ШПИЦБЕРГЕН АРХИПЕЛАГИ
Шпицберген архипелаги 76,5° ва 80,5° ш. к.лар орасида жойлашган ороллар группасидан иборат бўлиб, хорижий Европадаги бирдан-бир арктика областидир. Архипелагнинг майдони-62 минг км2. У асосий Ғарбий Шпицберген ороли, Шимоли-шарқий ер ороли ва бир қанча кичикроқ ороллардан иборат; ороллар бир-бирига яқин жойлашган бўлиб, тор бўғозлар орқали ажралиб туради. Уларнинг ҳаммаси пайдо бўлишига кўра материк ороллари бўлиб, кайнозой эрасининг иккинчи ярмига қадар Европани Гренландия билан туташтириб турган қуруқликнинг қолдиқларкдан иборатдир. Архипелагнинг 80-параллел яқинида жойлашганлиги, йиллик радиация балансининг июлга яқинлиги, қутб кечасининг узоқ давом этиши бу ерда қоплама музликларнинг, муздан ҳоли ерларда эса, кўп йиллик музлоқларнинг ҳосил бўлишига, соҳиллар яқинида тундра ўсимликлари, тоғларда эса совуқ саҳролар ўсимликларинниг тарқалишига шароит туғдиради.
Бироқ иссиқ оқимнинг таъсир этиши туфайли Шпицбергеннинг табиий шарокти Арктиканинг худди шу кенгликларида, бироқ ғарброқда ёки шарқроқда жойлашган оролларидагига қаратанда ҳар ҳолда анча юмшоқроқдир.
Шпицбергеннинг ер юзаси бурмаланган протерозой ва қуйи палсозой жияслариДан таркиб топган; бу жинсларни баъзи жойларда тошкўмир даври, мезозой ва кайнозой эраларининг таркитаркибида тошкўмир запаслари бўлган горизонтал ётқизиқлари кўмиб юборган. Шпицберген конларидан тошкўмир қазиб олиш XX аср бошларидан бери мавжуд.
Ороллар рельефн қадимги қоплама музланишлар таъсири, совуқдан нурашнинг кенг тарқалганлиги, катта ер ёриқларининг мавжудлиги ва музланишдан кенинги вақтларда рўй берган кўтарилишлар билан боғлиқдир. Архипелагнинг шимоли-ғарби ва шимоли-шарқида тоғ тизмаларининг ўткир чўққилари ҳамда қирралари 1500-1700 м гача баландликка кўтарилган, бошқа жойлардамузлик водийлари билан бўлинган ва нураш маҳсулотлари уйилиб ётган пастроқ платолар устун туради. Шимол ва ғарбда соҳилни ер пўсти ёриқлари бўйича ўтган фьордгар парчалаб юборган. Соҳилдаги денгиз террасалари-бу ер яқинда кўтарилганлигидан далолат беради. Кема қатнови учун Исьфьорд энг катта аҳамиятга эга; у Ғарбий Шпицбергенга кўмир қазиб олинадиган асосий районлар жойлашгап ерда ўйиб кирган.
Архипелагнинг 1/2 қисмига яқини музлар билан қопланган. Шимоли-шарқий Ер ороли ва унинг атрофидаги оролларда муз қоплами айниқса катта бўлиб, бу ерларда музларнинг қалинлиги баъзан 700 м га етади. Ҳозирги вақтда Шпицбергендаги музлар, шимолий яримшардаги барча қоплама музликлар каби, чекшшоқда ва кичраймоқда.
Шпицбергеннинг иқлим шароити қаҳратон совуқлиги ва ғарби ҳамда шарқи бир-биридан фарқ қилиши билан ажралиб туради. Бу фарқ мавжудлигининг сабаби шуки, Шпицберген оролларининг ғарбидан илиқ денгиз оқими ўтади.
Архипелагда октябрнинг ўртасидан то февралнинг ўртасигача қутб туни ҳукм суради. Ҳаво температураси йил давсшида паст бўлади. Январь ойининг ўртача температураси шарқда-18°С, ғарбда эса-12°С гача. Июлнинг ўртача температураси + 3 дан +5° С гача бўлади. Максимал температура +16°С, минимал температура эса-40°С гача бўлади. Архипелагнинг ғарбий ярми иссиқ оқим таъсирида серқор ва серёмғир об-ҳавонинг устун туриши билан характерланади, шарқий ярми эсанисбатан қуруқ.
Ғарбий соҳилнинг қирғоқбўйи сувлари ва фьордлар фақат кюндан сентябргача муздан очилади ҳамда навигация (кемалар қатнови) учун қулай бўлади; шарқий қўлтиқларда йил бўйи муз бўлади.
Архипелагнинг муздан ҳоли ерларини тундра эгаллаган, бу ерда бўйи 20 см дан ошмайдиган пакана тол ва қайинлар учрайди; ёзда бўтакўз, қутб кўкнориси, газак ўт барқ уриб очилади. Катта майдонларни торфзорлар эгаллайди. Архипелаг фаунасининг турлари кам, лекин шундай бўлсада, бу фауна составида баъзи бир қимматли ов ҳайвонлари бор; булар-ҳаво ранг пе-сец (қутб тулкиси), оқ айиқ, шимол буғуси. 20-йиллар охирида Шпицбергенга мускус ҳўкизи келтирилган эди, у. ҳозир қўриқланмоқда.
Ёзда Шпицберген соҳилларига жуда кўплаб қушлар учиб келади.
Шпицберген-Арктиканинг европалик аҳоли яшовчи энг шимолий районларидан бири, орол аҳолиси асосан кўмир қазиб олиш, қисман эса-овчилик билан шуғулланиш учун кўчиб келган.
ИСЛАНДИЯ
Исландия ороли Атлантика океанининг шимолий қисмида, Шимолий қутб доираси билан 63°25 шим. кенглик орасида, Шпицбергендан анча жануби-ғарбда жойлашган. Ислаидиянинг майдони-103 минг км2. Исландия ороли қирғоқлари яқинидаги майда ороллар билан биргаликда Исландия Республикасининг территориясини ташкил этади.
Исландия табиати вулканларнинг интенсив ҳаракати, ҳозирги замон музланиши ва сернам ҳамда совуқ денгиз иқлимининг биргаликдаги таъсири натижасида ниҳоятда ўзига хосдир. Исландияни кўпинча музлар ва ўт-оловлар ўлкаси дейишади; бироқ айни вақтда уни шамоллар, ёмғирлар ҳамда туманлар ўлкаси ҳам деса бўлади.
Исландия вулканик йўл билан пайдо бўлган орол бўлиб, бутунлай қадимги, ёш ва ҳозирги вулкан жинсларидан таркиб топган. Ороллар замини тўқ тусли базальт лавалари қатламларидан тузилган бўлиб, бу қатламлар неогенда кўтарилган ва ёриқлар ҳосил бўлган; бунда ер ёриқлари бўйлаб янги вулкан маҳсулотлари оқиб чиққан. Бу маҳсулотлар эса асосан нордон лавалар, куллар ва брекчйялардан иборат бўлган.
Исландия ҳозирги вақтда Ер шаридаги энг актив вулканик областлардан биридир; бу ерда вулканлар ҳарадатининг барча кўринишларивулканларнинг отилиши, иссиқ сув ҳамда газларнинг отилиб чиқиши ва ҳатто янги вулканларнинг пайдо бўлишини кузатиш мумкин. Бундан бир неча йил муқаддам Исландиянинг жанубий қирғоқлари яқинида сув ости вулканларининг отилиши натижасида Атлантика океани сувлари юзасидан янги вулкан қад кўтариб, унинг баландлиги бир неча соат мо-байнида бир неча юзлаб метрга егди.
Исландия ороли антропоген бошида муз билан қопланган, бу ҳол унинг рельефида ва соҳилларининг тузилиш хусусиятларида акс этган.
Орол рельефи-асосан тоғли рельеф. Пасттекисликлар ер юзасининг 1/3 қисмидан камроғини эгаллаган, шуниси ҳам борки, бу пасттекисликларнинг барчаси ғарб ва жануби-ғарбда жойлашган. Оролнинг шарқий ва шимолий қисмларида паст ерлар фақат соҳил яқинидагина учрайди. Исландия оролининг катта қисми баландлиги 400-600 м ли базальт платосидан иборат; бу плато деярли ҳамма томондан денгизга томон тик ён бағир ҳосил қилиб тушиб келган. Қирғоқ чизиғи, айниқса соҳилга кўпдан-кўп фьордлар кириб келган шимол ва шимоли-ғарбда, жуда парчаланиб кетган.
Жануб ва жануби-шарқда базальт платосини чуқур тектоник ёриқлар кесиб ўтган, бу тектоник ёриқлар чеккаси бўйлаб бир қанча вулкан конуслари жойлашган. Исландиянинг Энг катта массивлариватнайёкудль ва унинг яқинида жойлашган Эрайвайёкудль массивларидир; Эрайвайёкудль массивида Исландиядаги энг баланд тоғ тепасибаландлиги 2219 м ли Хвандальсхнукур вулкани бор. Жанубий соҳил яқинида Мирдальсёкудль (1600 м); оролнинг марказий қисмида эса-Ховсёкудль (1700 м) массивлари ва бошқа массивлар жойлашган. Массивларнинг энг баланд тепалари ҳаракатдаги ёки сўнган вулканлардан иборат. Оролнинг жануби-ғарбий қисмида Исландиянинг энг актив вулкани Гекла қад кўтарган, унинг баландлиги 1447 м га етади. Вақт-вақти билан кучли ва давомли вулкан отилишлари бўлиб туради. Бунда экин далалари ва яйловлар лава оқимлари тагида қолиб кетади, отилиб чиққан кул ва заҳарли газлар бир неча километр масофада атмосферани заҳарлайди. Гекла вулиани 1947-1948 йили отилган вақтда атрофдаги яйловлар фторли газлар билан заҳарланган, бу эса қўйларнинг ёппасига қирилиб кетишига сабаб.бўлган.
Исландиянинг баланд массивлари музликлар билан.қопланган. Жуда катта фирн далаларидан музлик тиллари туши келиб, улар айрим жойларда деярли бевосита денгизгача етиб боради. Қор чизиғининг баландлиги оролнинг турли қисмларида турлича. Шимоли-ғарбда қор чизиғи денгиз сатҳидан 400 м гача бўлган жойларгача тушиб келади, шимоли-шарқ ва марказдаги энг қурғоқчил жойларда эса 1600 м гача кўтарилади. Исландиядаги ҳозирги музланишнинг умумий майдони 12000 км2 га яқин бўлиб, бунинг 8500 км2 қисми Ватнайёкудль массивидаги жуда катта музликка тўғри келади. Музликлар атрофида морена ётқизиқлари уюмлари, шунингдек жуда катта майдондаги зандра қумлари ҳосил бўлган.
Ҳозирги замон музланиши билан ҳозирги замон вулканизми биргаликда ўзига хос ва кўпинча инсон учун хавфли бўлган табиий ҳодисаларга музости вулкан отилишларига сабаб бўлади. Муз ости вулканлари отилганда кўп миқдорда иссиқлик ажралиб чиқади ва музлар жуда тез эрий бошлайди. Лой тупроқ аралаш жуда катта сув оқими денгизга томон айқириб оқар экан, ҳали эриб бўлмаган муз палахсалари ва тоғ жинслари бўлакларини оқизиб кетади бунда дарёлар қирғоқларидан чиқиб кетади, ўтлоқларни вулкан кули қоплайди, баъзан аҳоли пунктлари вайрон бўлади ва одамлар нобуд бўлади. Исландия вулканларининг отилиши шу қадар кучли бўладики, шамол вулканлар кулини то Скандинавия яримороли ва Шотландиягача учириб боради.
Вулканлар билан боғлиқ ҳолда газ, иссиқ булоқ ва гейзерлар отилиб чиқади. Гейзерлар дастлаб шу ерда ўрганилган ва уларнинг номи Исландиядаги фонтан каби отилувчи энг катта иссиқ булоқ катта Гейзер номидан олинган. Иссиқ булоқлардан уй-жойларни, парник ва гулхоналарни иситишда фойдаланилади. Исландлар иссиқ вулкан сувларидан ф&йдаланиб иссиқхоналарда помидор, бодринг, олма ва ҳатто банан етиштирадилар. Мамлакатда иссиқ булоқлар сувидан фойдаланиб, чўмилиш учун ўнлаб сув ҳавзалариқурилган. Бу ҳавзалар исдандлар чўмилиши учун бирдан-бир имконият беради, чунки қирғоқ бўйидаги денгиз сувларида ҳам, ички сув ҳавзаларида ҳам жуда совуқлигидан чўмилиб бўлмайди.
