Оилавий тарбия сабоқларииииии indd



Download 0,84 Mb.
Pdf ko'rish
bet15/27
Sana16.03.2022
Hajmi0,84 Mb.
#494016
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   27
Bog'liq
ОИЛАВИЙ ТАРБИЯ САБОҚЛАРИиииии

сабаб бўлади. 
Болалар ва ўсмирларда хулқ оғиши ва тарбия 
бузилишининг келиб чиқишига таъсир этувчи оилавий тар-
бияга боғлиқ бўлган омиллар орасида ота-оналарда фарзанд- 
лар тарбиясига доир билимларнинг етарли эмаслиги ҳолати 
ҳам яққол кўзга ташланади. 
Оилада ота-оналар кўпинча фарзандлари бирон бир 
ёмон иш қилиб қўйса, уни қаттиқ жазолаш, эркини чеклаш 
ва уларни уйдан чиқармай қўйиш усуллари орқали тарбия-
ламоқчи бўладилар. Фарзанди ўзларига ёқадиган ишга қўл 
урса, уни ҳаддан ортиқ мақтайдилар ва мукофотлайдилар. 
Ўзлари қўллаётган усулларнинг қай бири тўғри, қай бири 
нотўғри эканлигини англаб етмайдилар. Ўзларича тарбия 
шундай берилади, деб ўйлайдилар. Натижада ўзлари бил-
маган ҳолда болаларининг тарбиясига салбий таъсир кўрса-
тадилар. Шунинг учун ота-она, энг аввало, оилада болалар-
ни тарбиялаш тўғрисидаги назарий ва амалий билимларга 
эга бўлиши зарур. Бунинг учун эса, улар тарбия тўғрисида-
ги педагогик ва психологик китобларни, газета-журналлар-
ни кўпроқ ўқишлари зарур бўлади.
Ушбулардан кўринадики, ота-оналарда тарбия бораси-
даги билимларнинг етишмаслиги, тарбия жараёнида мил-
лий қадриятлар, урф-одатлар ва расм-русумларимиздан 


30
фойдаланмаслик болалар тарбиясининг бузилишига, уларда 
турли хил хулқ оғишларининг келиб чиқишига олиб келади. 
Тадқиқотларимиз натижаларидан маълум бўлишича, 
оилада болалар тарбиясида қарияларнинг иштирок эт
-
маслиги ҳолати ҳам болалар тарбиясига салбий таъсир 
кўрсатади
3
.
Ахир халқимизда “Қариси бор уйнинг – пари-
си бор”, деб бежиз айтилмаган. Биринчидан, қарияларнинг 
деярли уйда бўлишлари болалар билан доимо мулоқотда 
бўлишга, улар фаолиятини доимо назорат қилиб туришга 
олиб келса, иккинчидан, улардаги ҳаётий тажрибанинг кўп-
лиги болалар тарбиясида муҳим ўрин тутади. 
Назаримизда, кейинги йилларда ёшларимизда халқимизга 
хос бўлган меҳр-шафқат, бағрикенглик (толерантлик), ночор-
лар, дардмандлар ҳолидан хабар олиш, уларга ёрдам бериш 
хислатлари негадир бугунги кунда унутилиб кетаётгандек 
туюлмоқда. Ёшларимиз ўртасида хасислик, боқибеғамлик, 
лоқайдлик, бетгачопарлик, манфаатпарастлик, таъмагирлик, 
кўзбўямачилик каби иллатлар кучайиб бормоқда.
Кузатишларимизга қараганда, оилаларда ота-она ҳамда 
фарзанд ўртасидаги муносабатларда ҳам ўзига хос сама-
расиз усуллардан фойдаланилаётгани кўзга ташланмоқда. 
Жумладан, ота-оналар баъзан фарзандларига ўта даража-
да меҳр қўядилар. Уларни асраб-авайлайдилар, эъзозлайди-
лар. Уларга гард юқтирмасликка ҳаракат қиладилар. Айт-
ган ёки истаган нарсаларини муҳайё қилишга интиладилар. 
Бир қарашда “ота-она-да, нима қилибди”, дейсиз. Аммо 
ота-оналарнинг болаларга бундай муносабатлари болалар-
да салбий хислатларнинг шаклланишига олиб келмоқда. 
Ота-онаси томонидан кўрсатилаётган бундай муносабат 
натижасида болада манманлик, бировларни менсимаслик, 
тайёрга айёрлик, меҳнатнинг қадрига етмаслик, сабр-тоқат-
сизлик каби салбий хислатлар пайдо бўлмоқда. 
Бундай хислатларга эга бўлган болаларда меҳнатсевар-
3
Умаров Б.М. Ўзбекистонда вояга етмаганлар жиноятчилигининг ижтимоий-психологик 
муаммолари. (Монография) “Фан” нашриёти, Тошкент – 2008, 284 б.


31
Оилавий тарбия сабоқлари
лик, олижаноблик, ўзгаларни ҳурмат ва эъзозлаш, меҳнат-
нинг қадрига етиш хислатлари шаклланмайди. Шунингдек, 
уларда мақтанчоқлик, бировларнинг устидан кулиш, но-
чорлигини юзига солиш одатлари ҳам кузатилади. Бундай 
руҳда тарбияланган болалар муаммоли вазиятларда мус- 
тақил фикр юритиш, муайян қарорларга келиш борасида 
ҳам қийинчиликларга учрайдилар. Бундайлар ўз тенқур-
лари билан келиша олмасликлари, дўстлари доирасининг 
торлиги туфайли кўпинча тенгдошларидан яккаланиб қо-
лишлари билан ажралиб турадилар. 

Download 0,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish