жиддий
бемор
бўлиб ҳисобланади. У, масалан, кислород бериб ёки антибиотикларни инъекция
қилиб даволаш учун зудлик билан касалхонага боришга муҳтож бўлади. Бола
амбулаториянгиздан чиқиб кетишидан олдин унга тўғри келадиган антибактериал
препаратнинг биринчи дозасини беринг. Бу ОҒИР пневмониянинг янада зўрайиб
кетишига йўл қўймаслик учун ёрдам беради. Шунингдек сепсис ёки менингит сингари
бошқа жиддий бактериал инфекцияларга даво қилиш учун ҳам ҳизмат қилади.
ПНЕВМОНИЯ
Йўталаётган ёки қийналиб нафас олаётган, шунингдек нафаси тезлашган, аммо умумий
хавф белгилари йўқ, кўкрак қафасининг тортилиш ҳодисаси йўқ ва тинч ҳолатида
стридор ҳам йўқ боланинг касаллиги ПНЕВМОНИЯ деб таснифланади.
Давоси
ПНЕВМОНИЯга тўғри келадиган антибактериал препарат билан даво қилинг. Агар
астмоид нафас билан кечаётган бўлса тез таъсир этувчи ингаляцион бронходилятатор
беринг. Бу дориларни қандай қилиб бериб туриш кераклигини онага тушунтиринг.
Kейинги кузатув учун яна қачон келиш кераклигини ва қайси пайтда тиббий ходимга
яна дарҳол мурожаат қилиш зарурлигини унга айтиб қўйинг. Болага уйда тўғри
парвариш қилиш юзасидан онага маслаҳат беринг. Боланинг томоғини хавфсиз восита
билан қандай қилиб юмшатиш кераклигини онасига ўргатинг. Қайси маҳалда тиббий
муассасага яна дарҳол мурожаат қилиш ва кейинги сафар қачон келиш зарурлигини
тушунтиринг.
23
ПНЕВМОНИЯ ЙЎҚ, ЙЎТАЛ ЁKИ ШАМОЛЛАШ
Йўталаётган ёки қийналиб нафас олаётган, умумий хавф белгилари йўқ, кўкрак
қафасининг тортилиши йўқ ва тинч ҳолатида стридор йўқ, нафас тезлашуви ҳам йўқ
боланинг касаллиги ПНЕВМОНИЯ ЙЎҚ, ЙЎТАЛ ЁKИ ШАМОЛЛАШ деб
таснифланади.
Давоси
ПНЕВМОНИЯ ЙЎҚ, ЙЎТАЛ ЁKИ ШАМОЛЛАШ деб таснифланган бола
антибактериал препаратга муҳтож бўлмайди. Бундай препарат боладаги симптомларни
қайтармайди ва шамоллашнинг пневмонияга ўтиб кетишига тўсқинлик қилолмайди.
Бироқ она ўз боласининг саломатлигидан хавотирланаётгани учун уни амбулаторияга
олиб келган бўлади. Болага уй шароитларида тўғри парвариш қилиб бориш юзасидан
онасига маслаҳат беринг. Хавфсиз воситалар билан боланинг томоғини юмшатиш ва
йўталини енгиллаштириш йўлларини унга ўргатинг. Агар бола фақат эмизиб
боқилаётган бўлса, томоқни юмшатишнинг энг яхши воситаси кўкрак сутидир. Бола
эмизилмайдиган ёки қўшимча овқат олиб турадиган бўлса, қайнатилган илиқ сув,
минерал сув, илиқ сут беришни тавсия этинг. Боланинг нафаси тезлашадиган ёки
қийинлашадиган бўлса, дарров яна келиш кераклигини онага маслаҳат беринг.
Шамоллаб қолган бола одатда бир-икки ҳафтадан кейин тузалиб кетади. Лекин
сурункасига йўталиб юрган (йўтали 3 ҳафтадан ортиқ давом этиб келаётган) болада сил
касаллиги, астма, кўк йўтал ёки бошқа муаммо бўлиши мумкин. Сил жиддий касаллик
бўлиб, даво қилинмаса, ўлимга олиб келиши мумкин. Сил бўлиши мумкин деб гумон
қилинган бола 3 ҳафтадан ортиқ муддатда йўталиб юргани сабабли касаллигини
аниқлаш ва миллий қўлланмаларга мувофиқ силга қарши даволаш учун поликлиникага
юборилиши керак. Сурункасига йўталиб юрган болани текшириб кўриш учун
фтизиопедиатрга юборинг.
МИСОЛ
: Мана бу касаллик тарихини ўқиб чиқинг. Боланинг касаллигини тиббий
ходим қай тариқа таснифлаганини ўрганинг.
* * *
Азиз 18 ойлик. Вазни 11,5 кг. Танасининг ҳарорати 37,5
°
С. Бу бола йўталаётгани учун
онаси уни амбулаторияга олиб келган. Онасининг сўзларига қараганда, болада
нафасига алоқадор муаммолар бор. Бу – ушбу касаллик муносабати билан қилинган
биринчи ташриф.
Тиббий ходим Азизда умумий хавф белгилари бор-йўқлигини текшириб кўрди. Азиз
суюқлик ича олади. Қусмайди. Унда тиришиш йўқ. У летаргик ҳолатда эмас ва хуши
жойида.
Тиббий ходим: «Азиз қанчадан бери йўталади?» деб сўради. Онаси боланинг 6 ёки 7
кундан бери йўталаётганини айтди. Азиз онасининг тиззасида тинчгина ўтирибди.
Тиббий ходим боланинг минутига неча марта нафас олишини санаб кўрди. Минутига
41 марта нафас оляпти. Тиббий ходим: «Азиз 12 ойликдан катта бўлгани учун
тезлашган нафасни аниқлашнинг пастки чегараси – нафас ҳаракатларининг минутдаги
сони 40 тага тўғри келади. Демак, бу болада нафас тезлашган», деб ўйлади.
Тиббий ходим кўкрак қафасининг тортилишини топмади. Унда стридор йўқ, астмоид
нафас эшитилмади.
1. Тиббий ходим Азиз тўғрисидаги ахборот ва касаллигининг белгиларини қуйидагича
қилиб ёзиб қўйди:
24
Do'stlaringiz bilan baham: |