Оғиз бўшлиғи аъзолари ва юз-жағ соҳалари тўқималарини



Download 14,44 Mb.
Pdf ko'rish
bet250/306
Sana19.04.2022
Hajmi14,44 Mb.
#563011
1   ...   246   247   248   249   250   251   252   253   ...   306
Bog'liq
Bolalar jarrohlik stomatologiyasi (M.Azimov)

Операция техникаси:
Кемтик четларида танглайнинг кўндаланг (горизонтал) пластинкасидан 
бошлаб, юмшоқ танглай ва тилча учигача кесма ўтказилади. Буруннинг орқа 
ўткир ўсиқчаси (spina nasalis posterior) топилиб, ундан ва танглай кўндаланг 
пластинкаси оғиз ва бурун юзаларидан, шиллиқ парда ва юмшоқ танглай 
мушаклари ажратилади. Бурун шиллиқ пардасига тескари (ағдарма) кетгут чоклар 
қўйилади. Мушакларга (эриб) сурилиб кетувчи оғиз бўшлиғи шиллиқ пардасига 
нейлон ёки капрон (қавиқ) чоклар қўйилади. Қаттиқ ва юмшоқ танглай 
чегарасидаги яра қисман очиқ (чоксиз) қолдирилади. Сут тишлар чиққанидан сўнг 
уранопластика операцияси ўтказилади. 
Швекендик бўйича велопластика операциясида юмшоқ танглайни 
узайтириш ва ҳалқумни торайтириш кўзда тутилмаган. 
а 
б 
в 
г 
Расм. Швекендик усули бўйича велопластика операцияси чизмаси: (а) кемтик четларида кесмалар 
ўтказилган, (б) бурун шиллиқ қаватига ағдарма чоклар қўйилган, (в) “қавиқ” чокнинг қўйилиши, (г) оғиз шиллиқ 
қавати тикилган 
Фролова Л.Е. (1972) юмшоқ танглайни узайтириш ва ҳалқумни ҳалқасини 
торайтиришнинг янги усулини таклиф қилган. Бу усул кичик ёшдаги (6 ойдан 
ошган) болаларда бажарилади. Юмшоқ танглайни узайтириш учун, танглай-
ҳалқум равоғи орти, ҳалқумнинг ён деворида кесма ўтказилиб, тўқималар ўтмас 
усул билан оғиз ва бурун қатламларига ажратилади: оғиз қатлами таркибига оғиз 
448 


шиллиқ пардаси ва танглай-ҳалқум мушаги толалари, бурун қатламига бурун 
шиллиқ пардаси ва танглай-ҳалқум мушагининг қолган толалари киради. Дастлаб, 
бурун шиллиқ пардасига ағдарма чоклар қўйилади. Юмшоқ танглай ва ҳалқум 
мушаклари сўрилиб кетувчи иплар билан тикилади. Сўнг тилча асосидан учигача 
кесилиб, оғиз шиллиқ пардасига чоклар қўйилади. 
Расм. Л.Е.Фролова усули бўйича оғиз –ҳалқум доирасини торайтириш йўли билан ўтказиладиган 
велопластика операцияси чизмаси: (а) нуқсон четлари ва ҳалқум ён деворларида ўтказиладиган 
кесмалар, (б) оғиз ва бурун шиллиқ пардалари ажратилган, (в) бурун шиллиқ пардаси ва мушак 
тикилган, тилчада кўндаланг кесмалар ўтказилган, (г) оғиз шиллиқ пардасига чоклар қўйилгандан 
кейинги ҳолат. 
Юмшоқ танглай кемтиги кенг бўлган ҳолларда, Л.Е.Фролова усули бўйича
велопластика ўтказиш вақтида бурун-ҳалқум лахтакларига чоклар қўйиб, 
тўқималар таранг тортилади. Шу тарангликни камайтириш мақсадида, 
Э.У.Махкамов Л.Е.Фролова (1981), қаттиқ танглайнинг кемтик чўққисидан 
юқори қисмида, тилсимон лахтак ажратиб олиб, бурун шиллиқ пардасига 
тикишнинг бир неча усулини таклиф қилганлар 
а б в г 
449 


Расм. Юмшоқ танглайнинг кенг нуқсонини, қаттиқ танглайдан тилсимон лахтакни ағдариб, 
ютқинни торайтириш билан ўтказиладиган велопластика (Э.У.Махкамов Л.Е.Фролова 1981) 
а.Танглай ва ҳалқум ён деворларида ўтказиладиган кесмалар чизмаси; б.Қаттиқ танглайдан 
ағдарилган тилсимон лахтакка чоклар қўйилиши; в.Юмшоқ танглай ва бурун ҳалқум шиллиқ пардасига 
чоклар қўйилган; г.Оғиз шиллиқ пардасига чоклар қўйилган 
Танглайнинг туғма кемтиги кенг бўлган ҳолларда, қаттиқ танглайдан 
шунингдек, трапеция шаклида шиллиқ парда лахтаги ҳам кўчирилиб, бурун 
ҳалқум лахтаклари четига тикилади. (Э.У.Махкамов Л.Е.Фролова 1981) 
Расм.
а) кесмалар чизмаси 
б) лахтаклар ажратилган ҳолат 
в) бурун ҳалқум лахтаги ва трапеция шаклида қаттиқ 
танглайдан ағдарилган лахтакка ағдарма чоклар қўйилган 
г) юмшоқ танглай (оғиз шиллиқ қавати)га чоклар 
қўйилган 
Қаттиқ танглайдан лахтак ажратиб олиниб ағдарилганидан сўнг, суякда 
ҳосил бўлган ярани ёпиш учун Э.У.Махкамов томонидан бир неча усуллар 
таклиф қилинган. 
Танглай нуқсонларини бартараф этишда қўлланилиши мумкин бўлган 
услублар: 
 
Расм. Ҳалқумни ҳалқасини торайтириш билан ўтказиладиган велопластикада нуқсонни бир томондан 
кўчирилган лахтакни текислик бўйича суриб ёпиш усули 
450 


Расм. Ҳалқумни торайтириш билан ўтказиладиган велопластикада, нуқсонни танглайнинг 
ўртаси ва бир томонидан кўчирилган, икки лахтак билан ёпиш усули 
Юмшоқ ва қаттиқ танглай кемтиги кенг бўлса, танглай ўртасидан кенг 
тилсимон лахтак кўчирилиб, бурун шиллиқ пардасига тикилди, танглайда ҳосил 
бўлган ярани ёпиш учун эса, иккала томондан лахтаклар кўчириб олиш зарур 
бўлади. Ана шундай вазиятда Э.У.Махкамов Л.Е.Фролова (1981) усулидан 
фойдаланиш мумкин 
Расм. Э.У.Махкамов Л.Е.Фролова (1981) усули бўйича, танглай ўртаси ва икки ёнидан лахтаклар 
кўчириш ва ҳалқумни торайтириш билан ўтказиладиган уранопластика чизмаси 
Қаттиқ танглайдан лахтаклар – суяк қобиғи билан кўчирилиши лозимлиги 
боис бу операцияни 5-6 ёшдаги болаларда ўтказиш тавсия этилади. 
Л.Е.Фролова юмшоқ ва қаттиқ танглайнинг (IIIа IIIб) кемтикларини икки 
босқичда бажаришни таклиф қилган. 6-8 ойда юмшоқ танглай пластикаси оғиз-
ҳалқумни торайтириш усули билан ўтказилади. Сут тишлари тўлиқ чиққанидан 
сўнг, қаттиқ танглайдаги нуқсон бартараф этилади. 
451 


а б в г 
Расм. Юмшоқ ва қаттиқ танглайнинг (IIIа IIIб) кемтигини Л.Е.Фролова усули бўйича бартараф 
қилишнинг биринчи босқичи чизмаси 
ТТА болалар стоматологияси кафедраси (клиникаси)да ҳам танглайнинг 
кесиб ўтувчи туғма нуқсонларини жарроҳлик усули билан даволаш икки босқичда 
ўтказилади. 8-14 ойларда болага велопластика амалга оширилади. Уранопластика 
операциясини ўтказиш муддатини аниқлашда юқори жағнинг ўсишига аҳамият 
берилади, Шунингдек одатда вақтинчалик чайнов тишларининг чиқиш вақти 
билан белгиланади. Ривожланиш яхши кечаётган болаларда бу тишлар 28 ойда, 
айримларда 30 ойда чиқади. Ўрта ҳисобда, уранопластика 2,5 ёшда ўтказилади. 
ТТА болалар стоматологияси кафедрасида юқори лаб ва танглайнинг кесиб 
ўтувчи туғма нуқсонларини жарроҳлик усули билан даволашда Л.Е.Фролова 
Э.У.Махкамов, Мамедов-Фролова, Бардах усуллари кўп йиллар давомида 
қўлланилиб келинмоқда. 
Расм. Танглайнинг бир томонлама кесиб ўтувчи 
туғма нуқсони Л.Е.Фролова усули бўйича бартараф 
қилиш I босқичида ўтказиладиган велопластика 
операцияси чизмаси. 
а-юқори лаб ва танглайни кесиб ўтувчи туғма 
кемтик чизмаси. Чизмада юмшоқ танглай қисқарган, 
ҳалқум доираси кенгайган; б-кемтик четлари ва 
ҳалқумнинг ён деворларида ўтказиладиган кесмалар 
чизмаси; в-юмшоқ танглай ҳалқум мушаклари ва бурун 
шиллиқ пардасига чоклар қўйилган; г-юмшоқ танглай 
мушаклари ва оғиз шиллиқ қаватига чоклар қўйилган – 
452 


юмшоқ танглай узайтирилган ва ҳалқум доираси 
торайтирилган. 
Велопластикадан сўнг, сут (одатдаV IV IV V) тишлар тўлиқ чиққанидан 
кейин уранопластика ўтказилади. Юмшоқ танглай мушаклари фаолияти 
тикланганидан сўнг қаттиқ танглайдаги кемтик торая бошлайди. Нуқсоннинг 
ўлчамлари этиборга олиниб, мақбўл уранопластика услуби танланади. Қаттиқ 
танглайдаги кемтик кенг бўлган ҳолларда Л.Е.Фролова услуби маъқул келади. 
(Расм) 
Расм. Танглайнинг бир томонлама кесиб ўтувчи туғма нуқсонини Л.Е.Фролова усули бўйича 
ўтказилган велопластикадан сўнгги ҳолат ва шу муаллиф усулида уранопластика чизмаси 
а-кемтик четларидан 3-4 мм. милкдан 2-3 мм. ташлаб юқори жағнинг иккала бўлаги шиллиқ 
қаватида суяккача кесма ўтказилган; б- лахтаклар қаттиқ танглайдан кўчириб олинган; в-бурун шиллиқ 
пардаси ажратилиб, ағдарма чок қўйилган; г-қаттиқ танглайдан кўчирилган лахтаклар ўртага сурилиб, 
чоклар билан бирлаштирилган. 
Велопластика 6-12 ойлик болаларда ўтказилганда, 2-2,5 ёшга келиб, қаттиқ 
танглайдаги нуқсон 2 мартагача торайиши мумкин. Шу сабабли, қаттиқ 
танглайдан катта лахтак кўчиришга эҳтиёж қолмайди. Э.У.Махкамов (1981) 
қаттиқ танглай нуқсонларини ёпишнинг бир неча усулларини таклиф қилган. 
а б в г 
453 


