Оғиз бўшлиғи аъзолари ва юз-жағ соҳалари тўқималарини



Download 14,44 Mb.
Pdf ko'rish
bet274/306
Sana19.04.2022
Hajmi14,44 Mb.
#563011
1   ...   270   271   272   273   274   275   276   277   ...   306
Bog'liq
Bolalar jarrohlik stomatologiyasi (M.Azimov)

 
Даволаш:
лимфангиомаси бўлган болалар даволанишга муҳтож беморлар 
ҳисобланадилар бўлади. Даволаш педиатр, ортодонт, логопед, псиҳолог ва юз-жағ 
жарроҳи ҳамкорликларида диспансер назорати остида олиб борилади. Даволаш 
асосан, жарроҳлик усуллари ёрдамида ўтказилади. Ўсмани бир вақтнинг ўзида 
радикал равишда бутунлай кесиб олиб ташланмайди. Ўсма тўқимасининг ҳажми 
босқичма-босқич ўтказилган операциялар давомида камайтириб борилади. 
Нейрофиброматоз

тери ости ёғ қатламида нейрофибромалар ҳосил 
бўлиши ҳамда қилиб, эндокрин ва вегетатив нерв тизимларининг бузилишлари 
билан кечадиган, жуда оғир, наслдан наслга ўтувчи тизим касаллигидир. 
Касалликнинг келиб чиқиши сабаби (этиологияси) аниқ эмас. Ривожла-
нишда эктодерманинг иштирокига нерв тизими ва теридаги ўзгаришлар, мезодер-
мани иштирокига– суякдаги ўзгаришлар далил бўла олади. Периферик нейрофиб-
роматоз Рекглинхгаузен касаллиги деб аталиб, танада кўплаб “сутли кофе” рангли 
гиперпигментация ўчоқлари бўлиши билан ҳарактерланади. Бу касаллик билан 
оғриган болаларнинг кўпчилигида ақлий ва жисмоний ривожланишда ортда қо-
лиши кузатилади. 
487 


Нейрофиброматоз II – марказий ёки икки томонлама акустик нейрофибро-
матоз – калла суягидан чиқувчи VIII жуфт нервнинг ўсмаси. Унинг асосий белги-
си – болаларда 10 ёшгача ривожланган карлик ҳолатидир. 
Шикоятлар:
чақалоқ туғилганида ёки бир ёшга яқин даврда юз ярмининг 
катталашиб, шакли бузилишига бўлади. 
Клиник манзараси:
Юзнинг бир томонидаги юмшоқ тўқималар ҳажми 
катталашиб, шакли (симметрияси) бузилади. Пайпаслаганда, атрофдаги соғ 
тўқималардан ажралиб турмайди. Терининг ранги ва таранглиги ўзгармаган. Шу 
сабабли, боланинг 4–5 ёшигача аниқ ташхис қўйиш қийин. Аммо бурун бир то-
монда қулоқ супрасининг катталашиши, шунингдек сут тишларининг ҳам катта 
бўлиши нейрофиброматозга шубҳа қилишига асос бўлади. 4–5 ёшдан кейин бола 
танаси (кўкраги, қорни, бели) да қаҳва рангидаги доғлар пайдо бўлади. Аста-
секин юз терисининг тузилиши ва ранги ўзгаради. 10–12 ёшда жараён кетаётган 
соҳа устидаги тери соғ (атроф) терига нисбатан, қариган (таранглиги пасайган, 
ажин босган, ранги сўнган) дек кўринади. Пайпаслаганда, ўсмага хос бўлган 
тугунлар, таранг тортма (шнур)лар борлиги аниқланади. Юз нерви жалб этилган-
да, мимик мушаклар фалажи сезилади. 
Ўсма соҳасидаги оғиз шиллиқ пардаси ҳам ўзининг нормал тузилишини 
йўқотади, ранги ўчади ва силлиқлашиб, сарғиш тус олади. 
Суякда ўсаётган нейрофиброматоз унинг ҳажмини оширади, хусусан, аль-
веоляр ўсиқлар, тишлар катталашади. Шу билан бирга, ўсма тугунлари жойлаш-
ган соҳа, пастки жағ шохи, танаси калталашиб, буғим ва тож ўсиқлари ривожлан-
май қолади. Чиқолмаган тишлар суяк ичида бетартиб жойлашиб, тиш қаторида 
қисман адентия юзага келади. 
Даволаш. 
педиатр, ортодонт, жарроҳ-стоматолог иштирокида комплекс 
диспансер назорати ўтказилади. Ўсма жарроҳлик (босқичма- босқич операция 
қилиш) усули ёрдамида олиб ташланади. Бироқ, аксарият ҳолларда ўсмани тўлиқ 
олиб ташлаш имконияти бўлмайди. 

Download 14,44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   270   271   272   273   274   275   276   277   ...   306




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish