Оламнинг универсал алоқалари ва ривожланиш. Фалсафанинг қонун ва категориялари referat


«Бутун», «қисм» «структура», «система», «элемент» категориялари



Download 38,75 Kb.
bet8/13
Sana22.03.2023
Hajmi38,75 Kb.
#920601
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
«Бутун», «қисм» «структура», «система», «элемент» категориялари. Фалсафанинг «алохидалик», «хусусийлик», «умумийлик» категориялари билан «бутун», «қисм» «структура», «система», «элемент» категориялари ўртасида узвий боқлиқлик ва муайян фарқлар мавжуд. Яъни «алохидалик», «хусусийлик», «умумийлик» нарса ва ходисалар ривожланиш жараёнидаги боқланиш, алоқадорлик муносабатларининг яхлитлигини нисбатан мустақил ифодалаш бўлса, «бутун», «қисм», «структура», «система», «элемент», категориялари эса, уларнинг макон ва замондаги боқланиш муносабатларини жараён тарзида ифодалашдир. Шу нуқтаи назардан, бутунни – умумийлик, қисмни ёки элементни – алохидалик тарзида олиб қараш холатлари учрайди. Шунингдек, муайян ўхшашлик бўлишига қарамасдан, системани умумийлик тарзида қабул қилиш мумкин эмас. Бунда система турли даражадаги умумийликларнинг мажмуи ҳам бўлиши мумкин. Умуман, нарса ва ходисаларни таркибий жиҳатдан «бутун», «қисм», элемент»ларга ажратиш билишга хос нисбий ходиса бўлиб, унинг самарадорлигини таъминлайдиган зарурий шартдир. Шунга кўра, юқорида айтилган ҳар иккала категориялар тизими билишнинг босқичи сифатида эмас, балки усули сифатида олиб қаралиши керак.
Система, структура, элемент фалсафанинг муҳим категорияларидан бўлиб ҳисобланади. Система – грекча сўз бўлиб, мантиқий маъноси бутунлик, яхлитлик, элементлардан ташкил топган бирикма, деган маъноларни англатади.
Система категориясининг мазмуни, уни ташкил қилган элементларнинг структуравий муносабатларига мос келади. Шу нуқтаи назардан, билиш жараёнидаги системалаштириш, назарий фаолият сифатида, уларнинг ташкил қилинган таркибий элементларини тарихий-мантиқий изчил тартибга келтириш билан изохланади. Хусусан, бу элементларнинг функционал фаолиятини, аҳамиятига кўра туркумлаштириш, муҳим методологик аҳамиятга эга, чунки инсоннинг борлиқни билиш фаолияти система структурасидаги элементларнинг мавжудлик холати ва ривожланиши объектив қонуниятларини ўрганиш асосида, уларни мақсадга мувофиқ ташкил қилишга қаратилган. Яъни, инсоннинг объектив реалликни назарий билишга асосланган: ташкиллаштириш, бошқариш, назорат қилиш фаолиятлари самарадорлиги ва мақсадга мувофиқлиги турли категориялардан унумли фойдаланиши билан ҳарактерланади.
Система — нарса ва ходисаларнинг боқланишлари, алоқадорлиги ва муносабатининг тартибли тадрижий ривожланишини ифодалайди. Структура эса, нарса ходисалар боқланиши, алоқадорлиги ва муносабатлари тизимининг макон ва замондаги бирлигини таъминлайдиган системанинг мавжудлик холатидир. Умуман, структура (лотин тилида тузилиш, тартиб деган маънони англатиб), системани ташкил қилган элементларнинг нисбатан турқун боқланиш, алоқадорлиги ва муносабатидир. Ҳозирги мавжуд фалсафий қарашларда структурани системанинг аспекти сифатида қараш устувордир. Системани ташкил қилган элементларнинг структуравий тузилиши унинг мавжудлик холатини ҳамда ривожланиш истиқболларини белгилаб туради. Масалан, табиатдаги атомларнинг таркибий тузилишлари хусусиятларига қараб, моддий оламнинг хилма-хил кўринишлари, ДНК ёки РНК ларнинг ўзаро ички муносабатлари, хромосомалар хилма-хиллиги, тирик организмлар турли-туманлиги аниқланган. Улар умумлашган холда, моддий оламнинг объектив реаллиги тарзида мавжуд бўлса ҳам, моддийликнинг конкрет структурасига эга бўлган системалардир. Борлиқни ташкил қилган элементларнинг муносабатларига, макон ва замон хусусиятларига қараб, уларни «ички структура» ва «ташқи структура» га ажратиш мумкин.
Элемент системани ташкил қилган структуранинг ўзаро боқланиш, алоқадорлик, муносабат жиҳатларини таъминлайдиган нисбатан мустақил таркибий қисмидир. Жамиятда элемент ижтимоий муносабатларнинг конкрет кўринишлари тарзида намоён бўлади. Масалан, жамиятни яхлит система деб оладиган бўлсак, ундаги элемент алохида индивидлар, ижтимоий қатламлар, табақаларнинг онгли муносабатлари тарзида кўзга ташланади. Яъни, жамиятнинг ахлоқий, ҳуқуқий, сиёсий, иқтисодий ва бошқа муносабатлари структуравий тузилишни ташкил қилган. ўз навбатида, системани тўлалигича билиш, унинг стуктуравий тузилишидаги ҳар бир элементнинг функционал фаолиятини алохида тахлил қилишни тақозо этади.
Шуни алохида таъкидлаш кераки, инсонларнинг нарса ҳамда ходисаларга муайян манфаатлари ва эхтиёжларига кўра ёндашишига қараб, ҳар бир элементни нисбатан мустақил система сифатида олиб қараш мумкин. Масалан, маънавият жамият структурасида, уни ташкил қилувчи муҳим элементларнинг бири ҳисобланади, лекин маънавиятни, махсус ижтимоий ходиса сифатида алохида олиб тахлил қиладиган бўлсак, унинг ички элементлардан иборат мустақил системалигини кўрамиз. Шунга кўра, система, структура ва элемент нисбий тушунчалар бўлиб, категориялар сифатида, унга бўлган муносабат доирасида конкретлашади.
Шунинг учун «система», «структура», «элемент» каби фалсафий категориялар нарса ва ходисаларни билишга системали ёндашиш, структуравий тахлил усулларининг умумметодологик асоси бўлиб ҳисобланади.
Элементларни системани ташкил қилишдаги структуравий аҳамиятига кўра: муҳим ва муҳим бўлмаган, асосий ва асосий бўлмаган элементларга ажратиб ўрганиш алохида аҳамиятга эга. Чунки ҳар қандай конкрет элемент, муайян системада макон-замон хусусиятларига кўра, ўз аҳамиятига эга бўлади. Бироқ, уларнинг аҳамиятини, юқорида кўрсатилганидек, туркумлаштириш мутлақо нисбий ҳамда шартли ҳарактерга эга бўлиб, муайян манфаатлар ва эхтиёжлар асосида ёндашишдан келиб чиқади. Шунга кўра, конкрет макон ва замонда системани ташкил қилишдаги элементларнинг аҳамияти структуравий функциясида муқобилликлар вужудга келиб туриши билан изохланади. Яъни, системадаги унинг ҳарактерини белгилаб турган муҳим элемент, маълум вақтга келиб муҳим бўлмаган элементга айланиши ёки аксинча бўлиши мумкин.
Умуман, фалсафанинг система, структура, элемент категориялари нарса ва ходисаларнинг мазмунини, шаклини очиб беришда методологик асос бўлади.
Фалсафа фанидаги анъанавий тарзда ёзилган дарсликлар, ўқув қўланмаларидан фарқли ўлароқ, бу категорияларни қиёсий тахлил қилишимиздан мақсад, бошқа жуфт категорияларнинг мазмунини очиб бериш имкониятини яратишдир. Чунки, «мохият ва ходиса», «мазмун ва шакл», «сабаб» ва оқибат», «зарурият ва тасодиф», «имконият ва воқелик» категорияларининг мазмуни, юқорида кўрсатилган «алохидалик», «хусусийлик» «умумийлик», «бутун», «қисм», «структура», «элемент», категориялари мазмуни билан узвий боқлиқдир. Шунинг учун биз фалсафа категорияларини бир-бирини тақозо қилувчи, нисбатан мустақил билиш усулларининг яхлит системаси тарзида олиб қарашни лозим топдик. Лекин, бунинг учун ҳар бир категориянинг мазмунини алохида тахлил қилиш зарур.

Download 38,75 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish