Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида аҳолининг бизнес ташаббусларини қўллаб-қувватлашни янги босқичга олиб чиқишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида



Download 119 Kb.
bet1/4
Sana23.12.2022
Hajmi119 Kb.
#895112
  1   2   3   4
Bog'liq
2 5258184390109832249



Лойиҳа

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ


ҚАРОРИ

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида аҳолининг бизнес ташаббусларини қўллаб-қувватлашни янги босқичга олиб чиқишга


доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида

Аҳолини тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб қилиш, уларнинг даромад топишга қаратилган тадбиркорлик ташаббусларини молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида 2018-2022 йиллар мобайнида Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари (кейинги ўринларда – дастурлар) доирасида
1,3 миллиондан зиёд аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига 32 триллион сўмдан ортиқ миқдорда имтиёзли кредитлар ажратилди.
Натижада, мамлакатимизда истиқомат қилаётган 9,4 миллиондан ортиқ оилаларнинг қарийб 14 фоизи ушбу дастурлар орқали қамраб олиниб, уларнинг даромад топишга қаратилган меҳнат фаолиятини йўлга қўйишига замин яратилди.
Шу билан бирга, маҳаллаларда кичик ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш ва бошқа фаолият турларини йўлга қўйишни кенгайтириш аҳоли бандлигини таъминлашнинг муҳим омилларидан бирига айланиб, қўшимча амалий чоралар кўришни тақозо этмоқда.
Аҳолининг тадбиркорлик ташаббусларини молиявий қўллаб-қувватлаш, биринчи навбатда, маҳаллаларда кичик бизнес ва тадбиркорлик муҳитини янада яхшилаш, ёшлар ва хотин-қизларни даромадли меҳнат билан банд қилиш борасидаги тадбирларни тизимли равишда давом эттириш мақсадида:
1. 2023 йилда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасидаги лойиҳаларни молиялаштириш учун камида 10 трлн сўм йўналтирилсин ва ушбу ресурсларнинг ҳудудлар кесимидаги мақсадли параметрлари 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Дастурлар доирасида лойиҳаларни молиялаштиришнинг узлуксизлигини таъминлаш ва янада кенгайтириш мақсадида 2018-2022 йилларда ажратилган:
а) Молия вазирлигининг 1 460 млрд сўм миқдоридаги маблағлари, шу жумладан “Агробанк” АТБга – 735 млрд сўм, "Микрокредитбанк" АТБга – 505 млрд. сўм, АТ Халқ банкига – 220 млрд сўм;
б) Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг 1 671 млрд сўм миқдоридаги маблағлари, шу жумладан АТ Халқ банкига – 458 млрд сўм, “Агробанк” АТБга – 450 млрд сўм, "Микрокредитбанк" АТБга – 763 млрд сўм ушбу банкларнинг устав капиталини оширишга йўналтирилсин.
в) фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш, Хотин-қизлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш, Бандликка кўмаклашиш ва маҳаллий ҳокимликлар ҳузуридаги жамғармалар томонидан аввалги йилларда ажратилган кредитларнинг сўндирилган қисми, шу жумладан 2023 йилда қайтарилиши лозим бўлган 295 млрд сўмлик маблағлар, янги лойиҳаларни молиялаштириш учун қайта йўналтирилсин.
3. “Агробанк” АТБ, “Микрокредитбанк” АТБ ва АТ Халқ банки (кейинги ўринларда - ваколатли банклар) ўз ресурслари ва жалб қилинадиган маблағлар ҳисобидан ушбу дастурлар доирасида 3,1 трлн сўм кредитлар ажратилишини таъминласин.
Ушбу тижорат кредитлар бўйича фоиз харажатларининг бир қисми амалда белгиланган миқдор ва шартлар асосида Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси томонидан қоплаб берилсин.
Дастурлар доирасида ажратиладиган кредитлар бўйича фоиз ставкаси 2023 йил 1 январдан бошлаб йиллик 15 фоиз миқдорида белгилансин.
4. Марказий банк ваколатли банклар, Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги билан биргаликда дастур доирасида ажратиладиган кредитлар ҳажмини камида яна 2 трлн сўмга ошириш юзасидан 2023 йил 1 июлга қадар Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига тегишли таклифларни киритсин.
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ва Молия вазирлиги тижорат банклари билан биргаликда Халқаро молия институтларидан аҳоли бандлигини таъминлаш ва тадбиркорликка жалб этишни кенгайтиришни қўллаб-қувватлашни назарда тутувчи қўшимча маблағлар жалб этиш чораларини кўрсин.
4. Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш халқаро жамғармасининг маблағлари (116,3 млн.доллар) ҳисобидан:
Жиззах ва Қашқадарё вилоятларида сут йўналишида зотли қорамоллар сотиб олиш учун 15 минг АҚШ доллари, барча сутчилик соҳасида ускуналар ва қишлоқ хўжалиги техникалари сотиб олиш учун 25 минг АҚШ долларигача;
Фарғона водийсида қишлоқ тадбиркорлигини ривожлантириш лойиҳалари учун 180 минг АҚШ доллари (ёш тадбиркорларга 50 минг АҚШ долл) эквивалентигача хорижий ва миллий валютада кредитлар ажратиш бошланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги тижорат банклари билан биргаликда уларни ўзлаштирилишини тезлаштирсин.

Download 119 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish