ХАВФСИЗ ИММУНИЗАЦИЯНИ ТАЪМИНЛАНГ
Вакциналарни даволаш муассасасида сақлашда ва болани эмлашда ножўя
оқибатларнинг олдини олишга имкон берадиган қоидаларга амал қилинг.
ИММУНИЗАЦИЯНИ ХАВФСИЗ ЎТKАЗИШГА ДОИР АСОСИЙ ТАВСИЯЛАР
1.
Вакциналарни улар олинган пайтидан бошлаб то ишлатиладиган вақтигача
совутгичда САҚЛАНГ. Уларни эмлаш кунининг бошидан охиригача совуқ жойда
САҚЛАНГ.
2.
ОПВ вакцинаси флаконидаги ҳарорат индикаторининг ранги ўзгарганми-йўқми,
ТЕKШИРИБ KЎРИНГ.
3.
Вакцина, эритувчиси, шприц ва игналарнинг яроқлилик муддатини ТЕKШИРИБ
KЎРИНГ. Агар бу муддат ўтиб кетган бўлса, уларни йўқотинг.
4.
Вакцинани ишлатишдан олдин унга илова қилинган йўл-йўриқлар (инструкция)
билан албатта ТАНИШИБ ЧИҚИНГ.
5.
Вакцинанинг эритувчиси, масалан қизамиққа қарши вакцина ёки БЦЖ эритувчиси
стандарт эритувчими, яъни уни ишлаб чиқарган корхона эритувчини мазкур
вакцина учун махсус тайёрлаганми-йўқми, ТЕKШИРИБ KЎРИНГ. Вакцинани
117
эритиш учун бошқа эритувчини, дори воситаси ёки дистилланган сувни
ИШЛАТМАНГ.
6.
Вакциналарнинг миқдори стандарт эритувчининг миқдорига тўғри келадими-
йўқми, ТЕKШИРИБ KЎРИНГ ва буларнинг ҳаракатини (қаерга берилиши ва
қандай ишлатилишини) № 5 ойлик ҳисобот Шаклида АKС ЭТТИРИНГ (БЦЖ,
қизамиқ ва паротит вакциналари учун).
7.
Боланинг терисини артиб, тозалаш учун вакцина ёки эритувчи флаконининг
қопқоғини артишга ишлатилган антисептик воситали тампонни ИШЛАТМАНГ.
8.
Стериллик қоидаларига қаттиқ АМАЛ ҚИЛИНГ. Игналарни пала-партиш
ишлатманг.
9.
Фақат бир марта ишлатиладиган шприц ва игналардан ФОЙДАЛАНИНГ.
Одамларнинг қўлидан сотиб олинган шприцларни ИШЛАТМАНГ. Ўрови
зарарланган ёки тешилган ё бўлмаса, яроқлилик муддати ўтиб кетган бир мартали
шприцлар ва игналардан ФОЙДАЛАНМАНГ.
10.
Вакцина эритувчисини уни ишлаб чиқарган корхона инструкциясида кўрсатилган
миқдорларда ишлатинг.
11.
Игнани эмлаш кунининг бошидан охиригача вакцина ёки эритувчи флаконининг
резинка қопқоғида ҚОЛДИРМАНГ.
12.
Вакцинани фақат белгилаб қўйилган миқдорда, одатда БЦЖ учун 0,05 (0,10) мл ва
бошқа вакциналар учун 0,5 мл миқдорида юборинг.
13.
Вакцинани думбага ёки курак остига ЮБОРМАЙ, балки дельтасимон мускулнинг
ўртасига ёки сон устки қисмининг олдинги-ён соҳасига юборинг.
14.
Қизамиқ, паротитга қарши вакциналарни, БЦЖ, АKДС, АДС, АДС-М, АС, ОПВ
ва гепатитга қарши вакцинани эмлаш куни тугаганидан кейин (кўпи билан 6 соат
ўтганидан кейин) ЙЎҚ ҚИЛИНГ. Тиббий муассасадан ташқарига олиб чиқилган
эритувчи ва вакцинали очиқ флаконларни эмлаш ишлари тугаганидан кейин
дарров ЙЎҚ ҚИЛИНГ.
15.
Очилган вакцина флаконларини ишлатишдан олдин кўринарли даражада
ифлосланиш белгилари бор-йўқлигини: ташқи кўринишининг ўзгариб қолгани,
сузиб юрган зарралари бор-йўқлиги ва бошқаларни ТЕKШИРИБ KЎРИНГ.
16.
Ишлатилган игнали шприцга қалпоқчани ҳеч қачон кийдирманг.
17.
Ишлатилган шприцлар, игналарни ёқиб, йўқ қилиш учун Жаҳон Соғлиқни Сақлаш
Ташкилотининг талабларига мувофиқ, нам ўтказмайдиган контейнерларга
ЙИҒИНГ.
18.
Бир марта ишлатиладиган шприцлар, игналарни вақциналар билан бирга
САНИТАРИЯ-ЭПИДЕМИОЛОГИЯ
ХИЗМАТИ
муассасалари
орқали
тақсимланишини ТАЪМИНЛАНГ.
19.
Болани эмлашдан олдин саломатлигининг аҳволини ДОИМО ТЕKШИРИБ
KЎРИНГ.
20.
Эмлашнинг маҳаллий ва умумий ножўя реакциялари ва буларни бартараф этиш
усул-амаллари тўғрисида ОНАЛАРНИ ХАБАРДОР ҚИЛИНГ.
118
Do'stlaringiz bilan baham: |