Расм. қаттиқ танглай нуқсонини велопластикадан кейин Э.У.Махкамов усули бўйича катта 
бўлакдан олинган лахтак ёрдамида бартараф қилиш усули чизмаси. а-бўлакларда ўтказиладиган 
кесмалар чизмаси; б- кичик лахтак қаттиқ танглайдан кўчирилган; в-кўчирилган лахтак қарши 
томондаги яра (бурун шиллиқ қавати)га тикилган; г-катта бўлакдан кўчирилган лахтак қарши томонга 
суриб, яра четига тикилган.
Велопластикадан 1-1,5 йилдан сўнг, айрим болаларда кемтикнинг кенглиги 
0,5-
0,7 см гача торайиб қолади. Бундай ҳолатларда, танглайдаги нуқсонни 
Э.У.Махкамов бир қават тўқима билан ёпишни таклиф қилган. 
а б в
г 
Расм. қаттиқ танглай нуқсонини, велопластикадан кейин, Э.У.Махкамов усули бўйича катта 
бўлакдан олинган бир қаватли лахтак билан бартараф қилиш усули чизмаси 
а- велопласттикадан сўнгги қаттиқ танглайнинг торайган кемтиги; б-кичик бўлакда кемтик 
четидан 2-3 мм ташлаб, суяккача кесма ўтказилган, катта бўлакда лахтак конверт шаклида кўчирилган;
в-кўчирилган лахтакнинг шиллиқ парда юзаси бурун бўшлиғи томон ағдарилган; г-ағдарилган 
лахтак, кичик бўлак четидаги шиллиқ парда-суяк қобиғи остига киритилиб, қавиқ чоклар билан тикилди. 
Очиқ ярада йодоформли дока қолдирилди. 
Турли сабабларга кўра, 3-4 ёшгача бўлган болаларда юқори лаб ва 
танглайнинг бир томонлама кесиб ўтувчи туғма нуқсонлари (велопластика 
ўтказилмаган) умуман даволанмаган бўлиши мумкин. Бундай ҳолларда, ТТА 
болалар стоматологияси кафедрасида, юмшоқ ва қаттиқ танглайни кесиб ўтувчи 
туғма нуқсонларини Л.Е.Фролова усули бўйича бир босқичда бартараф қилиш 
йўлга қўйилган. 
454 


а б в г 
Расм. юқори лаб ва танглайнинг бир томонлама кесиб ўтувчи туғма нуқсонларини Л.Е.Фролова 
усули бўйича (1972) оғиз-ҳалқум ҳалқасини торайтириш билан даволаш учун ўтказиладиган 
уранопластика операцияси чизмаси 
Клиникамизда бу усулдан кўп йиллар давомида фойдаланиб келинганлиги 
ва илмий ишлар қайд қилинганлигини инобатга олиб, операция босқичларини 
батафсил ёритишни лозим топдик.
Л.Е.Фролова усули бўйича уранопластика операцияси босқичлари: 
1. Оғизни кенгайтирувчи мосламани ўрнатиш 
2. Оғиз бўшлиғи ва операция майдонига антисептиклар билан ишлов бе-
риш 
3. Ярадан қон кетишини камайтириш мақсадида вазоконстрикторли эритма 
билан юмшоқ тўқималарни инфильтрация қилиш 
4. Бўлинган тилча асосларидан капрон ип ўтказиб, (оғиз ҳалқум равоғи ва 
ҳалқум ён деворини яхши кўра олиш учун) ён томонларга осилтириб қўйиш. 
5. Кесмалар ўтказиш 

кемтик четларидан юмшоқ танглайнинг ўртасигача ўтказилиб, қиялаб 
юмшоқ танглайнинг бурун-ҳалқум юзасидан ҳалқум ён девори оғиз ҳалқум 
равоғи ортида, равоқни ярмигарча ўтказилади. Яра ўтмас усулда кенгайтирилади, 
оғиз, оғиз ҳалқум (бурун) шиллиқ – мушак қатламларга ажратилади. Бўлинган 
тилча асосидан чўққисигача шиллиқ парда ва m.uvulae кесилиб яра ҳосил қили-
нади. 
Қаттиқ танглайла Лангенбек - Эрнст – Львов кесмалари ўтказилиб, иккита 
шиллиқ – периостли лахтаклар шакллантирилиб суякдан ажратилади. Уларга ке-
лаётган қон томир нерв тутами 1,0 - 1,5 см. узунликда ажратилади. 
455 


Бурун шиллиқ пардаси ажратилади. Қанотсимон ўсиқлар илмоғига ёпиш-
ган, танглай чодирини таранглаштирувчи мушак ўз жойида кесилади. Танглай 
ҳалқум мушаклар қанотсимон ўсиқнинг медиал пластинкасидан ажратилади. 
Мушаклар йўналишда медиал силжитилади. 
6.Чоклар қўйиш. Дастлаб, қаттиқ танглайдан ажратилган бурун шиллиқ 
пардасига бурун-ҳалқум шиллиқ парда – мушак қатламига ағдарма чоклар 
қўйилади. Кейин эса, юмшоқ танглай мушаклари ва оғиз шиллиқ пардасига. Опе-
рацион яралар қон қуйқаларидан тозаланиб, антисептиклар эритмалари билан 
ювилади. Очиқ ярада йодоформли дока қолдирилиб ҳимояловчи пластинка 
тақилади. 
Юқори лаб ва танглайни икки томонлама кесиб ўтувчи туғма 
нуқсонларини жарроҳлик усули билан даволаш. 
Юқори лаб ва танглайни икки томонлама кесиб ўтувчи туғма 
нуқсонларини жарроҳлик усули билан икки босқичда даволашни кўпчилик 
муаллифлар эътироф этадилар. 
Л.Е.Фролова икки томонлама кесиб ўтувчи нуқсонларни даволаш учун 
икки босқичли вело-уранопластика операциясининг икки вариантини таклиф 
қилган. Биринчисида-велопластика ўтказилиб, сут тишлар чиққанидан сўнг 
уранопластика ўтказилади. Иккинчи вариантида, аввал қаттиқ танглай ва 
альвеоляр ўсиқ нуқсони ёпилиб, кейин юмшоқ танглай пластикаси қилинади. 
а б в г
Расм. Альвеоляр ўсиқ ва танглайнинг икки томонлама кесиб ўтувчи туғма нуқсонининг 
Л.Е.Фролова бўйича ўтказиладиган велопластика операцияси чизмаси: (а) нуқсон четлари ва ҳалқум ён 
деворларида ўтказиладиган кесмалар, (б) оғиз ва бурун шиллиқ пардалари ажратилган, (в) бурун шиллиқ 
пардаси ва мушаклар тикилган, тилчада кўндаланг кесмалар ўтказилган, (г) оғиз шиллиқ пардасига 
чоклар қўйилганидан кейинги ҳолат. 
456 


Сут тишлар чиқиб бўлганидан сўнг, II босқич-уранопластика ўтказилади. 
Расм. Қаттиқ танглайнинг икки томонилама кесиб ўтувчи туғма нуқсонини даволаш учун 
Л.Е.Фролова бўйича ўтказиладиган уранопластика операцияси чизмаси 
(а) Иккала томонда чизмада кўрсатилганидек кесмалар ўтказилиб, (б) лахтаклар кўчирилган, 
премаксилла ва димоғ суягида “Т” шаклида кесмалар ўтказилиб, шиллиқ парда ажратилган. (в) бурун 
шиллиқ пардаси ажратилиб, ағдарма чоклар қўйилган. (г) оғиз шиилиқ пардаси лахтакларига чоклар 
қўйилган. 
Сут тишлари тўлиқ чиққан болаларда премаксилла альвеоляр ёйдан чиқиб 
кетмаган бўлса, даволашни уранопластикадан бошлаш мумкин. 
а б в г
Расм. Танглайнинг икки томонлама кесиб ўтувчи туғма нуқсонини баратараф этиш учун 
Л.Е.Фролова бўйича уранопластика операцияси чизмаси: (а) иккала бўлаклар ва премаксиллада 
ўтказиладиган кесмалар чизмаси, (б) лахтаклар ажратиб олинган, (в) қаттиқ танглай соҳасида бурун 
шиллиқ қаватига чоклар қуйилган, (г) қаттиқ танглайдан кўчирилган лахтаклар ўртага сурилиб, чоклар 
қўйилганидан кейинги ҳолат. 
457 


Расм. Уранопластика ўтказилгандан сўнг иккинчи босқичда, оғиз-ҳалқумни торайтириш билан 
ўтказилган Л.Е.Фролова усули бўйича велопластика. 
Мактаб ёшига етган болаларда ҳалқум доирасини торайтириш билан 
ўтказиладиган уранопластика операциясини бир босқичда амалга ошириш 
мумкин. 
Расм. Л.Е.Фролова усули бўйича бир босқичда, оғиз-ҳалқумни торайтириш билан 
ўтказиладиган радикал уранопластика чизмаси 

Download 14,44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   246   247   248   249   250   251   252   253   ...   306




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish