Оила кутубхонаси бахтли бола маънавияти



Download 2,44 Mb.
Pdf ko'rish
bet18/132
Sana24.04.2022
Hajmi2,44 Mb.
#579429
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   132
Bog'liq
eLIxwv-nkA95 JPw3do7h PlTmnhAl8G (1)

 
Халқ ҳимоячиси 
Соҳибқироннинг ҳайкали дастлабки вариантда қўлда қилич тутган ҳолда 
тасвирланган экан. Президентимиз: “Қилични Амир Темурнинг ёнида, қинга 
солинган ҳолатда акс эттириш лозим. Гўёки у, мен халқимнинг ҳимояси, 
юртимнинг мудофааси учун ҳар лаҳза курашга тайёрман, лекин дунёда 
тинчлик-барқарорлик ҳукмрон бўлишини истайман, деган ғояни ифода этиб 
туриши керак”, деганлар. Бу сўзлар бизни Соҳибқирон Амир Темурни ўз 
халқининг ҳимоячиси сифатида билиш, эъзозлашга ундайди. 
Кўнгли обод 
Соҳибқирон юрт ободлиги йўлида улуғ ишларни амалга оширди. Бу 
Соҳибқиронга бағишланган китобларда алоҳида ҳурмат ила эътироф этилади. 
ХУ асрдаги замондошлари Самарқандда қасрлари ва кўшк-айвонлари бўлган 
ўн бешта ёки ўн олтита боғлар бўлганлигини тилга оладилар(Ҳ.Ҳ.183-б.). 
Мисол учун Арабшоҳ Боғи Нақши Жаҳон, Боғи Жаҳоннамо. Бобур Боғи 
Мураббани, унинг қирқ устунли саройини тасвирлайди.
“У ўн беш кунга Шаҳрисабзда, ўзининг Оқсаройида тўхтади, сўнг у 
ердан Тахта Қароча қасрига йўл олди. Мазкур қаср Соҳибқирон бундан бир 
неча йил аввал асос солган улкан боғ қўйнидан жой олганди. Шундан сўнг 
Саркарда Самарқанднинг шундай биқинида жойлашган Боғи Дилкушога етиб 
келди. У опа-сингиллари, завжалари ва амирлари дафн этилган Шоҳизинда 
мажмуасини зиёрат қилди, қисқа фурсат ичида ўзининг завжаларидан бири 
Туман оғо томонидан барпо этилган мискинлар уйи - дориложизинни бориб 
кўрди, шу ердан Сарой Мулк хоним қурдирган мадрасага йўл олди. Шундан 
сўнг у БоғиЧинорга, ундан Боғи Жағоннамога, сўнгра Боҳи Беҳиштга, ундан 
чиқиб, Боғи Баландга қадам ранжида қилди”, деб ёзади инглиз олимаси 
Ҳильда Ҳукҳем ўзининг “Етти иқлим султони”, деб номланган ҳужжатли-
тарихий қиссасида
11

Бу боғлар халқ учун қурилган. Соҳибқирон бу ерда бўлмаган кезларда, 
ҳузур-ҳаловат кўрсин, мева-чевалардан татисин деб, боғлар самарқандликлар 
ихтиёрига очиб қўйилган. “У(Темур) жўнаб кетган чоғларда... бадавлат ва 
камбағал шаҳарликлар сайр қилиш учун бу ерга келишарди, бундан-да 
10
Бўрибой Аҳмедов. Келажакка ишончимизни англамоқчи бўлсак, Амир Темурни эслайлик./Олти 
аср адолати. Тўплам. –Т.: “Ўзбекистон”, 1988. 33-34-б.б. 
11
Ҳукҳем Ҳ. Етти иқлим султони: ҳужжатли-тарихий қисса/Пер. с рус./.-Т.: “Адолат”, 1999. -320 б. 
205-б.


32 
ажойиброқ, бундан-да гўзалроқ масканнинг топилмаслигига иймон 
келтирардилар, зеро бундан-да ёқимлироқ ва бехатарроқ ҳордиқ маскани йўқ 
эди. Боғнинг ширин-шакар меваларидан ҳамма бирдай татиб кўриши мумкин 
эди”, деб гувоҳлик беради Клавихо.
Инсоншунос
Ана шундай афзал кишилардан кўпига Соҳибқирон баҳодир деган унвон 
берган. Баҳодир унвони фақат куч, жасорат учун берилмаган. Баҳодир бўлиш 
учун қиличбозлик, отни бошқариш, ўзини ҳимоя қилиш, зарба нуқтасини 
топиш, ўз кучини тўғри тақсимлаш, душманнинг хатти-ҳаракатларини 
олдиндан билиш керак. Акс ҳолда кучли, жасур йигитлар ё бекорга қурбон 
бўлишарди, ёки уларнинг шиддатидан фойда кам бўларди. Баҳодирлик учун 
фақат довюраклик етарли бўлмаган. Бунда ҳам билим, яна билим, маҳорат 
керак бўлган. Соҳибқирон Амир Темур “Билаги зўр бирни, билими зўр 
мингни енгади” деган ҳикматни айтганида балки шуни ҳам назарда 
тутгандир.

Download 2,44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   132




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish