Малака талаблари:
Намунавий шахсий фазилатларга - интеллект, маданиятли, ижодий қобилиятлар, хушмуомалалик ва ташаббускорлик қобилиятларига эга бўлиш, масъулият ҳисси, мустақил қарор қабул қилиш ва иш тутиш, қатъий ҳаракат қилиш, муассаса стратегик мақсадларига эришишни таъминлаш хусусиятларига эга бўлиши;
Олий маълумотга эга бўлиши;
Ўз соҳасига тегишли масалалар бўйича ахборот ва маълумотлардан хабардор бўлиши зарур.
Классификатор бўйича:
Т/р
|
Лавозим номи
|
ММСК
бўйича код
|
Ходимлар тоифаси
|
Маълумотининг
энг паст даражаси
|
ЎМКТМТЙКМ ва ОТЙМК
бўйича коди
|
789
|
Кабинет мудири
|
1239
|
Б
|
Олий маълумот
|
Билимларнинг қўлланиш соҳасига кўра
|
17. Таълим-тарбия маслахатчисининг вазифалари
Ўз меҳнат вазифаларини ҳалол, виждонан бажариш, меҳнат ва ижро интизомига риоя қилиш;
Талаба ёшларга миллий истиқлол ғояларини сингдириш асосида уларда миллим истиқлол тафаккурини шакллантириш, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат, юксак аҳлоқ, ҳуқуқий билимларни, маънавий етукликни чуқур эгаллаб, қонунларимиз устиворлигини тан оладиган, меҳнатсевар, эркин шахс сифатида уларни комил инсон қилиб тарбиялаш;
Талаба ёшларни бой тарихий, миллий ва диний анъаналаримизга ёт бўлган иллатлар: терроризм, диний ақидапарастлик, наркомания ва уюшган жиноятчиликка қарши кураш руҳида тарбиялаш;
Талабалар манфаатини мунтазам ҳимоя қилиш, уларга яратилаётган шароитлар ва улардан фойдаланиш имкониятларини ёшларга етказиш учун фаол ҳаракат қилиш, уларга ўқиш, илм-фан билан шуғулланиш, яшаш ва дам олиш учун, шунингдек, талабалар уйларида ва хусусий хонадонларда яратилган шароитларни яхшилашга ҳаракат қилиш;
Талабалар ота-оналари, улар яшаётган хусусий хонадон эгалари ва маҳалла фаоллари билан доимий алоқада бўлиш, хусусан, чекка вилоятлардан келиб йирик шаҳарларда таҳсил оладиган талаба-ёшларга ижтимоий-психолик хизмат ва ёрдам кўрсатиш, ривожланиб бораётган ахборот оқимлари (хусусан ҳуружлари) орасида талабанинг мақсади ва манфаатига тўғри келадиган маълумотлар олиш ва фойдаланишга мутахассиснинг ҳамроҳлик қилиш;
Талаба ёшларни спорт ва соғломлаштириш тўгаракларига жалб этиш, уларни фаол яшаш ва дам олишга ўргатиш, ногирон ва кам таъминланган талабаларга алоҳида ҳомийлик қилиш ҳамда уларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш;
Талаба ёшларда ижодий фикрлашни шакллантириш, ижтимоийгуманитар фанларга қизиқтириш, уларни ташаббускор илмий фаолиятга йўналтириш ҳамда уларда тадбиркорлик хусусиятларини такомиллаштириш;
Талаба ёшларда меҳнат интизомини мустаҳкамлаш, уларда ўз-ўзини бошқаришни ривожлантириш, уларнинг университетдаги ижтимоий-сиёсий ва маданий тадбирларида фаол иштирокини таъминлаш;
Академик гуруҳларда мураббий дарслари ва "Маънавият кунлари"ни дарс жадвали асосида ўтилишини ташкил этиш ҳамда унинг самарадорлигини таъминлаш;
Талабанинг руҳий, аҳлоқий, маънавий-маърифий хусусиятларини ва у ҳақидаги шахсий маълумотларни ёритувчи кундалик ҳамда мураббий дарси ва иш режадаги турли хил тадбирларни қайд қилиш журналини тутиш;
Талабаларга берилаётган билим, таълим технологиялари ва ўқув-услубий материаллар сифати юзасидан назорат ўрнатиш, уларга ахборот-ресурс маркази жамғармалари ва манбаларидан кенг ҳамда унумли фойдаланишга кўмаклашиш;
Талабаларнинг ўз устида ишлашини ташкил этиш, уларга берилаётган билимларни ўзлаштиришни назорат қилиш. Талаба ҳақидаги деканатга тушаётган маълумот асосида гуруҳ сардори билан биргаликда ўқитувчилар билан суҳбатлашиш. Ўзлаштириши паст талабага ёрдам уюштириб, аълочи талабани унга бириктириши, қўшимча дарслар ва маслаҳатлар ташкил этиш, фанлар бўйича қарзларини маълум муддатда топширишини белгилаш ва уни назорат қилиш, гуруҳнинг умумий фикрини шакллантириш;
Истеъдодли ва иқтидорли талабаларни аниқлаш, уларни мақсадли тайёрлаш ҳамда илмий тўгараклар ва клубларга жалб этиш, турли илмий тадбирлар, конференциялар, семинарлар, Республика олимпиадалари ва форумларида талабаларнинг иштирок этишларини ташкил этиш, деканат билан биргаликда уларни рағбатлантириш учун тавсиялар бериш;
Талабаларнинг халқаро грантлар ва лойиҳаларида қатнашишларига кўмак бериш ва рағбатлантириш, илм-фан ва тадқиқотларда фаол иштирок этаётган талабаларни ректорат ва жамоат ташкилотлари томонидан рағбатлантиришни ташкил этиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |