Оғиз бўшлиғи аъзолари ва юз-жағ соҳалари тўқималарини


Умумий оғриқсизлантиришга оид тарихий маълумотлар



Download 14,44 Mb.
Pdf ko'rish
bet57/306
Sana19.04.2022
Hajmi14,44 Mb.
#563011
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   306
Bog'liq
Bolalar jarrohlik stomatologiyasi (M.Azimov)

Умумий оғриқсизлантиришга оид тарихий маълумотлар 
Эфир XVI асрда спиртнинг ҳосиласи сифатида кашф этилиб “ширин 
кўпорос” номини олган эди. Эфирнинг оғриқсизлантирувчи ва ухлатувчи 
ҳусусиятларини биринчи бўлиб Лонг 1842 йилда Джорджия штатида тиш олиш ва 
шу йилнинг март ойида эса, ўсмани олиб ташлаш учун ишлатган. 1846 йил 
сентябрда Мортон эфирдан фойдаланиб, жағ остидаги ўсмани экстирпация 
қилган. 1844 йил декабрда америкалик дантист (тиш доктори) азот оксидини 
ишлатиб, ўзининг ҳамкасби Уэлснинг тишини олган, шунданг сунг, Уэлс ўзининг 
тиш докторилик фаолиятида, азот оксидини наркоз учун кенг ишлата бошлаган. 
Аммо, кунларнинг бирида, азот оксидининг таъсирини намойиш этаётганида, 
беморнинг ҳолати кескин ёмонлашиб, фожия рўй беришига оз қолади. Бу 
ҳодисадан таъсирланган Уэлс ўзига келолмай, ақлдан озиб, ўз жонига қасд 
қилган. 
1869 йил Claude Bernard хлороформ билан наркоз ўтказиш олдидан 
морфин гидрохлоридни премедикация учун ишлатган. 
Dostre ва Morat биринчи бўлиб, премедикация учун морфин гидрохлорид 
билан бир вақтда атропин сульфатни ишлатганлар. 
115 


Кейинчалик, наркотик ва кучли аналгетик дорилар дозаларини 
камайтириш мақсадида, тарғил мушаклари тонусини туширувчи кўрарега ўхшаш 
препаратлар ишлатила бошланган. Аммо сусайтириш, ўпка сунъий вентиляцияси 
масаласи ҳал этилишини тақозо этди. 
1870 йил Trendelenburg трахеостомага найча киритиб, юқори жағни 
резекциясини қилади. 1878 йили Мас Ewen биринчи марта трахеяга оғиз орқали 
найча киритиб, наркоз берилганлигини эълон қилди. Шундан сўнг, Hewitt 
биринчи наркоз аппаратини ихтиро қилди. 
Россияда биринчи бўлиб трахеостома орқали наркозни Р.В. Бутс 1887 
йилда ўтказди. Кейинги йилларда Доnyen ва Kuhn эндотрахеал наркозни 
такомиллаштириб, оғиз ва бурун аъзолари операцияларини ўтказиш учун 
фойдаландилар ва 1902 й. бурун орқали найни трахеяга визуал назоратсиз 
“кўрмасдан”киритиш услубини матбуотда эълон қилдилар. 
1909 й. Meltzer ва Aker тажрибада марказий инсуфляция (трахеядан 
бифуркациягача киритилган ингичка найча орқали наркотик моддани пуфлаш 
усули ёрдамида эндотрахеал наркоз) ўтказиш мумкинлигини ишлаб чиқдилар. 
Россияда юз ва оғиз бўшлиғи операцияларида найча ёрдамида эндотрахеал 
наркоз ўтказилиши хақидаги мақолани Д. Боталин 1913 йилда босмадан чиқарди. 
1913 й. Jаkson биринчи бўлиб, интубацияни ларингоскоп ёрдамида амалга 
оширди ва шундан сўнг, интубация ўтказиш анча осонлашди. 
Ноингаляцион наркоз амалиётга анча кеч кириб келди. 1902 йил рус 
фармокологи Н.П. Кравцов наркоз учун вена ичига гедонал юборишни таклиф 
қилди. Beese шу мақсадда гексенал,Ланди эса 1936 й. – тиопентал натрий 
ишлатишни таклиф қилдилар.
1907 – 
1910 йилларда операциялар электронаркоз остида ўтказилиши 
хақида биринчи маълумотлар эълон қилинди. Кейинги йилларда, тиббиёт 
наркозсиз операциялар қилинишини тасаввур ҳам қилиб бўлмайдиган даражага 
етди. Изланишлар, наркоз учун ишлатиладиган, интубация техникасини 
такомиллаштириш, янги авлод наркоз аппаратлари ва дориларини яратиш, наркоз 
116 


ҳолатидаги беморнинг ички аъзолари ва гомеостазини чуқур ўрганишга 
қаратилди. 
Ҳозирги даврда узоқ вақт давом этадиган, кўп қон йўқотиш, ва оғир 
операцион жароҳат юзага келишига олиб келувчи операцияларнинг, айниқса 
болаларда, наркозсиз ўтишини тасаввур қилиб бўлмайди. 
Бугунги кунда поликлиника ва стационар шароити эҳтиёжларидан келиб 
чиққан ҳолда наркоз қўллаш имкониятлари кенг.

Download 14,44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   306




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish