Суд ҳужжатларининг мажбурийлиги
Суд ҳужжатлари барча давлат органлари, жамоат бирлашмалари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар, мансабдор шахслар, фуқаролар учун мажбурийдир ҳамда Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида ижро этилиши шарт.
Қонун ва суд олдидаги тенглик
Ўзбекистон Республикасининг барча фуқаролари жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахсий ва ижтимоий мавқеидан қатъи назар қонун ва суд олдида тенгдир. Корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар ҳам қонун ва суд олдида тенгдир.
ПРЕЗИДЕНТ
Ўзбекистон Республикаси Президентининг мақоми
Чоп этиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг мақоми Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг XIX бобида белгилаб берилган
Ўзбекистон Республикасининг Президенти:
Ўзбекистон Республикасида давлат бошлиғидир ва давлат ҳокимияти органларининг келишилган ҳолда фаолият юритишини ҳамда ҳамкорлигини таъминлайди;
фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларига, Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига риоя этилишининг кафилидир;
Ўзбекистон Республикасининг суверенитети, хавфсизлиги ва ҳудудий яхлитлигини муҳофаза этиш, миллий-давлат тузилиши масалаларига доир қарорларни амалга ошириш юзасидан зарур чора-тадбирлар кўради;
мамлакат ичкарисида ва халқаро муносабатларда Ўзбекистон Республикаси номидан иш кўради;
музокаралар олиб боради ҳамда Ўзбекистон Республикасининг шартнома ва битимларини имзолайди, республика томонидан тузилган шартномаларга, битимларга ва унинг қабул қилинган мажбуриятларига риоя этилишини таъминлайди;
ўз ҳузурида аккредитациядан ўтган дипломатик ҳамда бошқа вакилларнинг ишонч ва чақирув ёрлиқларини қабул қилади;
Ўзбекистон Республикасининг чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа вакилларини тайинлаш учун номзодларни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенатига тақдим этади;
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига мамлакат ички ва ташқи сиёсатини амалга оширишнинг энг муҳим масалалари юзасидан мурожаат қилиш ҳуқуқига эга;
республика олий ҳокимият ва бошқарув органларининг баҳамжиҳат ишлашини таъминлайди; вазирликлар, давлат қўмиталари ҳамда давлат бошқарувининг бошқа органларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тақдимига биноан тузади ва тугатади, шу масалаларга доир фармонларни кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталари тасдиғига киритади;
Сенат Раиси лавозимига сайлаш учун номзодни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенатига тақдим этади;
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталари кўриб чиқиши ва тасдиқлаши учун Ўзбекистон Республикаси Бош вазири номзодини тақдим этади ҳамда уни истеъфога чиққанда, Бош вазирга нисбатан билдирилган ишончсизлик вотуми Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталари томонидан қабул қилинганда ёхуд қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда лавозимидан озод қилади;
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тақдимига биноан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аъзоларини тасдиқлайди ва лавозимларидан озод қилади;
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ва Ҳисоб палатаси раисини тайинлайди ва уларни лавозимидан озод қилади, кейинчалик бу масалаларни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тасдиғига киритади;
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенатига Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди, Ўзбекистон Республикаси Олий суди таркибларига, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг раиси, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг раиси лавозимларига номзодларни тақдим этади;
Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг тақдимига биноан вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари раислари ва раис ўринбосарларини, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди раисини тайинлайди ва лавозимларидан озод этади; Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг аъзоларини қонунга мувофиқ тасдиқлайди;
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тақдимига биноан вилоятлар ҳокимларини ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимини қонунга мувофиқ тайинлайди ҳамда лавозимидан озод этади. Конституцияни, қонунларни бузган ёки ўз шаъни ва қадр-қимматига доғ туширадиган хатти-ҳаракат содир этган туман ва шаҳар ҳокимларини Президент ўз қарори билан лавозимидан озод этишга ҳақли;
республика давлат бошқаруви органларининг ва ҳокимларнинг қабул қилган ҳужжатларини улар қонун ҳужжатлари нормаларига номувофиқ бўлган ҳолларда тўхтатади, бекор қилади; Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси мажлисларида раислик қилишга ҳақли;
Ўзбекистон Республикасининг қонунларини имзолайди ва эълон қилади; қонунга ўз эътирозларини илова этиб, уни такроран муҳокама қилиш ва овозга қўйиш учун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига қайтаришга ҳақли;
Ўзбекистон Республикасига ҳужум қилинганда ёки тажовуздан бир-бирини мудофаа қилиш юзасидан тузилган шартнома мажбуриятларини бажариш зарурияти туғилганда уруш ҳолати эълон қилади ва қабул қилган қарорини уч кун ичида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг тасдиғига киритади;
фавқулодда вазиятлар (реал ташқи хавф, оммавий тартибсизликлар, йирик ҳалокат, табиий офат, эпидемиялар) юз берган тақдирда фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлашни кўзлаб, Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида ёки унинг айрим жойларида фавқулодда ҳолат жорий этади ва қабул қилган қарорини уч кун ичида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталари тасдиғига киритади. Фавқулодда ҳолат жорий этиш шартлари ва тартиби қонун билан белгиланади;
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг Олий Бош қўмондони ҳисобланади, Қуролли Кучларнинг олий қўмондонларини тайинлайди ва вазифасидан озод қилади, олий ҳарбий унвонлар беради;
Ўзбекистон Республикасининг орденлари, медаллари ва ёрлиғи билан мукофотлайди, Ўзбекистон Республикасининг малакавий ва фахрий унвонларини беради;
Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига ва сиёсий бошпана беришга оид масалаларни ҳал этади;
амнистия тўғрисидаги ҳужжатларни қабул қилиш ҳақида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенатига тақдимнома киритади ва Ўзбекистон Республикасининг судлари томонидан ҳукм қилинган шахсларни афв этади;
Миллий хавфсизлик хизмати раисини тайинлайди ва лавозимидан озод этади, кейинчалик шу масалаларга доир фармонларни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тасдиғига киритади;
Конституцияга ва қонунларга асосланиб ҳамда уларни ижро этиш юзасидан республиканинг бутун ҳудудида мажбурий кучга эга бўлган фармонлар, қарорлар ва фармойишлар чиқаради;
Конституция ва Ўзбекистон Республикасининг қонунларида назарда тутилган бошқа ваколатларни амалга оширади.
Қонунчилик палатаси ёки Сенат таркибида уларнинг нормал фаолиятига таҳдид солувчи ҳал қилиб бўлмайдиган ихтилофлар юз берганда ёхуд улар бир неча марта Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига зид қарорлар қабул қилган тақдирда, шунингдек, Қонунчилик палатаси билан Сенат ўртасида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг нормал фаолиятига таҳдид солувчи ҳал қилиб бўлмайдиган ихтилофлар юз берганда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди билан бамаслаҳат қабул қилган қарори асосида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси, Сенати тарқатиб юборилиши мумкин.
Шавкат Миромонович Мирзиёев 1957 йил 24 июлда Жиззах вилоятининг Зомин туманида шифокор оиласида туғилган. Миллати – ўзбек. Олий маълумотли, 1981 йили Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтини тугатган. Муҳандис-механик мутахассислигига эга. Техника фанлари номзоди, доцент.
Меҳнат фаолиятини 1981 йилда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида бошлаб, кичик илмий ходим, катта ўқитувчи, доцент, ўқув ишлари бўйича проректор лавозимларида ишлади.
1990 йили Республика Олий Совети депутатлигига сайланиб, айни вақтда Мандат комиссиясининг раиси сифатида ҳам фаолият кўрсатди.
1992 йилда Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек тумани ҳокими лавозимига тайинланди. 1996-2001 йилларда Жиззах вилояти ҳокими, 2001-2003 йиллар мобайнида Самарқанд вилояти ҳокими лавозимларида ишлаб, мазкур туман ва вилоятларни ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан ривожлантиришга катта ҳисса қўшди.
Ижро ҳокимиятидаги фаолияти билан бир пайтда 1995-2003 йилларда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг депутати сифатида ҳам мамлакатни сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ҳамда демократик ислоҳотларни амалга ошириш борасидаги муҳим қонун ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш жараёнида фаол иштирок этиб, самарали фаолият олиб борди.
Ш.М.Мирзиёев 2003 йилда Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири этиб тасдиқланди ва ушбу лавозимга яна уч марта – 2005, 2010, 2015 йилларда Олий Мажлис палаталари томонидан қайта тасдиқланди.
Ш.М.Мирзиёев мамлакатимиз мустақилликка эришган илк йиллардан бошлаб Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг юксак ишончини қозониб, унинг яқин сафдоши ва маслаҳатдоши сифатида самарали фаолият олиб бормоқда.
Ш.М.Мирзиёев Ҳукумат бошлиғи сифатида кенг кўламли ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш, мамлакатимизни модернизация қилиш ва янгилаш, йирик ва ноёб лойиҳаларни ҳаётга жорий этиш, хусусий мулкни устувор даражада ривожлантириш, иқтисодиётда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг улушини кескин ошириш ҳамда уларнинг ҳуқуқий ҳимоясини янада мустаҳкамлашда ўзининг юксак салоҳияти ва моҳир ташкилотчилик қобилиятини намоён этди.
Мамлакат иқтисодиётини индустриал ривожлантириш, республиканинг экспорт салоҳиятини ошириш, аграр соҳани тубдан ислоҳ қилиш, айниқса, фермерлик ҳаракатини тараққий топтириш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш, республикада озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва аҳолини кафолатланган ва арзон маҳсулотлар билан таъминлаш ишларига устувор даражада эътибор қаратди.
Юртимизнинг барча ҳудудларида улкан бунёдкорлик ва ободончилик ишларини олиб бориш, аҳолига сифатли коммунал хизмат кўрсатиш, республиканинг шаҳар ва туманлари, айниқса, узоқ қишлоқ туманларини комплекс ривожлантириш орқали аҳолининг турмуш ва меҳнат шароитини тубдан яхшилашга қаратилган кенг кўламли ва самарали тадбирларни амалга оширди.
Ш.М.Мирзиёевнинг фаолиятида социал-иқтисодий масалалар билан бир қаторда таълим, фан, соғлиқни сақлаш тизимларини замонавий талаблар асосида ривожлантириш, ёшларнинг соғлом ва баркамол бўлиб вояга етишлари учун муносиб шарт-шароитлар яратиш, оналик ва болаликни кучли муҳофаза қилиш устувор вазифа сифатида муҳим ўрин эгаллади.
Ўзини ўзи бошқаришнинг ноёб институти бўлган маҳалланинг нуфузи ва обрўсини янада ошириш, шунингдек, бошқа жамоат ташкилотларини демократик ислоҳотларга кенг жалб этиш орқали жамиятда уларнинг мавқеини мустаҳкамлаш, миллий маънавий қадриятларни эъзозлаш ва изчил ривожлантириш ишларига юқори даражада эътибор қаратди.
Қайд этилганлар билан бир қаторда, иқтисодий ва ижтимоий вазифаларни амалга оширишда хорижий давлатлар ва халқаро тузилмалар, шунингдек, халқаро молия институтлари билан ҳар томонлама ўзаро ҳамкорликни кучайтириш орқали мамлакатимизнинг миллий манфаатларига ва иқтисодий ривожланишига хизмат қиладиган келишувларга эришишда бевосита раҳбарлик қилди.
2016 йил 8 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисида парламент палаталарининг қўшма қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президентининг вазифа ва ваколатларини бажариш вақтинча Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М.Мирзиёев зиммасига юкланди.
19 октябрь куни Тошкентда Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг VIII съезди бўлиб ўтди. Унда партия сиёсий кенгаши аъзоси Шавкат Миромонович Мирзиёев номзодини Президентликка тасдиқлаш тўғрисидаги қарор қабул қилинди. 2016 йил 4 декабр куни бўлиб ўтган Президент сайлови якунлари бўйича сайловчиларнинг 88,61 фоиз овози билан Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб сайланди. 2016 йил 14 декабрда расман ўз вазифасини бажаришга киришди.
Ш.М.Мирзиёев оилали, икки қиз, бир ўғли, беш нафар набираси бор. Рафиқаси З.М. Мирзиёева – мутахассислиги бўйича муҳандис-иқтисодчи.
Ш.М.Мирзиёев давлат ва бошқарув органларидаги кўп йиллик самарали меҳнати, юртимиз равнақи, халқимиз фаровонлигини юксалтириш ишига улкан ҳисса қўшгани учун «Меҳнат шуҳрати» ва «Фидокорона хизматлари учун» орденлари билан тақдирланган.
Бюджетнинг асосий йўналишлари
«Biznes Daily «Birja» gazetasi | 22.12.2018
Давлат бюджетининг очиқ-ойдин бўлиши ушбу ҳужжат лойиҳасининг дастлаб паламент палаталарида муҳокама этилиб, қабул қилиниши ва маъқулланиши, тасдиқлангандан сўнг матбуотда чоп этилиши орқали таъминланади. Куни кеча айни шу жараённинг бири — Олий Мажлис Сенатининг ўн еттинчи ялпи мажлисида мамлакатимизнинг келгуси йилга мўлжалланган Бюджетномаси жиддий кўриб чиқилиб, маъқулланди. Парламент юқори палатаси Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси раиси Мухамет Жумагалдиев билан суҳбатимиз шу ҳақда бўлди.
— Мамлакатимизда барча жабҳада бўлгани каби молия соҳасида ҳам жиддий ислоҳот кетмоқда. Айни шундан келиб чиқиб 2019 йилги давлат бюджети, давлат мақсадли жамғармаларининг бюджетлари ҳамда солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари нималардан иборат этиб белгиланди?
— Албатта, ислоҳотларнинг ҳозирги босқичида, айниқса келгуси тараққиётимизни белгилаб берган Ҳаракатлар стратегияси асосида бутун мамлакат миқёсида тарихий ўзгаришлар, янгиланишлар амалга оширилмоқда. Устувор йўналишлардан бири бўлган давлат молияси ҳам бундан мустасно эмас. Шу боис келгуси йилги Бюджетнома янгича ёндашувларга таянилган ҳолда ишлаб чиқилганини алоҳида таъкидлаш лозим. Бунда бюджет тизимини бошқаришнинг замонавий халқаро стандартлари ва услубларини жорий қилиш орқали бюджет тизими барқарорлигини ошириш, бюджет маблағларини режалаштириш сифатини яхшилаш ва самарали ишлатилишига йўналтирилган чуқур ўйланган бюджет сиёсатини олиб бориш, аҳолининг муҳтож қатламини қўллаб-қувватлашнинг одилона ва манзилли тизимини жорий қилиш, иш ҳақи ва бошқа тўловларни инфляцияга таъсирини баҳолаш орқали босқичма-босқич кўтариш, арзон уй-жойлар қурилиши, йўл-транспорт, муҳандислик-коммуникация ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш ҳамда модернизациялаш бўйича мақсадли дастурларни амалга ошириш, маҳаллий давлат бошқаруви органларининг бюджетни самарали бошқаришдаги ролини мустаҳкамлаш орқали бюджетлараро муносабатларни такомиллаштириш, шунингдек бюджет тизимининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилган.
— Бу мақсадларга эришиш учун нимага эътибор берилиши кутилмоқда?
— Бу борада аввало оқилона иқтисодий сиёсатни юритиш муҳим аҳамиятга эга. Чунончи, инфляция даражасини якунланаётган йилдаги 16,8 фоиздан кириб келаётган йилда 15,5 фоизгача пасайишини таъминлаш орқали макроиқтисодий ва миллий валюта барқарорлигини таъминлаш режалаштирилган. Инсон салоҳиятини ривожлантириш, халқ турмуш даражасининг ошишига хизмат қиладиган барқарор иқтисодий ўсишга эришиш,аҳоли бандлиги ва даромадлари ўсишини таъминловчи янги иш ўринларини яратиш мўлжалланган. Ялпи ички маҳсулотнинг ўсиш суръатларининг прогноз кўрсаткичига эришиши учун электр энергия истеъмолини 4,3 фоизга, табиий газни 3,2 фоизга, ёнилғи мойлаш материалларини 5,2 фоизга ўсишини тақозо этади. Шу билан бирга саноат тармоқларининг ёқилғи-энергетика комплекси барқарор ривожланишини таъминлаш учун бир қатор йирик лойиҳалар амалиёти кўзланган. Масалан, Навоий иссиқлик энергия станциясида 450 МВт қувватли иккинчи буғ-газ турбинасини, 450 МВт қувватли Тўракўрғон иссиқлик энергия станциясини ва Тахиатош иссиқлик энергия станциясидада иккита 250 МВт қувватли буғ-газ турбинасини ишга тушуриш орқали мамлакатдаги энергия ишлаб чиқариш қувватларини 10 фризга кўпайтириш, ёнилғи-энергетика комплекси ташкилотларида замонавий ахборот бошқариш тизимини жорий этиш, мустақил аудит ва халқаро аудиторлик компаниялари иштирокида фаолиятини баҳолаш, углеводородлар чуқур жойлашган, кам ўрганилган истиқболли майдонларни ўрганиш мақсадида геология-қидирув ишларини кенгайтириш ва амалдаги чуқур бурғулаш ишларини якунлаш (Мингбулоқ, Қоражийда, Кўкдумалоқ), суюлтирилган газ ишлаб чиқариш қувватларини ривожлантириш ва 4 та инвестиция лойиҳасини белгиланган қувватларга чиқариш орқали суюлтирилган газ миқдорларини қўшимча 200 минг тоннага ошириш кабилар шулар жумласидандир.
Бундан буён “Фуқаролар учун бюджет” ахборот нашрининг жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилиниши, кириб келаётган йил 1 январдан “Очиқ бюджет” ахборот порталининг ишга туширилиши сингари тадбирлар ҳам бюджет соҳасидаги мақсадларга эришишда муҳим аҳамият касб этиши шубҳасиз.
— Бюджетнома доирасида қандай вазифаларни рўёбга чиқариш кутилмоқда?
— Бюджетлараро муносабатларни янада такомиллаштириш мақсадида қуйи бюджетга маҳаллий аҳамиятга молик харажатларни молиялаштириш ваколатини босқичма-босқич кўзда тутилмоқда. Шу билан бирга 2019 йилда мақсадли трансфертлар ажратиш қоидалари ва методикаси такомиллаштирилади. Келгуси йилда бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, пенсиялар, ижтимоий нафақалар ва стипендиялар миқдорини ҳар ярим йилда ўтган даврдаги инфляция даражасидан паст бўлмаган миқдорларда ошириш мўлжалланган.
Асосий эътибор шу пайтгача ойлик ўсиш суръатлари паст бўлган баъзи тоифадаги ижтимоий соҳа ходимларига, жумладан тиббиёт ходимлари, ягона тариф сеткасининг энг паст разрядлари бўйича меҳнатига ҳақ тўланадиган ходимларнинг,умумтаълим, олий таълим ва фан муассалалари ходимлари иш ҳақларини оширишга қаратилиб, ушбу тадбирлар учун бюджет параметрларида етарли маблағларни тўплаш назарда тутилмоқда. Бундан ташқари ижтимоий нафақалар миқдорларини мутлақ қийматда белгилаб, улар учун ажратиладиган маблағлар ҳажмини 20 фоизга купайтириш ва шу орқали кам таъминланган ва нафақа олувчи оилалар сонини 507 мингдан 620 минггача етказиш мақсад қилинмоқда. Умуман олганда 2019 йилги бюджет параметрларида ойлик ва унга тенглаштирилган тўловлар учун харажатлар давлат бюджети харажатларининг 54 фоизини ташкил этади (2018 йилда бу кўрсаткич 49 фоизда бўлган). Халқаро молиявий ташкилотлар экспертларининг фикрига кўра, бундай ҳолат бюджет ташкилоти ишчиларининг меҳнатига ҳақ тўлаш тизимини қайта кўриб чиқиш ҳамда бу борада ягона стратегияни ишлаб чиқишни тақозо этмоқда. Шу боис келгуси йилда бу борада тегишли таклифлар ишлаб чиқилади. Бундан ташқари, 2019 йилдан бошлаб бюджет маблағларини тақсимлашда фуқаролар иштирокининг туман (шаҳар)лар бюджетлари қўшимча манбаларининг камида 10 фоизини жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларга йўналтириш мўлжалланган.
— Давлат бюджети солиқ соҳаси билан бевосита боғлиқ. Бу борадаги кўрсаткичларни барча учун ҳам керакли, ҳам қизиқарли ва кутилаётган маълумот дейиш мумкин...
— Албатта, бу йўналишдаги эътиборли жиҳат шуки, 2019 йилдан бошлаб мамлакатимиз солиқ сиёсатида мутлақо янги тизим жорий этилади ва бу юртимизда биринчи бор қабул қилинган Солиқ концепцияси ижросига қаратилган. Кўриладиган чоралар натижасида давлат бюджети даромадларига келиб тушиши режалаштирилаётган қўшимча даромадлар якунланаётган йилга нисбатан 27,5 фоиз зиёд бўлиши режалаштирилган. Ундирилиши кутилаётган ушбу тушумларнинг 50,8 фоизи қўшилган қиймат солиғи, 18,1 фоизи бошқа даромадлар ва солиқ бўлмаган тушумлар, 18,1 фоизи жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи, 14,6 фоизи акциз солиғи, 13,5 фоизи юридик шахслардан олинадиган даромад солиғи, 9,6 фоизини ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқлар улушига тўғри келади. Келгуси йилда иш ҳақи фондига солиқ юки камайтирилмоқда, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг юқори савкаси 22,5 фоиздан иборат кўп босқичли тартибидан воз кечилиб даромад солиғининг ягона ставкасининг 12 фоиз миқдорида ўрнатилиши ва фуқароларнинг мажбурий суғурта бадалларининг (иш ҳақидан 8 фоиз) бекор қилиниши натижасида “қўлга” тегадиган иш ҳақи миқдори ўртача 6,5 фоизга ошади. Бунда. Кичик корхоналар ва фермер хўжаликлари учун иш ҳақи фондидан ягона ижтимоий тўлов миқдори 12 фоизгача пасайтирилмоқда (ҳозирда бу 15 фоизда). Бундан ташқари, давлат мақсадли жамғармаларига айланмадан (оборотдан) ундириладиган мажбурий ажратмалар бекор бўлади. Юридик шахсларнинг фойда солиғи ставкалари 14 фоиздан 12 фоизгача, тижорат банклари учун 22 фоиздан 20 фоизгача, дивиденд ва фоиз кўринишидаги даромадлар бўйича тўлов манбаидан солиқ 10 фоиздан 5 фоизгача, юридик шахслар мол-мулк солиғи 5 фоиздан 2 фоизгача пасайтирилади. Масалан, фойда солиғи ставкасининг камайтирилиши натижасида “Кварц” корхонаси ихтиёрида йилига 2,5 млрд.сўм қўшимча даромад қолади. Йиллик айланмаси 100 млн.сўмгача бўлган якка тартибдаги тадбиркорлар учун қатъий белгиланган солиқ ставкалари фаолият турига қараб 13 фоиздан 40 фоизгача камайтирилади. Йиллик айланмаси 100 млн. сўмдан юқори ва 1 млрд сўмгача бўлган якка тартибдаги тадбиркорларга айланмадан 4 фоизлик ставкада солиқ тўлашга ўтказиш йўли билан, қатъий белгиланган солиқ бекор қилинади.
— Давлат бюджетидан ажратиладиган харажатларнинг ижтимоий йўналтирилганлик хусусияти сақланиб қолинаётгани албатта эътирофга моликдир. Иқтисодиёт тармоғи ва бошқа соҳаларга ажратиладиган маблағлар ҳам давлат бюджети харажатлари таркибидан алоҳида ўрин олган. Шу ҳақда ҳам тўхталсангиз.
— 2019 йилда иқтисодиёт ҳаражатларига давлат бюджетидан ажратиладиган харажатлар ҳажми ўтиб бораётган йилга нисбатан 78 фоиз ўсиш билан прогноз қилинган. Сув хўжалиги вазирлигининг сув хўжалиги ташкилотлари насос станциялари томонидан истеъмол қилинадиган электр энергияси харажатларини қоплаш учун 2,6 трлн. сўм ажратиш кўзда тутилмоқда. 8,4 млрд. кв.соат электр энергияси истеъмол қилиш натижасида қишлоқ хўжалиги ерларини суғориш учун 52,8 млрд. куб. метр сув етказиб берилади. Шу билан бирга, фермер хўжаликларининг пахта ва ғалла етиштиришда ишлатган электр энергияси харажатларини қоплаш учун давлат бюджетидан қўшимча 260 млрд. сўм ажратиш кўзда тутилган. Геология-қидирув ишларини бажариш учун 594 млрд. сўм миқдорида бюджет маблағи ажратилиши назарда тутилган .Ободонлаштириш ишларига 1 383 млрд. сўм ёки ўтаётган йилга нисбатан қарийб 24 фоизга кўп маблағ ажратилмоқда. Бу шаҳар ва бошқа аҳоли турар жойларини ободонлаштириш объектларини санитария нормалари асосида сақлаш ва эксплуатация қилиш тадбирларини молиялаштиришни таъминлайди.
“Тоза худуд” давлат унитар корхонаси орқали 2017-2021 йилларда қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш, сақлаш, йўқ қилиш ва қайта ишлаш тизимини такомиллаштириш дастурини ижроси учун келгуси йилда 163,4 млрд. сўм йўналтириш таклиф этилмоқда. Бунинг эвазига 462 дона чиқинди ташувчи махсус техника ҳарид қилиш, 96 та қаттиқ маиший чиқинди полигонларини қуриш режалаштирилган. Уй-жой коммунал хизматлар харажатлари 487,5 млрд.сўмни, шундан кўп қаватли турар жойларга туташ жойларни ободонлаштиришга – 46,4 млрд.сўм, кўп қаватли турар жойларнинг лифт ускуналарини таъмирлаш ва алмаштиришга – 23,6 млрд.сўмни ташкил этади. “Тоза ичимлик суви” жамғармаси орқали ичимлик сув таъминоти ва канализация тизимларини ривожлантириш ҳамда модернизациялаш дастурларининг бажарилишига 1 100,5 млрд.сўм ажратилади. 2019 йилда 372 та объектда ичимлик суви ва канализация тизимини реконструкция ва модернизация қилиш, 1 916,1 км сув таъминоти тармоқларини қуриш ва реконструкция қилиш кўзда тутилган. Бу каби чора-тадбирлар натижасида марказлашган сув таъминотини қамраб олиш келгуси йилда 77 фоизни ташкил этади. Бундан ташқари, “Хонобод – Андижон” магистрал сув йўли қурилишининг иккинчи босқичи ва Андижон вилояти Хонобод шаҳри канализация тизимини реконструкция қилиш, Жиззах вилоятида Зарафшон дарёсидан фойдаланиш ҳисобига ичимлик суви билан таъминлаш тизимини яхшилашга оид лойиҳаларни амалга ошириш учун бюджет маблағлари сарфланиши белгиланган.
Конституциямизнинг яратилиши тарихи
Do'stlaringiz bilan baham: |