсонлар асабини тинчлантириш ҳамда 
уларнинг меҳнат қобилиятини оширишда муҳим ўрин тутади. Атмосферани 
турли зарарли моддалардан муҳофаза қилишда ҳавога ташланадиган 
технологик чиқиндиларни махсус қурилмаларда тозалаш алоҳида аҳамиятга 
эга. 

Download 1,76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   82




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish