Олий Мажлисга Мурожаатнома 2018 Ҳурматли сенатор ва депутатлар!



Download 1,22 Mb.
bet32/59
Sana21.02.2022
Hajmi1,22 Mb.
#56816
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   59
Bog'liq
Сиёсий билимлар

Сенат ҳужжатлари
Сенат ўзининг ваколатларига киритилган масалалар юзасидан, шунингдек палатанинг ички фаолиятини ташкил этиш масалалари юзасидан қарорлар қабул қилади.
Сенат умумсиёсий, ижтимоий-иқтисодий ва бошқа масалалар юзасидан баёнотлар ва мурожаатлар билан чиқиши мумкин, улар палатанинг қарори билан расмийлаштирилади.
Сенат қарорлари, ушбу Қонунда назарда тутилган ҳолларни истисно этганда, Сенат аъзолари умумий сонининг кўпчилик овози билан қабул қилинади.
Сенатнинг мутлақ ваколатлари
1) Сенат Раисини ва унинг ўринбосарларини, қўмиталарнинг раисларини ва уларнинг ўринбосарларини сайлаш;
2) Ўзбекистон Республикаси Президентининг тақдимига биноан Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судини сайлаш;
3) Ўзбекистон Республикаси Президентининг тақдимига биноан Ўзбекистон Республикаси Олий судини сайлаш;
4) Ўзбекистон Республикаси Президентининг тақдимига биноан Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг раисини тайинлаш;
6) Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ва Ҳисоб палатаси раисини тайинлаш ҳамда уларни лавозимидан озод этиш тўғрисидаги фармонларини тасдиқлаш;
7) Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раисини тайинлаш ва уни лавозимидан озод этиш тўғрисидаги фармонларини тасдиқлаш;
8) Ўзбекистон Республикаси Президентининг тақдимига биноан Ўзбекистон Республикасининг чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа вакилларини тайинлаш ҳамда уларни лавозимидан озод этиш;
9) Ўзбекистон Республикаси Президентининг тақдимига биноан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг раисини тайинлаш ва уни лавозимидан озод этиш;
10) Ўзбекистон Республикаси Президентининг тақдимига биноан амнистия тўғрисидаги ҳужжатларни қабул қилиш;
11) Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг тақдимига биноан Сенат аъзосини дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум этиш тўғрисидаги масалаларни ҳал этиш;
12) Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви раисининг ҳисоботларини эшитиш;
13) Регламентни ҳамда ўз фаолиятини ташкил этиш ва палатанинг ички тартиб қоидалари билан боғлиқ масалалар юзасидан бошқа қарорларни қабул қилиш;
14) сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ҳаёт соҳасидаги у ёки бу масалалар юзасидан, шунингдек давлат ички ва ташқи сиёсати масалалари юзасидан Сенат қарорларини қабул қилиш киради.
Раҳбарият

Йўлдошев Ниғматилла Тўлқинович
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси

Сафоев Содиқ Солихович
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг биринчи ўринбосари

Артикова Светлана Баймирзаевна
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг ўринбосари

Ерниязов Муса Тажетдинович
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг ўринбосари
Сенат раҳбарияти
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг раҳбарияти сайлаб қўйиладиган органдир. Раҳбарият Сенат Раиси ва унинг ўринбосарларидан иборат бўлиб, улар Сенат таркиби шакллантирилганидан кейин бир ойдан кечиктирмай ўтказиладиган палатанинг биринчи мажлисида сайланади. Палата Раиси ва унинг ўринбосарларини сайлаш янги шакллантирилган Олий Мажлис Сенатининг биринчи мажлиси кун тартибидаги биринчи масаладир.
Сенат раҳбариятини сайлаш қуйидаги босқичлардан иборат: юқори палата Раислигига ва унинг ўринбосарлигига номзодлар Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан сенаторлар орасидан тақдим этилади. Сенат Раисининг ўринбосарларидан бири Қорақалпоғистон Республикаси вакиллари бўлмиш сенаторлар орасидан сайланади. Бинобарин, Сенат Раисининг ўринбосарларидан бири парламентнинг юқори палатасида Ўзбекистон Республикаси таркибига кирувчи Қорақалпоғистон Республикаси номидан вакиллик қилади. Шуни ҳам айтиб ўтиш керакки, Сенат Раисининг ўринбосарлари сони биринчи ялпи мажлисда белгилаб олинади. Ҳозирги кунда Раис ўринбосарлари вазифасини уч нафар сенатор бажармоқда, уларнинг орасидаги бири Раиснинг биринчи ўринбосари вазифасини бажаради. Раҳбариятни сайлаш таомили Ўзбекистон Республикаси Президенти таклиф этган номзодлар бўйича яширин овоз беришни ўз ичига олади, натижада Сенат Раиси ва унинг ўринбосарлари овозларнинг оддий кўпчилиги (яъни сенаторлар умумий сонининг ярмидан кўпи) асосида сайланади. Палата раҳбарияти сайланганлиги тўғрисида Сенатнинг тегишли қарорлари қабул қилиниб, палатанинг биринчи мажлисида раислик қилувчи томонидан имзоланади. Одатда Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг раиси ана шу мажлисда раислик қилади.
Сенат Раиси ва унинг ўринбосарлари палатанинг ваколат муддатига, яъни беш йилга сайланади. Ана шу даврда улар сиёсий партия ва ҳаракатларга аъзоликни тўхтатиб турадилар, шунингдек улар Сенат қўмиталарининг таркибига сайланиши мумкин эмас.
Сенат Раиси зарур ҳолларда тегишли фармойишлар чиқаради. Сенат Раиси йўқлигида ёки у ўз вазифаларини амалга ошириши мумкин бўлмаган ҳолларда унинг ўринбосарлари Сенат Раиси вазифасини бажариб турадилар. Сенат Раисини муддатидан илгари озод қилиш сенаторларнинг малакали кўпчилик овози (яъни сенаторлар умумий сонининг учдан икки қисмидан кўпроқ овози) билан қабул қилинган қарорга биноан амалга оширилади. Қарор яширин овоз бериш натижаларига қараб қабул қилинади. Сенат Раиси ва унинг ўринбосарларини муддатидан илгари чақириб олиш ташаббуси ҳуқуқига Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки сенаторлар умумий сонининг камида учдан бир қисми эга.
Кенгаш аъзолари

Йўлдошев Ниғматилла Тўлқинович
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси

Сафоев Содиқ Солихович
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг биринчи ўринбосари

Артикова Светлана Баймирзаевна
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг ўринбосари

Ерниязов Муса Тажетдинович
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг ўринбосари

Курманов Алишер Анварович
Сенатнинг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси раиси

Джумагалдиев Мухамет Рузимович
Сенатнинг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси раиси

Матмуратов Батир Джолдасович
Сенатнинг Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси раиси

Дадаходжаев Фаррух Саидахмедович
Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси

Низамходжаев Зайниддин Махаматович
Сенатнинг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси раиси

Мирзаалиев Иқболжон Мирзакаримович
Сенатнинг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси, Регламент ва одоб комиссияси раиси

Сенат Кенгаши


Сенатнинг фаолиятини самарали ташкил этиш мақсадида Сенат Кенгаши тузилади.
Сенат Кенгаши доимий фаолият кўрсатувчи коллегиал органдир.
Сенат Кенгашининг таркибига Сенат Раиси, унинг ўринбосарлари ва қўмиталарнинг раислари киради.
Сенат Кенгашига Сенат Раиси раҳбарлик қилади, у Кенгашнинг мажлисларини олиб боради ва унинг қарорларини имзолайди.
Сенат Кенгаши ўз ваколатига кирадиган масалалар юзасидан аъзолари умумий сонининг кўпчилик овози билан қарорлар қабул қилади.
Сенат Кенгаши:
1) Сенат мажлиси кун тартибининг лойиҳасини шакллантиради;
2) Сенат мажлисларини чақиради;
3) қонунда назарда тутилган ҳолларда Сенатнинг ваколатларига тааллуқли қарорларни Сенатнинг мажлислари оралиғида қабул қилади, ушбу қарорлар кейинчалик Сенатнинг мажлисида тасдиқланади;
4) қўмиталарнинг ишини мувофиқлаштириб боради;
5) фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови бошланишидан камида икки ой аввал сайлов ўтказиладиган муддатларни белгилайди;
6) фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайловига тайёргарлик тадбирларини ўтказиш муддатлари ҳамда тартибини белгилайди;
7) фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови бўйича бюллетенлар намуналари ҳамда шаклларини белгилайди ва таcдиқлайди;
8) Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раисининг тақдимига биноан қонунга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқармаси аъзоларини тасдиқлайди;
9) Сенат фаолиятини ташкил этиш билан боғлиқ, шунингдек қонунда назарда тутилган бошқа масалаларни ҳал қилади.
Фаол инвестиция сиёсати – жадал тараққиёт кафолатидир
Конференциялар, давра суҳбатлари, cеминарлар ва бошқа тадбирлар | 05.01.2019 | 58
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига мурожаатномаси мустақил Ўзбекистон тарихига жамиятни янада демократлаштириш, Ватанимизнинг иқтисодий салоҳиятини мустаҳкамлаш, қадимий ва доно халқимизга хос бўлган ижтимоий ҳимояни кучайтиришга йўналтирилган чуқур ўйланган ислоҳотлар дастури сифатида кириши шубҳасиз.

Мамлакатимиз эришган ютуқлар миллий ва хорижий экспертлар томонидан юксак эътироф этилмоқда. Айни пайтда, ташқи коньюктура, логистика йўналиши ва энг муҳими юртимиз иқтисодиётини сифат жиҳатдан мутлақо янги босқичга олиб чиқишга бўлган кучли эҳтиёж танланган йўлда қатъийлик ва инновацион ёндашувлар, изчиллик, бошқарувчилар ва топ-менежерларнинг истеъдодли жамоасини шакллантиришни тақозо этмоқда.


Давлатимиз раҳбари “Фаол инвестиция сиёсати юритаётган мамлакатгина миллий иқтисодиёт барқарорлиги ва рақобатбардошлигига эришади”, деган одил фикрни илгари сурди.
Шу боис, “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”да белгиланган вазифаларни амалга ошириш бўйича белгиланган стратегик устувор йўналишлар мамлакатни 2030 йилгача ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш концепциясини яратиш, “Рақамли Ўзбекистон-2030” дастури, банк-молия тизимини ривожлантиришга оид узоқ муддатли стратегияни ишлаб чиқиш, БМТ ва ХВФ методологияси бўйича Миллий ҳисоблар тизимини жорий этиш, илғор давлат менежменти ва “ақлли бошқарув” тамойилларига ўтишга қаратилган қатор дастурий ҳужжатларни ишлаб чиқишни назарда тутади.
Ҳокимиятни деволюция қилиш ва марказлашмаган тизимга ўтказиш шароитида иқтисодиётни янада либераллаштириш, парламент ва суд ҳокимияти ролини кучайтиришга оид барча ташаббуслар оддий ва айни пайтда хайрли мақсадга - миллати, тили ва динидан қатъий назар ҳар бир Ўзбекистон фуқаросининг эркин, тинч ва фаровон яшашини таъминлашга қаратилган.
Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистонда амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар ҳақидаги хабар кенг ислоҳотлар дастури доирасида қулай инвестициявий муҳитни шакллантириш мамлакатимизнинг инвестиция йўналишида ишончли мамлакат эканининг асосий кафолати ҳисобланган халқаро экспертлар ҳамжамияти томонидан ижобий қабул қилинди.
Шубҳасиз, янги вазифалар мутлақо янгича ёндашув ва новаторлик ечимларини қўллашни тақозо этади. Шу ўринда Президентнинг Ташқи ишлар вазирлиги ҳамда мамлакатимиз ва чет элдаги хорижий ваколатхоналарнинг фаолиятини қайта кўриб чиқиш зарурлиги ҳақидаги топшириғига эътибор қаратиш зарур.
Мамлакатимиз элчилари хорижий профессионал инвестиция ҳамжамият билан бевосита алоқада бўлган ҳолда, ўз фаолиятининг самарадорлигини таъминлашлари зарур. Эски ёндашувларга асосланган ҳолда бу вазифани амалга ошириб бўлмаслиги ҳаммага маълум. Айни пайтда, иқтисодий дипломатиясига қаратилган эътибор шароитида вазирлик фаолияти таҳлили белгиланган вазифага эришиш мумкинлиги ҳамда бу соҳада ҳали қилинажак ишлар кўплигидан далолатдир.
Кириб келаётган янги йилда устувор вазифаларни амалга ошириш мамлакатимиз парламентарийсидан бор куч ва имкониятларни сафарбар қилган ҳолда ишлашни талаб этади. Зеро, янги қонунчилик ҳужжатларини ишлаб чиқмасдан туриб, очиқ иқтисодиёт, соғлом рақобат учун зарур шароитлар яратиш, ишбилармонлик муҳити ва инвестициявий доирани тубдан яхшилашнинг имкони йўқ. Бу эса, мазкур жараёнда иштирокчилардан юқори малака, муҳокама этилаётган предметни чуқур тушуниш ва халқаро тажрибадан хабардор бўлишни талаб этади. Биз демократлаштириш йўлида фақат танқид билан чегараланган ҳолда жараённинг ташқи жиҳатларига чалғимаслигимиз лозим.
Давлатимиз раҳбари ва сайловчилар халқ депутатларидан ислоҳотларни чуқурлаштириш жараёнининг кузатувчилари эмас, балки таҳлил ва қатъий интизомга асосланган ҳолда, унинг фаол иштирокчиси бўлиш, инвестицияларни фаол жалб қилиш ва ижтимоий тараққиётни таъминлаш жараёнларида иштирок этишда шахсий жавобгарликни кутадилар.

Download 1,22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   59




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish