Олий Мажлисга Мурожаатнома 2018 Ҳурматли сенатор ва депутатлар!


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси мақоми



Download 1,22 Mb.
bet31/59
Sana21.02.2022
Hajmi1,22 Mb.
#56816
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   59
Bog'liq
Сиёсий билимлар

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси мақоми
Ўзбекистон Республикасининг Олий Мажлиси олий давлат вакиллик органи бўлиб, қонун чиқарувчи ҳокимиятни амалга оширади. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси икки палатадан — Қонунчилик палатаси (қуйи палата) ва Сенатдан (юқори палата) иборат. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ва Сенат ваколат муддати — беш йил.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси
Қонунчилик палатаси (қуйи палата) бир юз эллик депутатдан иборат. Қонунчилик палатасининг бир юз ўттиз беш депутати ҳудудий бир мандатли сайлов округлари бўйича кўппартиявийлик асосида умумий, тенг ва тўғридан-тўғри сайлов ҳуқуқи асосида яширин овоз бериш йўли билан сайланади. Қонунчилик палатасининг ўн беш депутати Ўзбекистон экологик ҳаракатидан сайланади.
Қонунчилик палатасининг иши палата барча депутатларининг профессионал, доимий фаолият кўрсатишига асосланади.
Олий Мажлис Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати (юқори палатаси) ҳудудий вакиллик палатасидир. Сенат аʼзолари (сенаторлар) Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар давлат ҳокимияти вакиллик органлари депутатларининг тегишли қўшма мажлисларида мазкур депутатлар орасидан яширин овоз бериш йўли билан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан тенг миқдорда - олти кишидан сайланади. Сенатнинг ўн олти нафар аʼзоси фан, санʼат, адабиёт, ишлаб чиқариш соҳасида ҳамда давлат ва жамият фаолиятининг бошқа тармоқларида катта амалий тажрибага эга бўлган ҳамда алоҳида хизмат кўрсатган энг обрўли фуқаролар орасидан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тайинланади. Сенат иши ялпи мажлисларга (бундан буён матнда мажлислар деб юритилади) ва унинг қўмиталари мажлисларига тўпланадиган сенаторлар фаолиятига асосланади. Сенатда ҳудудий мансубликка кўра ҳамда сиёсий ёки бошқа асосда гуруҳлар тузишга йўл қўйилмайди.
Қонунчилик палатаси ва Сенатнинг биргаликдаги ваколатлари
Қонунчилик палатаси ва Сенатнинг биргаликдаги ваколатлари қуйидагилардан иборат:
1) Ўзбекистон Республикасининг Конституциясини қабул қилиш, унга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш;
) Ўзбекистон Республикаси конституциявий қонунларини ҳамда қонунларини қабул қилиш, уларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш;
3) Ўзбекистон Республикасининг референдумини ўтказиш тўғрисида ва уни ўтказиш санасини тайинлаш ҳақида қарор қабул қилиш;
4) Ўзбекистон Республикаси ички ва ташқи сиёсатининг асосий йўналишларини белгилаш ҳамда давлат стратегик дастурларини қабул қилиш;
5) Ўзбекистон Республикаси Конституциясига биноан Ўзбекистон Республикасининг ҳокимият тармоқлари тизимини ҳамда қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимияти органларининг ваколатларини белгилаш;
6) Ўзбекистон Республикаси таркибига янги давлат тузилмаларини қабул қилиш ва уларнинг Ўзбекистон Республикаси таркибидан чиқиши ҳақидаги қарорларни тасдиқлаш;
7) бож, валюта ва кредит ишларини қонун йўли билан тартибга солиш;
8) солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни жорий қилиш;
9) Ўзбекистон Республикасининг маʼмурий-ҳудудий тузилиши масалаларини қонун йўли билан тартибга солиш, чегараларини ўзгартириш;
10) туманлар, шаҳарлар, вилоятларни ташкил этиш, тугатиш, уларнинг номини ҳамда чегараларини ўзгартириш;
11) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тақдимига биноан Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетини қабул қилиш ҳамда унинг ижросини назорат қилиш;
12) давлат мукофотлари ва унвонларини таʼсис этиш;
13) Ўзбекистон Республикаси Президентининг вазирликлар, давлат қўмиталари ва бошқа давлат бошқарув органларини тузиш ҳамда тугатиш тўғрисидаги фармонларини тасдиқлаш;
14) Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясини тузиш;
15) Ўзбекистон Республикаси Президентининг тақдимига биноан Ўзбекистон Республикаси Бош вазири, унинг биринчи ўринбосари ва ўринбосарлари номзодларини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг аʼзолари Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тақдимига биноан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланади;
16) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили ва унинг ўринбосарини сайлаш;
17) Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг ҳисоботини кўриб чиқиш;
18) Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикасига ҳужум қилинганда ёки тажовуздан бир-бирини мудофаа қилиш юзасидан тузилган шартнома мажбуриятларини бажариш зарурияти туғилганда уруш ҳолати эʼлон қилиш тўғрисидаги фармонини тасдиқлаш;
19) Ўзбекистон Республикаси Президентининг умумий ёки қисман сафарбарлик эʼлон қилиш, фавқулодда ҳолат жорий этиш, унинг амал қилишини узайтириш ёки тугатиш тўғрисидаги фармонларини тасдиқлаш;
20) Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларини ратификасия ва денонсасия қилиш тўғрисида қарор қабул қилиш;
21) Ўзбекистон Республикаси Конституциясида назарда тутилган бошқа ваколатларни амалга ошириш.
Палаталарнинг биргаликдаги ваколатларига кирадиган масалалар, қоида тариқасида, аввал Қонунчилик палатасида, сўнгра Сенатда кўриб чиқилади.
Cенат
Парламентнинг қуйи палатаси каби Сенат ҳам мамлакатнинг асосий вакиллик органи бўлиб, ижтимоий-сиёсий ва давлат-минтақавий вакилликни ифода этади. Қонунчилик палатасида ҳамма сиёсий партиялар фракция орқали қатнашаётганлиги ва ҳозирги вақтда битта ҳаракат (Экологик ҳаракат) мавжудлиги сабабли Сенатнинг кўпчилик қисми мамлакатнинг барча минтақалари вакилларидан ташкил топган, бунда у мамлакат палаталари ўртасида зарур мувозанат ва тенгликни таъминлаш, шунингдек минтақаларнинг манфаатларини умумдавлат манфаатлари билан уйғунлаштириш принципига асосланган. Жамиятда шахснинг ролини янада ошириш ва мамлакат фуқароларининг реал ҳуқуқларини таъминлашга қаратилган давлат йўли эълон қилинганлигини ҳисобга олиб, парламентнинг муҳим принципи унинг ҳаракатлари ҳамда фаолият механизмлари бутун электоратнинг ўй-фикрларини рўёбга чиқаришидан иборатдир.
Қонун чиқарувчи олий органни шакллантириш ва унинг бундан кейинги фаолиятининг ўзгармас принципи ҳуқуқ ва қонун устунлигини ҳамда ҳокимиятнинг ҳамма тармоқлари аниқ чегараланиши ва мувозанатда бўлишини таъминлашдан иборат. Конституцияга ва конституциявий қонунларга, бошқа ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ, Сенат таркибини шакллантиришда, биринчидан, минтақавий вакиллик органлари сенаторларни сайлаш воситасида, иккинчидан эса, Ўзбекистон Республикаси Президенти ўз Фармони билан 16 нафар сенаторни тайинлаши йўли билан бевосита иштирок этадилар.
Юқори палатанинг 84 нафар аъзосини сайлаш “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан тартибга солинади. Бу сайлов олдинги чақириқ депутатлар корпусининг ваколат муддати тугаганидан кейин бўлиб ўтади. Олий Мажлис Сенатини шакллантириш маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари депутатлари сайлови билан бевосита уйғунлашади (ўзаро боғлиқ бўлади). Қонун чиқарувчи органнинг юқори палатасига парламент аъзоларини сайлашнинг ўзига хос жиҳати ҳам аслида шу. Бу иш сенаторликка номзод кўрсатишнинг «кўп босқичлилик» принципидан келиб чиқади ва айни шу жиҳати билан Олий Мажлиснинг Қонунчилик палатасига (қуйи палатага) умумий, тенг ва тўғридан-тўғри сайлов асосида амалга ошириладиган сайловлардан фарқ қилади.
Сайлов тўғрисидаги қонун ҳужжатларида сенаторликка номзодга нисбатан ёш чеклови белгиланган бўлиб, у сайлов куни 25 ёшга тўлган бўлиши лозим. Номзодга қўйиладиган яна бир талаб унинг сайлов ўтказиладиган кунига қадар камида беш йил мамлакат ҳудудида муқим яшаган бўлиши шарт эканлигидир. Сайловларни фақатгина давлат маблағлари ҳисобидан молиялаштиришга йўл қўйилади.
Сайлов Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари сайланганидан кейин бир ой ичида уларнинг қўшма мажлисларида ўтказилади. Ана шу мажлисларнинг тўла ҳуқуқлилиги уларда маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари депутатлари умумий сонининг камида 2/3 (учдан икки) қисми иштирок этиши билан таъминланмоғи керак. Сенатга бўладиган сайловларни ўтказишда Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг вакили ҳам иштирок этади. Бу ҳол Сенат аъзоларини сайлаш тартиби тўғрисидаги низомда тасдиқлаб қўйилган.

Download 1,22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   59




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish