Имконият ва воқелик ҳам фалсафанинг муҳим категорияларидир. Фалсафанинг сабаб ва оқибат, мазмун ва шакл, зарурият ва тасодиф, моҳият ва ҳодиса сингари категориялари воқеликдаги ўзгариш, янгиланиш ҳолатларининг муҳим томонлари, боғланиш ҳолатлари ва асосий тамойилларини ифодаласа, имконият ва воқелик узлуксиз ривожланиш жараёнидаги нарса ва ҳодисаларнинг, икки хил босқичи, даври, ҳолатини ҳамда бу даврлар ўртасидаги ўзаро муносабатни ифодалайди.
Имконият бу янги нарса, ҳодиса ва тамойиллар келиб чиқишини ифодаловчи муайян шарт-шароит ва вазият мажмуидир. Нарса ҳамда ҳодисанинг ички табиатига кўра зарурий равишда реаллашиши лозим бўлган, бироқ ҳали юзага чиқмаган воқеликдир. Воқелик эса имкониятнинг нисбатдоши бўлиб реал ҳолат ва мавжуд бўлиб турган ҳодисаларни ифодалайдиган категориядир.
Имконият ва воқелик ўзаро боғлиқликда мавжуд бўлади, улар бирбирини ҳам тақозо қилади, ҳам истисно этади. Амалий фаолиятда доим имконият ва воқеликдан ҳамда имокниятсизликдан ажрата билишга ўрганиш керак. Мумкин бўлмайдиган нарсани мумкин бўладиган нарса ёки ҳодиса қилиб кўрсатиш ярамайди ёки аксинча, мумкин бўладиган нарсани мумкин бўлмайдиган нарса қилиб кўрсатиш ҳам имконият ва воқеликнинг моҳиятини, нотўғри тушуниш асосида келиб чиқади. Бу ҳол ғайриилмий қараш ва нотўғри хулосага олиб келади.
Имконият ва воқелик муайян мазмунга зга бўлган олам ҳодисотларининг икки томони, ривожланишнинг бошланиш моменти ва ниҳояси, узлуксиз тараққиёт жараёнининг бир-бири билан боғлиқ, бир-бирини тавсифлайдиган халқалари, деб аташ м-н. Ривожланиш узлуксиз имкониятларнинг вужудга келиши, уларнинг воқеликка айлана боришидан иборат жараёндир. Бунда имконият эндигина куртак отаётган, рўёбга чиқиши лозим бўлган ҳодиса бўлса, воқелик эса баъзи ҳолларда ўз умрини тугаллаётган, эскириш жараёнида ўз интиҳосига қараб бораётган ҳодисадир.
Имконият нарса ва ходисаларнинг макон ва замондаги ривожланиш тенденциясини таъминлайдиган, муайян қонуниятларга асосланади. Воқелик эса, шу қонуниятларга асосланган ривожланишнинг намоён бўлишидир. Имконият ва воқелик категориясини ҳам, билишнинг умумий мантиқий тамойилларига кўра, бошқа категориялар билан боқлиқликда тахлил қилиш муҳим аҳамиятга эга. Имконият нарса ва ходисалар ривожланиш жараёнининг ички бирлигини ифодалайди ва уларнинг ривожланиш шарт-шароитларини, сабабларини, зарурий қонуниятларини, мохиятини ўзида мужассамлаштирган.
Имкониятнинг воқеликка айланиши қонуний ходисадир. Унинг реал, формал, мавхум имконият деб аталадиган шакллари бор. ўзбекистон мустақилликка эришгандан кейин демократик ҳуқуқий жамият қуриши учун реал имкониятлар вужудга келди.
Имконият категориясини, унинг шарт-шароити билан аралаштирмаслик керак. Шарт-шароитлар оқибат, тасодиф, ходиса сифатидагина имкониятга таъсир қиладиган омиллар мажмуасидан иборат. Мавжуд воқелик тарихий генезисига кўра, ўзида бошқа воқеликнинг имкониятларини мужасамлаштирган бўлади. Масалан, бозор иқтисодиётининг хозирги босқичи реал воқелик сифатида, унинг кейинги ривожланиш имкониятларини намоён қилади.
Замонавий фалсафа имконият ва воқеликни илмий тушунтириб бу категориялар дунёдаги алоқадорлик ва ривожланишнинг муҳим хусусият, томонларини ифодалайди оламдаги нарсаларнинг бир шаклдан иккинчи шаклга ўтишини, тараққиётнинг оддийдан мураккабга қараб йўналишини, эскилик билан янгилик ўртасидаги қарама-қарши муносабатларни билдиради, деб ҳисоблайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |