Олий таълим муассасаларини комплекс ўрганиш бўйича
САВОЛНОМАГА МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ПЕДАГОГИКАСИ ВА ПСИХОЛОГИЯСИ КАФЕДРАСИ ЖАВОБЛАРИ
1. Таълим йўналишлари ва мутахассисликларининг ҳар бири бўйича ўқув-меъёрий ҳужжатларнинг ўрнатилган тартибда тасдиқланганлиги ва ўқув жараёнида қўлланилиши ҳолати.
Кафедрада 60110200 –мактабгача таълим йўналиши учун умумий психология, умумий педагогика, оила ва таълим ташкилотларида болаларни ривожлантириш ва ўқитиш, коррекцион педагогика, тарбиячининг касбий маҳорати ва компетентлиги, болаларда фаолият ва ўзаро алоқаларни ташкил этиш, 70110201 – таълим ва тарбия назарияси ва методикаси(мактабгача таълим )магистратурага мактабгача таълим методологияси, мактабгача педагогик акмиология, санъатшунослик факултети барча йўналишлари учун умумий педагогика , умумий психология каби фанларидан ўқув-меъёрий ҳужжатлар ўрнатилган тартибда тасдиқланган ва ўқув жараёнида қўлланилмоқда.
2. Янги ташкил этилган таълим йўналишлари ва мутахассисликлари учун ўқув-меъёрий ҳужжатлари ишлаб чиқилиши, шунингдек, янги киритилган фанларнинг профессор-ўқитувчилар томонидан ўқитилиши ҳолати.
Янги ташкил этилган 60540300 - математик инжиниринг (ишлаб чиқариш соҳалари бўйича), 60531000-механика ва математик моделлаштириш, 60540100-математика таълим йўналишлари ва мутахассисликлари учун ўқув-меъёрий ҳужжатлари ишлаб чиқилган.
3. Профессор-ўқитувчиларни ишга қабул қилишда шаффофликни таъминланганлиги. Бу ўқув йилида кафедрага янги ўқитувчи Махмудов К. О. (6 декабр 2021 йилдан, 0,25 штат бирлигада ўриндошлик асосида ассистент лавозимига) ишга қабул қилинди.
4. ОТМларда масофавий таълимни сифатли ташкил этиш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳолати.
Масофавий таълим ташкил этилган, 1-курслар Hemisда, ZOOM орқали маъруза ва амалий, семинар машғулотларни ўтказмоқдалар.
5. ОТМларда ўқитишнинг кредит-модул тизими жорий этилганлик ҳолати таҳлили.
Кафедра ўтадиган фанлар бўйича 1-курс кредит модул тизимига ўтказилган.
6. Талабаларнинг мустақил таълимни ташкил этишнинг услубий таъминоти ҳамда ташкил этилиши ҳолати.
Мустақил таълим семестр давомида, фаннинг силлабуси ва ишчи ўқув дастурига ажратилган мавзулар бўйича фан ўқитувчиларинг топшириқлари асосида олиб борилади, ҳамда мустақил таълим кунларида унинг бажарилиши назорат қилиб борилади, рефератлар, тақдимотлар, дарс ишланмалари, ҳисоботлар, мустақил ишлар шаклида қабул қилинади. Мустақил ишларни бажариши учун кафедра профессор ўқитувчилари томонидан талабаларга асосий ва қўшимча адабиётларни електрон шакли берилган.
7. Юқори малакали мутахассислар тайёрлаш жараёнига кадрлар Буюртмачиларини фаол жалб этилиши. Жумладан, кадрларга бўлган эҳтиёж шаклланганлиги, дастурларни ишлаб чиқишдаги кадрлар Истеъмолчиларининг иштироки, талабалар амалиёти (стажировка)нинг иш берувчи ташкилот (корхона)ларда ўтказилиши ва битирувчиларнинг ўз мутахассислиги бўйича ишга жойлашуви мониторинги.
Кафедра битирувчиларининг ишга жойлашиши 3-курснинг бошидан педагогик амалиёт ўтказиш давридан бошланади, улар ишга жойлашиш бўйича уч томонлама шартнома тузиб, битиргандан сўнг бир йил давомида ишга жойлашганлиги ҳақида мониторинг амалга оширилади.
8. Профессор-ўқитувчиларнинг шахсий иш режалари бажарилиши мониторинги.
Кафедрада ўқув йили бошидан шахсий иш режаларининг бажарилиши назоратга олиниб борилади, жумладан ўқув юкламаларининг бажарилиши, илмий ва услубий ишлар, илмий мақолалар чоп этилиши, hemis.uzfi.uz порталига киритиб борилади.
9. Олий таълим жараёнларини бошқариш ахборот тизими HEMIS (Higher Education Management Information Systems) жорий этилганлик ҳамда фойдаланиш ҳолати.
Кафедрада олий таълим жараёнларини бошқариш ахборот тизими HEMIS (Higher Education Management Information Systems) жорий этилган, бу бўйича кафедра аъзолари 4 январдан 9 январгача тренинг машғулотларда иштирок этдилар ва ҳозирда ҳар бир ўқитувчи ўз фани бўйича бу тизимда фаолият олиб бормоқда.
10. Таълим-тарбия тизимини такомиллаштириш ва илм- фан соҳасини янада ривожлантириш бўйича йўл хариталарининг шунингдек, аттестация жараёнларида аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича йўл хариталарининг ижро мониторинги.
Кафедрада таълим-тарбия тизимини такомиллаштириш ва илм-фан соҳасини янада ривожлантириш бўйича йўл хариталарининг шунингдек, аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича йўл хариталарининг ижро мониторинги ташкил этилган ва бу ҳар ойда бир марта кафедра йиғилишларида муҳокама этиб борилади.
11. Ёшларни илмий фаолиятга кенг жалб қилиш ва қўллаб-қувватлашда амалга оширилган ишлар ва яратилган шароитлар.
Ёшларни илмий фаолиятга кенг жалб қилиш ва қўллаб-қувватлаш мақсадида, кафедрага беркитилган иқтидорли талабалар, магистрантлар, мустақил изланувчилар ҳамда доцент. С.Р. Зоҳидова раҳбарлик қилаётган “Maktabgacha ta’lim tizimini rivojlantirishda ilg`or axborot va pedagogika texnologiyalarining ahamiyati” номли илмий семенарида мунтазам равишда ҳафтанинг чоршанба куни қатнашиб, уларнинг қўлга киртилган илмий натижалари муҳокама қилинади. Кафедранинг асосий мутахассислик фанларидан барча мавзулар илмий фаолиятга жалб этилган изланувчилар, магистрантлар ва профессор ўқитувчилар томонидан мунтазам маърўза қилинади.
Жорий йилида 1 нафар мустақил изланувчи Исламова Дилафруз қабул қилинди.
12. Талабалар турар жойларида яратилган шарт-шароитлар мониторинги.
13. Худуд (соҳалар) учун илмий тадқиқотлар, илмий аналитик натижаларнинг амалга оширилганлиги, илм- фаннинг инновацион инфратузилмасини шаклланганлиги.
2021 ўқув йилида “Дифференциал тенгламалар” кафедраси ЎзФА И.В.Романовский номли Математика институти, ЎзФА И.В.Романовский номли Математика институти Самарқанд бўлинмаси, ЎзФА И.В.Романовский номли Математика институти Бухоро бўлинмаси, ЎзФА И.В.Романовский номли Математика институти Урганч бўлинмаси, Ўзбекистон Миллий университети, Бухоро давлат университети, Урганч давлат университети ва Республиканинг бошқа ОТМ –лари билан ҳамкорлиг доирасида илмий тадқиқат ишларини олиб боришди. Жумладан ЎзФА И.В.Романовский номли Математика институти Бухоро бўлинмаси томонидан 4-5 ноябр 2021 йилда “Дифференциал тенгламалар ва анализнинг турдош масалалари ” мавзусидаги хорижий олимлар ишторикидаги республика илмий конференциясида кафедра мудири проф. А.Б. Хасанов ташкилий кўмита аъзоси сифатида қатнашди. Бу анжуманда кафедра доцентлари Ф. Р. Турсунов, З. Маликов ва катта ўқитувчи Д. Шодиевлар ҳамда кафедра таянч докторантлари ўз маърўзалари билан қатнашишди.
14. Олий таълим муассасасини халқаро ҳамкорлик алоқалари.
2021 ўқув йилида “Дифференциал тенгламалар” кафедраси “Математик физика ва анализнинг нокоррект ва ноклассик масалалари, хамда ночизиқли эволюцион тенгламалар учун Коши масалалари ечимини топиш алгоритми” мавзуси буйича илмий изланиш олиб борди. Кафедрада кўп йиллардан бери МДХ давлатларидаги илмий марказлар ва Олий укув юртлари билан алоқалари давом эттириб келинмокда. Илмий ишларнинг бир қисми Москва (МГУ), Новосибирск, (СОРАН) ва Россия Фанлар Академияси Институтлари, билан хамкорликда олиб борилди.
Кафедра мудири профессор А.Б. Хасанов ва профессор А.Х. Бегматов БашГУ дифференциал тенгламалар кафедраси мудири профессор М.Г.Юмагулов ва Москва давлат университети профессори Ягола А.Г-лар билан илмий алоқа ўрнатиб, ўриндошлик асосида сентябр 2020 йилдан бошлаб 0,25 штат бирлигида кафедрада ишга қабул қилинди. Булар onlayn тарзда ZOOM дастури орқали кафедрага беркитилган 4 курс талабалари, хамда магистрантларга динамик системалар назарияси ва тескари нокоррект масалалар ва уларнинг тадбиқлари махсус курслари бўйича дарс олиб бормоқдалар. 2021 ўқув йилида эса бу профессор ўқитувчилар 1 нафардан иккинчи курс магистрантларга раҳбарлик қилиб келмоқда.
15. Олий таълим муассасаларида факультетлар, кафедралар ва бошқа таркибий бўлимлар фаолияти самарадорлигини баҳолаш тизими ҳолати.
Кафедра фаолияти ўқитувчиларнинг йил охирида мавжуд мезон бўйича, яъни илмий мақолалар, услубий ишлари ва жамоат фаолияти бўйича олиб борган ишлари натижалари билан баҳоланади.
16. Олий таълим муассасаларидаги маънавий-ахлоқий муҳитни, педагогларнинг ахлоқий сифатларини масъул бўлим томонидан мунтазам равишда (сўровнома асосида) таҳлил қилиниб борилганлиги.
17. Тьютерларни иш режалари ва фаолияти мониторинги.
18. Миллий рейтингда ТОР ОТМлар қаторига ҳамда халкаро рейтингларга кириш буйича олиб борилаётган ишлар таҳлили.
Кафедрада 2021 йилда Web of Science (WOS) va Scopus базасидаги журналларга 13 та мақола чоп этилди.
Do'stlaringiz bilan baham: |