Зарурият ва тасодиф. Объектив оламни билишда зарурият ва тасодиф категорияси муҳим фалсафий-методологик аҳамиятга эга. Зарурият – нарса ва ходисаларнинг вужудга келиши, шаклланиши ва ривожланишини таъминлайдиган шарт-шароитлар, муносабатлар мажмуасидир. Тасодиф эса – заруриятнинг намоён бўлиш шаклидир. Зарурият ва тасодиф категорияси оламни фалсафий билишнинг муштараклигини ва самарадорлигини таъминлайди.
Шу нуқтаи назардан, заруриятни туркумлаштирганда, унинг макон ва замондаги структуравий тузилишини ташкил қилган элементларини системали-структурали тахлил қилиш лозим. Шунингдек, заруриятни сабабоқибат муносабатлари тарзида тушуниш лозим. Зарурият нарса ва ходисаларнинг муқаррар ривожланиш қонуниятдан келиб чиқади ҳамда объектив сабаблар тизимига асосланади. Масалан, ўзбекистон мустақилликка эришгандан кейин, бозор иқтисодиёти муносабатларига ўтиши тарихий обеъктив заруриятдир, унинг «ўзбек модели» асосида амалга оширилиши заруриятнинг конкрет намоён бўлишидир. Бунда тасодиф
«субъективлаштирилган» жараён сифатида кўзга ташланса ҳам, объектив ходисадир. Чунки, ўзбекистоннинг тарихий, ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ва маънавий ривожланишининг миллий хусусиятлари, бозор муносабатларига ўтишнинг ҳарактерини белгилаб беради.
Заруриятлар табиий-тарихий ривожланишнинг объектив қонуниятларидан келиб чиқиб, доимий ўзгариб туради. Заруриятларнинг тасодифлар тарзида намоён бўлиши, ўз навбатида, бошқа ходисалар учун зарурият мақомига эга бўлади. Бундан кўриниб турибдики, зарурият ва тасодиф ўртасидаги боқланишлар сабаб-оқибат муносабатлари ҳарактерига мос келади.
Зарурият ва тасодиф, категориясига бошқа категориялар каби, уни аниқлаш ва баҳолашга муайян субъект эхтиёжлари, манфаатлари нуқтаи назаридан ёндашиладиган бўлса, муқобил қарашлар вужудга келади. Масалан, собиқ Иттифоқнинг парчаланиб, мустақил давлатларнинг вужудга келиши, айрим назариётчилар томонидан тасодифий ходиса деб баҳоланиб, унинг зарурий, объектив қонуний ҳарактери инкор этилмоқда. Вахоланки, жамият тараққиётида хеч қандай империянинг абадий бўлмаслигини тарихий тажрибалар доимий исботлаб келган. Демак, бунда биз заруриятни кўриб турибмиз.
Зарурият ва тасодифнинг алоқадорлиги, боқланиши шундаки, улар бирбирисиз мавжуд бўла олмайди, яъни заруриятнинг муқаррарлиги тасодифга ҳам хосдир. Шунинг учун фалсафий адабиётларда тасодифларнинг муқаррарлиги, тарихийлиги, сабабийлигини, қонунийлигини инкор қилувчи қарашлар қайриилмийдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |