1. Ўн минглаб тиббий текшириш усуллари.
2. Касалликларнинг юз минглаб белгилари.
3. Юз
минглаб ташҳисий мезонлар.
4. Ўн мингга яқин
касалликлар нозологияси.
5. Талаба, шифокорнинг
хотираси.
6. Бемор.
7. Талаба ва шифокор аниқ бир
нозологик бирликнинг манзараси билан таққослаш
ўтказганда, шу касалликнинг беморда бор эканлиги
ҳақида таъсурот туғилиши.
8. Шифокорнинг
ташҳисий хулосаси (аниқ касалликни кўрсатиш).
Аммо бу усулнинг қатор камчиликлари мавжуд
бўлиб, қуйида биз улардан иккитасини келтирамиз.
Маълумки, врач ўз амалий фаолиятида характери ва
мураккаблиги билан бир-биридан фарқ қиладиган
иккита вазифани бажаради:
- касалликларни аниқлаш;
- беморни даволаш.
Касалликни аниқлаш бемордаги мавжуд
белгиларни ажратиш учун уни текширишдан
бошланади ва ташҳис қўйиш билан якунланади.
Беморни
даволаш
эса
касаллик
ташҳиси
аниқлангандан кейин бошланади. Врачнинг бу икки
фаолияти бир-биридан бирмунча фарқ қилади,
бинобарин турлича фикрлашни талаб этади.
Демак уларни талабаларга (врачларга)
ўргатиш усуллари ҳам ҳар хил бўлиши керак.
Беморни даволаш аниқланган ташҳисдан бошланар
экан, у шифокор учун бошланғич нуқта ҳисобланади
ва мавжуд тиббий адабиётлар масалани ечишда
муҳим қурол бўлиб хизмат қилади. Чунки уларда
касалликларни даволаш усуллари, у ёки бу дорини
буюришга кўрсатмалар ва қарши кўрсатмалар
батафсил ёритилган. Аммо, олдин касаллик
нозологияси (ташҳиси) келтирилган, кейин унинг
хусусиятлари (шу жумладан, синдромлари) баён
этилган анъанавий
3-чизма.
Нозологик клиник фикрлашнинг тамойиллари адабиётлар клиник фикрлашни яхши ривожланиши учун самарали хизмат
қила олмайди. Тиббий малумотларни ушбу усулда ёритилиши врачнинг олдига қўйилган асосий вазифа – реал
беморга ташҳисни тез ва тежамкорлик билан қўйиш имкониятини бермайди.
Маълумки, касалликни аниқлаш врач учун муаммони ҳал қилиш ҳолати ҳисобланади. Уни ечиш учун
шифокор касалликнинг аниқланган белгилари асосида солиштирма ташҳис ўтказади ва эҳтимоли бўлмаган
хасталикларни инкор этиш йўли билан бирламчи ташҳис қўяди. Талаба ёки врач мавжуд анъанавий
адабиётлардан фойдаланганда, олдин касаллик, кейин унинг белгилари билан танишади, лекин реал ҳаётда
эса тамоман қарама-қарши ҳолат билан тўқнашади.
У беморда қайси касаллик борлигини билмасдан туриб у ёки бу синдромларни аниқлайди ва уларни
фикран солиштириб (қиёсий ташҳис ўтказиб) бирламчи ташҳисни аниқлайди. Бу врачдан кўплаб касалликлар
ҳамда уларнинг белгиларини билишни ва яхши эслаб қолиш қобилиятига эга бўлишни (1-чизма) талаб этади.
Клиник фикрлашни нозологик усули беморларни самарали даволаш учун яхши қурол бўлиб хизмат қилса ҳам,
ташҳис қўйишда ундан фойдаланиш кўп вақт ва маблағ йўқотишга олиб келади. Буни 1-расмда (1 ва 2 - чизма
ҳамда 1-расм ва уларга шарҳлар Л.Б. Наумов ва ҳаммуаллифлар томонидан чоп этилган «Распознавание
болезней сердечно-сосудистой системы» номли китобидан олинган) келтирилган қароқчилар суратини ўзаро
солиштириш мисолида яққол кўриш мумкин. Расмда келтирилган 12 қароқчидан бири уларнинг бошлиғи.
Сиз қуйидаги белгиларга қараб уни топишингиз лозим. 1.Соқоли яхши олинмаган. 2.Сочлари оқиш
малла ва ўнгга таралган. 3.Бўйни йўғон ва калта. 4.Бурни кичик ва тўғри. 5.Ўнг кўзи боғланган. 6.Қулоқлари
кичик ва тўғри. 7.Лаблари семиз ва бўрсилдоқ. 8.Чап кўзи кичкина ва қора. 9. Юзи думалоқ. 10. Қошлари
қалин ва тўғри.
Бунинг учун ҳар бир қароқчида юқоридаги 10 та белги бор ёки йўқлигини қидириб, 9 уларнинг
бошлиғи эканлигини аниқладингиз ва ташҳис қўйишни нозологик йўлини босиб ўтдингиз. Олдингизга
қўйилган мақсад муваффақиятли (қароқчилар бошлиғи мисолида ташҳисни аниқлаш) бажарилди ва
нозологик усулдан фойдаланиш самарали эканлиги исботланди. Лекин уни аниқлаш учун йўқотилган вақтни