Оламнинг универсал алоқалари ва ривожланиш. Фалсафанинг қонун ва категориялари referat



Download 38,75 Kb.
bet9/13
Sana22.03.2023
Hajmi38,75 Kb.
#920601
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
«Мохият ва ходиса» категорияси ҳам шундай таҳлилни талаб қилади. Мохият-ўзида алохидалик, махсуслик, умумийликнинг мазмунини, сабабини, заруриятини, имкониятини, бутун, қисм, система, структура, элемент тарзида намоён қилади. Ҳодиса эса, уларнинг боқланиши, алоқадорлик ва муносабатларининг намоён бўлишидир. Мохиятни алохидалик, махсуслик, умумийлик, бутун, қисмга мос келишига қараб, туркумлаштириб ўрганиш мақсадга мувофиқ. Бундан ташқари, субъект назарида аҳамиятига ва функциясига кўра, асосий ва асосий бўлмаган, нисбатан барқарор ёки ўзгарувчан мохиятларга ажратиб, уларнинг ривожланиши жараёнида ўрнини алмаштириб туришларини эътиборга олиш зарур.
Нарса ва ходисаларнинг мохиятини билиш уларнинг инсон эхтиёжларини қондириш вазифаси ва мақсадларини конкретлаштиришдан иборат. Масалан, жамият устқурмасининг сиёсий элементи бўлган давлатнинг мақсади ва вазифаси, уларни амалга ошириш усул ҳамда воситалари мамлакат худудида яшаётган кишиларнинг муайян ҳаёт шароитларини таъминлашдан иборат бўлиб, унинг мохиятини ташкил қилади. Шунга кўра, ҳар қандай мохиятни одамларнинг манфаатлари ва эхтиёжларига, цивилизация келажагига боқлаб тахлил қилгандагина, у аҳамиятга эга бўлади.
Нарса ва ходисаларни билиш ҳамда ўзгартиришга инсон муайян эхтиёжлар асосида ёндошади. Бу ёндошиш субъектив ҳарактерга эга бўлиб, унинг конкрет эхтиёжлари ва манфаатлари нуқтаи назаридан баҳоланади. Масалан, чанқаган киши учун сув унинг чанқоқини қондириш, физик учунагрегат холати, электр токини ўтказиши ёки оптик хусусиятлари, химик учун, унинг Н2О кимёвий бирикма сифати, тегирмончи учун-тегирмон паррагини айлантириш хусусиятлари асосий мохият ҳисобланади.
Нарса ва ходисалар доимий ривожланиб туриши жараёнида, уларнинг мохияти ҳам, шунга мос тарзда ходиса ҳам ўзгариб туради. Мохиятдаги ҳар қандай жузъий ўзгариш ҳам, унинг муқаррар ўзгарган ходисасида ифодаланади. Масалан, сувнинг электр токини ўтказиш хусусияти, унинг температурасига боқлиқлиги аниқланган. Агар биз сувнинг температурасини маълум даражада кўтарсак, унинг электр токини ўтказиш хусусиятини ўлчайдиган асбоблар бу ўзгаришларни қайд қилмаслиги мумкин. Лекин, бундан сувнинг мохиятини ифодалайдиган электр токини ўтказувчанлик хусусияти йўқолган, деган хулоса келиб чиқмайди.
Нарса ва ходисаларнинг мохият ва ходиса тарзида боқланишлари макон ва замондаги муайян конкретлиги билан ажралиб туради. Мохият ва ходиса ўз хусусиятларига кўра система, структура ва элементларда ўзига хос тарзда намоён бўлади. Шунинг учун ҳар қандай ходисани ва мохиятни тахлил қилишда аниқ тамойилларга асосланиш лозим.
Мазмун ва шакл. Фалсафада мазмун ва шакл категорияси нарса, ходисаларнинг мавжудлиги ва ривожланиш жараёнини билиш усули сифатида муҳим аҳамиятга эга. Мазмун - нарса ва ходисаларнинг ривожланиш жараёнидаги системани ташкил қилган элементларнинг структуравий боқланиши бўлиб, уни бошқа системалардан фарқини белгилайдиган алоқадорликлар ва муносабатларини ифодалайди.
Шакл эса – системани ташкил қилган элементларнинг структуравий боқланишлари, алоқадорликлари, муносабатларининг ифодаланишидир. Ҳозиргача фалсафий адабиётларда мазмун ва шакл ўртасидаги боқланишларни бир-биридан ажратиб тахлил қилиш анъанавий ҳарактерга эга. Яъни, мазмуннинг ўзгариши шаклнинг ўзгаришига олиб келади, деган хулоса устувор бўлган. Вахоланки, системанинг элементлари структуравий боқланишларсиз, алоқадорликларсиз мавжуд бўлиш мумкин бўлмаганлигидек мазмун ва шакл ҳам бир-бирисиз мавжуд бўла олмайди. Биз фақат нисбатан мустақил бўлган мазмун ва шаклни билиш хусусиятига қараб, шундай мантиқий хулосага келишимиз мумкин. Бошқача қилиб айтганда, мазмун ва шаклдаги ҳар қандай жузъий ўзгариш ҳам бир-биридаги ўзгаришларни тақозо қилади, фақатгина биз уларни билиб олган ёки билмаган бўлишимиз мумкин. Масалан, сувнинг агрегат холати, шакли ўзгариши билан унинг мазмуни ҳам ўзгаради. Яъни, сув буқ холатида чанқоқни қондирмайди, ўсимликларни суқориш учун ярамайди. Бундан ташқари, элементларнинг структуравий боқланишлари системанинг ҳарактерини белгилашидан келиб чиқиб айтадиган бўлсак, структуравий боқланишлар шакл сифатида системанинг мазмунини ҳам белгилаб туради. Шунга кўра, шаклни мазмунга нисбатан «иккиламчи» дейиш ноўриндир. Бунга ижтимоий ҳаётдан мисол келтирадиган бўлсак, демократия бошқаришнинг шакли сифатида жамиятнинг мазмунини белгилаб туради.
Фалсафада мазмун ва шакл категориясини бошқа категориялар тизимидан ажратиб олиб, нисбатан мустақил тахлил қилганда, унга инсонларнинг муайян манфаатлар ва эхтиёжлар асосида ёндашишларини алохида эътиборга олиш керак. Бу умуман мазмун ва шаклнинг объектив ҳарактерига путур етказа олмаса ҳам, уларни баҳолашдаги субъектив, муқобил қарашларда ўз ифодасини топади.

Download 38,75 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish