JQuiz нинг қисқа жавобни ёзиш синов машқи кўринишида эса, таълим олувчи жавобни ёзиши керак бўлади. Бунда таълим олувчи Hint тугмасидан фойдаланиши мумкин. Бу тугма сўзни ташкил этувчи ҳарфларини биттадан кўрсатиб, ёрдам бериш вазифасини бажаради. Бунда баҳолаш мос равишда мурожаатлар сонига боғлиқ бўлади. Синов машқининг бу шакли сўзларни ёдда тутишга ундаш билан биргаликда, уни орфографик хатосиз ёзишни ўргатади.
Гибрид синов машқида алтернатив савол билан қисқа жавобни ёзиш машқи комбинациялашади. Яъни таълим олувчи бир неча Hint ёрдамчи тугма уринишлардан сўнг ҳам жавобни ёзишда қийналса, Check тугмасини босиши билан савол альтернатив кўринишда намоён бўлади. Албатта бунда ҳам баҳолаш мос равишда мурожаатлар сонига боғлиқ бўлади.
Мульти танловли синов машқи ташкил қилинганда жавоб вариантларидан бир нечтаси тўғри бўлиши мумкинлиги назарда тутилиши лозим. Таълим олувчи тўғри жавобларни барчасини танламагунча баҳо эълон қилинмайди. Бу синов машқи анъанавий алтернатив тест синовидан фарқ қилиб, таълим олувчи фикрлаш доирасини кенгайтиради.
JCloze дастурида синов машқи қуйидагича ташкил қилинади. Гапнинг орасига шундай киритиш майдончалар ташкил қилинадики, бу майдончадаги сўзлар гапнинг калити ҳисобланади. Яъни калит сўз гапни тўлдиради. Бундай майдончаларни хоҳлаганча ташкил қилиш мумкин. Ҳар бир калит сўзга ёрдамчи изоҳлар ташкил қилиш мумкин. Шу ўринда таълим олувчи яна Ҳинт ёрдамчи тугмага мурожаат қилиб тўғри жавобнинг ҳарфма-ҳарф ташкил қилиши ҳам мумкин. Ундан ташқари дастур бир неча калит сўзлар рўйхатини ташкил қилиши ва таълим олувчи тўғри сўзни танлаш орқали ҳам жавоб бериш шаклини ташкил қилиш мумкин. Бунинг учун файл конфигурациясини ўзгартириш керак.
JCross дастурида кроссвордлар яратиш мумкин. Сеткани хоҳлаган ўлчамда ташкил қилиш мумкин. Юқоридаги дастурларда айтиб ўтилганидек, ёрдамчи Hint ёрдамчи тугма имконияти бунда ҳам мавжуд. Синов машқини кроссворд кўринишида ташкил қилиш, синовни қизиқарли машғулотга айлантиради. Бунда таълим олувчи саволларга жавоб бериш жараёнида, сўзларни орфографик ёзилишини ҳам ўрганади.
JMix дастури гапдаги сўзлар аралашмасидан машқ яратади. Бунда тўғри жавобни аниқлаш учун бир неча сўзларни тўғри кетма-кетлигини ташкил қилиш керак. Яъни гапдаги кетма-кетлик аралаш кўринишда таклиф қилинади. Бу синов машқида таълим олувчи ўзини ўйин ўйнаётгандек хис қилади. Синов машқини бажариш жараёнида, гапларни грамматик тузилишини тўғри ташкил қилишни ҳам автоматик равишда ўрганиб боради.
JMatch дастур мос келувчи жавобларни топиш синов машқини яратади. Чап томонда ўзгармас рўйхат ташкил қилинади. Ўнг томонда эса аралаш ҳолда жавоблар рўйхати ташкил қилинади. Бунда таълим олувчи ўзаро мосликни топиши керак. Синов машқини бошқотирма эчишга қиёслаш мумкин.