Исландиянинг Атлантика океанида қишда таркиб топадиган босим депрессияси марказида жойлашган орол эканлиги унинг иқлим хусусиятларини белгилайди. Шимолий Атлантика оқимининг бир тармоғи бўлмиш Ирмингер оқими оролнинг бевосита жанубий қирғоқлари яқинидан ўтади. У Исландиянинг жанубий ва ғарбий қисмларини илитиб, у ерда қишки температуранинг бирдан нормадан анча кўтарилиб кетишига сабаб бўлади. Исландияга шимолдан совуқ Гренландия оқимининг тармоғи яқинлашади вау орол қирғоқларига сузиб юрувчи музликларни олиб келади. Илиқ оқим билан совуқ оқим қўшилган жойда об-ҳаво жуда ўзгарувчан бўлади, тез-тез шторм (довул) бўлиб, туман тушади.
Илиқ оқимнинг таъсири қишда айниқса кучли бўлади. Шу сабабли оролнинг жанубий ва жануби-ғарбий қисмида энг совуқ ойнинг ўртача температураси мусбат ёки 0°С дан салгина паст бўлади ( + 2°С дан-3°С гача). Шимолда оролнинг ички қисмларида ва денгиз сатҳидан катта баландликда қиш бирмунча совуқ келиб, ўртача температура-5°С дан-15°С гача бўлади. Ёзда ўртача температура 7-12°С дан ошмайди.
Еғинлар жануб ва жануби-ғарбда айниқса кўп бўлиб, улар нинг йиллик миқдори 1000 мм га, баланд массивларнинг ён бағрида эса 3000 мм га етади; оролнинг ички қисмларида ёғинлар миқдори 300-S00 мм гача камаяди. Еғинлар йилнинг истаган фаслида ёмғир ёки қор тарзида ёғиши мумкин, бироқ узоқ вақт эримай турадиган қор қатлами баланд тоғларда ва оролнинг ички ҳамда шимолий районларидагина бўлади.
Исландия циклонлар йўлида жойлашганлигидан унинг об-ҳавоси йил бўйи жуда беқарорлиги ҳамда турли томонга эсувчл шамоллар йўналишининг тез-тез ўзгариб туриши билан характерланади. Кучли туманли, довулли об-ҳаво Исландия қирғоқлари яқинида кўпинча кемалар ҳалокатига сабаб бўлади.
Оролнинг кўпдан-кўп дарёлари музликлардан тўйинади; улар жуда серсув, зинапоясимон платоларни кесиб ўтар экан, шўх оқиб, кўплаб остоналар ҳосил қилади. Ҳатто энг катта дарёларда (Тьоурсау-210 км ва Хвитау-180 км) ҳам остона хамда шаршараларнинг кўплиги (баъзан бу шаршараларнинг баландлиги 50 м га етади) ва сув режими беқарорлигидан кемалар қатнай олмайди. Сув энергияси запаслари жуда катта, бироқ улардан ҳозирча жуда кам фойдаланилмоқда.
Исландия ўсимликлари асосан моҳ лишайниқ, эрика, черника ва брусника бутачаларидан иборат. Оролда дарахтлар жуда кам, улар подзол тупроқлардг ўсувчи, пакана қайин, бутасймон тол, рябина ва арчалардан иборат. Бу ўсимликлар жуда кўплаб кесиб юборилган ва ҳозирги кунда орол жанубиа ярми майдонининг 6% дан кам қисмини қоплайди. Катта майдонлар мох ва қиёқ ўсган ботқоқликлар билан банд; илиқ-роқ ва шамоллардан тўсилган жойларда ҳамда иссиқ булоқлар яқинида ям-яшил ғаллагуллилар ва турли ўтлар ўсадиган ўтлоқлар учрайди. Шамол зандра қушларини тўзитиб юборадиган катта массивлар вулканлар этагидаги муттасил янгиланиб турадиган лава қопламлдри, совуқдан нураш процесслари натижасида ўйилиб кетган базальт платолари устида кўпинча мутлақо ўсимлик ўсмайди ёки жуда сийрак ўсимликларгина тарқалган.
Исландияда материкдан келтирилган ва ёввойилашиб кетган шимол буғуси, қутб тулкиси, исландия сичқони учрайди. Ички сув ҳавзаларининг. қирғоқларида ва денгиз бўйларида жуда кўп миқдорда ,сув қушлари яшайди. Қирғоқ бўйи сувлари овланадиган қимматбаҳо балиқларга бой; улар Исландияқир ғоқларига яқин келиб, материк ёнбағри ва фьордларда тўпланади. Исландия қирғоқлари яқинида сельд ва треска айниқса кўп. Шунингдек, денгиз олабуғаси, пикша ва зубатка балиқлари овланади. Ов мавсумида Исландия ороли қирғоқларига Европадаги турли мамлакатларнинг кемалари келади.
Исландиянинг табиий шароити қишлоқ хўжалиги, айниқса деҳқончилик учун унча цулай эмас. Кам сонли аҳолининг ҳам катта қисми жанубий ва жануби-ғарбий ерҳил бўйи районларида жойлашган бўлиб, балиқ овлаш билан шуғулланади. Мамлакатнинг ичкирайонларида қўй боқилади.
ҒАРБИЙ ЕВРОПА
Евросиё материгининг черса ғарбий, яъни Дтламтика океанига туташган ва мўътадил мкятақада жойлашган қисми Шарқий Европа, ёки Шарқий Европа текислиги ва йубтропик минтақаларда жойлашган Жанубий Европага- қарамақаршн ўлароқ, умумиибир ном-Ғарбий Европа номи билан аталишн мумкин. Бундай бўлиниш Европанинг умум қабул қилинган 6yj линиши, яъни Шимолий, Ўрта ва Жанубий ҳамда Шарқий Европага ёки. Ғарбий (хорилий) ва Шарқий Европага бўлинишига бир оз тўғри келмайди. Бу ерда Ғарбий Европа дейилганда муайян табиий географик бир бутунлик тушуниладики, бу бутунлик терряториянинг мўътадил минтақада-Атлантика бўйида жойлашганлиги, горизонтал парчаланганлиги, рельефининг мозаиклиги, зоналлик қонуниятларининг аниқ сезилмаслиги ва кишилик жамияти фаолиятининг табиатга бўлган таъсири яққол акс этганлиги натижасида вужудга қелган.
Ғарбий Европа ичидаги табиат тафовутлари территория айрим қисмларининг пайдб бўлиши ва неотектоник процессларнинг намоён бўлиш даражасига, географик кенгликда ҳамда Атлантика океанига нисбатан тутган ўрнига боғлиқдир.
Атлантика ва Шимолий Муз окёани денгизлари Ғарбий Европанинг континентал қисмига чуқур кириб борган бўлиб, унинг барча табиат компонентларига катта таъсир кўрсатади ҳавдда аҳоли ҳаётида жўда катта роль ўйнайди.
Ғарбий Европа қирғоқлари яқинидаги майдонига кўра энг катта денгиз-Скандинавия яримороли билан Исландия ярим-ороли орасида жойлашган Норвегия денгизидир. У Атлантиқа океанидан сув ости тизмаси ррқали ажралган бўлиб, бу тизмадаФарер ва Шетланд ороллари жойлашган. Денгизнинг Марказий, қисмида чуқур чўкма (3860 м гача) бор, ундан Скандинавияга томон чуқурлик камая боради, Норвегия қирғоқлари яқинида эса саёзликлар учрайди. Норвегия илиқ оқими туфайли денгиз музламайди, сув температураси юзада +3°С дан пасаймайди. Шўрлиги 34-35 ‰- Норвегия денгизи балиққа, айниқса сельд, макрель ва трескага жуда бой. Бали овланадиган асосий районлари Исландия билан Норвегиянинг қирғоқ бўйи сувларидир (Вестеролен ва Лофотен ороллари яқинида, шунингдек Бергендан шимолда овланади). Ов мавсумида бу жойларда турли .мамлакатларнинг юзлаб кемалари тўпланади. Балиқни қайта ишловчи асосий корхоналар ва балиқ овланадиган портлар ҳам худди шу ердадир.
Материк билан Британия ороллари ўртасида Шимолий денгиз жойлашган. Фақат Скандинавия яримороли соҳиллари бўйлаб чуқурлиги 200 м дан ортиқ нов ўтган, денгизнинг қолган қисми чуқурлиги эса-100 м дан кам. Саёзликлар (банкалар)даги чуқурлик 20 м дан кам.
Шимолий денгиз режимига уни уч томондан ўраб олган қуруқлик катта таъсир кўрсатади. Шунинг учун у ерда, айниқса жануб ва шарқда ҳаво ҳамда сувнинг температураси анча ўзгариб туради (қишда 0° дан +8°С гача, ёзда эса +12°С дан + 18°С гача). Қишда Ютландия соҳиллари яқинида муз бўлади
Юза сувларнинг шўрлиги шимолдан жанубга томон океанлар учун нормал (35‰) миқдоридан 31‰ гача, қирғоқ ёнида эса ҳатто 20‰ гача камаяди.
Шимолий денгиз устидаги об-ҳаво айниқса куз ва қиш фаслида ниҳоятда ўзгарувчан бўлиб, бу интенсив циклонлар ҳаракати билан боғлиқ. Тез-тез бўлиб турадиган штормлар, қуюқ туман, ёмғир ва қор бўрони барча мавсумларда, айниқса куз ва қишда кема қатновини қийинлаштиради.
Энг кўп эсадиган ғарбий шамоллар денгизда оқимларнинг мураккаб системасини вужудга келтиради, бу оқимлар денгиз сувининг қалқиб кўтарилиши натижасида янада кучаяди. До-вулли шамоллар ва сув қалқиШи оқимлари йўналиши бир-бирига мос келиб қолса, сув сатҳи анча юқорига кўтарилиб, Шимолий денгизнинг пастак қирғоқларида ҳалокатли тошқинлар бўлади.
Шимолий денгиз фаунаси бой ва Атлантика океани фаунасига ўхшаш. Асосан кўпдан-кўп саёзликларда тўпланган катта балиқ бойликлари туфайли бу денгиз дунёдаги балиқ овланадиган энг йирик районлардан бирига айланган. Бу денгизда кўплаб сельд, треска, камбала, макрель ва бошқа хил балиқлар бор.
Сўнгги йилларда Шимолий денгиз шельфи областида нефть ва газ қазиб олиш тобора катта аҳамият касб этмоқда.
Шимолий денгиз шимоли-шарқда Скагеррак, Каттегат ва Дания (Эросуни, Катта ва Кичик Бельт) бўғозлари орқали Балтика денгизи билан туташган. Океан таъсирининг камайиши
- денгиз суви шўрлигининг анча-пасайишида ва, айниқса, температурасида сезилади. Сувнинг ўртача шўрлиги бўғазларда 1,7-2.0 ‰ ни, Балтика денгизининг марказий қисмида 6-8‰ ни, Ботник қўлтиғида эса бор-йўғи- 2-4‰ ни ташкил этади. Ёзда сув юзасидаги температура +15, + 16°С. Қишда денгизнинг катта қисми муз билан қопланади, фақат жанубдагина денгиз музламайди ва температура +2°С га тенг бўлади.
Балтика денгизи унча чуқур эмас, чуқурлиги асосан 60-150 м, қўлтиқлар эса анча саёз. Энг чуқур жой Стокгольмдан жанубда 459 м га тенг.
Балтика денгизи фаунаси таркибига кўра жуда мураккаб, Реликт арктика элементлари (масалан, Балтика тюлени) ва шимолий Атлантика элементлари билан бирга бу ерда чучук сувда яшовчи баъзи фауна турлари ҳам учрайди.
Балтика денгизининг овланадиган асосий балиғи-сельд. Бундан ташқари треска, пальтус ва килька овланади.
Шимолий денгиздан Балтика денгизини Атлантика океани ва Шимолий Муз океани денгизлари билан боғловчи энг муҳим сув йўллари ўтган. Бу дунёдаги энг сергавжум денгизлардан бири бўлиб, Киль канали туфайли бу денгизнинг аҳамияти айниқса ошиб кетди, чунки Киль канали Балтика денгизига олиб борадиган йўлни қисқартирди. Скагеррак, Каттегат ва Дания бўғозлари орқали Скандинавия мамлакатларининг қирғоқлари бўйлаб каботаж кема қатнови амалга оширилмоқда.
Ҳозирги вақтда Шимолий денгиз ва айниқса Балтика денгизи жуда ифлосланган. Балтика денгизи дунёдаги энг ифлос денгиз ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |