15
Оилавий тарбия сабоқлари
Тарбия бузилишининг келиб чиқишига асос бўлувчи
омилларни кўриб чиқар эканмиз, биринчи навбатда, шахс-
нинг маънавий жиҳатдан қашшоқлиги масаласига алоҳи-
да тўхталиб ўтиш лозим бўлади. Шахснинг маънавий қаш-
шоқлиги ижтимоий муҳит ва шахс ўртасидаги
мураккаб
вазиятларнинг келиб чиқишига сабаб бўлади. Маънавий
жиҳатдан баркамол бўлган шахс ижтимоий муҳит воқеа-ҳо-
дисаларига нисбатан ўзининг ижобий муносабатини намо-
ён қила олади.
Маълумки, шахснинг
ижтимоий ва психологик фази-
латлари ижтимоий муносабатлар доирасида шаклланади.
Бола ижтимоий муҳит билан алоқага кириши жараёнида
хулқ-атвор меъёрларини, маънавий-ижтимоий ва мада-
ний тушунча ҳамда тасаввурларни, янги-янги қизиқиш ва
эҳтиёжларни эгаллаб боради. Шунинг билан бир қаторда,
шахс ижтимоий муҳит муносабатлари ва инсоний тақдир-
нинг пассив кузатувчиси бўлмасдан, ўз
турмуш тарзини,
шарт-шароити ва шахсий ҳаётини ўзи белгилайди ва қура-
ди. Демак, шахс шаклланишида инсоннинг ўз қизиқишла-
ри, интилишлари, мақсадлари муҳим ўрин тутади. Бундай
фазилатларга эга бўлган шахс турли хил ҳаётий воқеа-ҳо-
дисалар қуршовидан осонлик билан чиқа олади. Шунинг
учун
шахснинг ижтимоий фазилатлари, мустаҳкам ва қатъ-
ий ҳаётий позициясини, мақсад ва интилишларини шакл-
лантириш ёшлар ўртасида тарбия бузилишининг олдини
олишда муҳим эканлигини унутмаслик керак.
Шахснинг маънавий
шаклланишига таъсир этувчи
омиллар тўғрисида гапирилганда, биринчи навбатда, шахс-
нинг ўзи, иккинчидан, кичик ижтимоий гуруҳлар, яъни
оила, мактаб, маҳалла, учинчидан эса ишлаб чиқариш жа-
моаси ва тўртинчи навбатда, жамият ва ундаги сиёсий, иде-
ологик,
маданий-маърифий, иқтисодий соҳаларнинг уму-
мий ҳолатига катта таъсир ўтказишини таъкидлаш лозим.
Ушбу омилларга алоҳида-алоҳида тўхталиб ўтадиган бўл-
сак, инсоннинг маънавий баркамоллигида шахснинг ўз
16
ўрни, унинг қизиқишлари, ижтимоий мавқеи муҳим ва асо-
сий омиллардан бири сифатида намоён бўлади. Чунки, ин-
сон ижтимоий муносабатларнинг пассив кузатувчиси эмас,
балки унинг фаол иштирокчиси ҳам экан, у ўз шахсий ин-
тилиш ва қизиқишлари, ақл-идроки билан ўзини-ўзи тарби-
ялашга, юксак инсоний фазилатларни шакллантиришга ҳа-
ракат қилади. Индивиднинг ижтимоийлашувида шахснинг
ўрни, иштироки, интилиш ва қизиқишлари пасайса, инсон
маънавий баркамоллик сари эмас, аксинча, маънавий қаш-
шоқлик томон юз тутади. Демак, инсоннинг маънавий бар-
камолликка эришишида шахснинг ўз ўрни, мақсад ва қи-
зиқишлари ҳамда интилиши катта ўрин тутади.
Шахснинг шаклланишига таъсир қилувчи асосий омил-
лардан яна бири – кичик ижтимоий гуруҳлар, яъни оила, мак-
таб ва маҳалла ҳисобланади. Энг аввало, бола оилада шакл-
ланади, ижтимоий установкаларни (талаб ва меъёрларни)
ўрганади, ҳаётий тажрибаларни эгаллайди ва миллий қад-
риятларни англаб боради.
Кузатишларимизнинг кўрсатишича, болалар ва ўсмир-
лар, айниқса, ўсмир ва ўспиринларнинг ёш ва ўтиш дав-
ри хусусиятлари уларда импульсивлик, қўзғалувчанлик
ҳолатининг юзага келишига сабаб бўлади. Импульсив хат-
ти-ҳаракат, биринчи навбатда, ўзига хос аффектив (кучли
қўзғалиш) кечинмалар (кучли руҳий таъсирга эга бўлган
воқеа-ҳодисалар) туфайли юзага келадиган аффектив ҳо-
латни ифодалайди. Бундай ҳолат мазмунида қисқа муддат-
ли ва кучайиб борувчи эмоционал ҳиссиётлар ётади.
Ҳақиқатдан ҳам, ўсмирлик ёши даврида кечадиган пси-
хофизиологик ўзгаришлар, ўсмирнинг шахс сифатида шакл-
ланиш жараёни муаммоли вазиятларда уларнинг мақбул қа-
рорлар қабул қилишларига тўсқинлик қилади. Бунинг бо-
иси, бош мия ярим шарлари фаолиятидаги назорат орган-
ларининг катталарникидан
сустлиги ва иккинчи сигнал
системасининг ўзига хос фаолияти болалар ва ўсмирларда
тарбия бузилиши келиб чиқишига индивидуал-психологик