Оғиз бўшлиғи аъзолари ва юз-жағ соҳалари тўқималарини


Тишлар илдизларининг шаклланиши



Download 14,44 Mb.
Pdf ko'rish
bet22/306
Sana19.04.2022
Hajmi14,44 Mb.
#563011
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   306
Bog'liq
Bolalar jarrohlik stomatologiyasi (M.Azimov)

Тишлар илдизларининг шаклланиши 
Сут тишларнинг илдизлари шаклланишида 1) илдиз учи шаклланмаган ва 
2
) илдиз учи беркилмаган икки босқичга ажратилади. 
Шаклланмаган (биринчи босқичда) илдизлар девори юпқа, бир-бирига па-
раллель канали кенг, илдиз учи соҳасида кенгаймаган, атрофдаги суяк емирилган 
ўчоққа ўхшаш бўлиб, четлари қаттиқ кортикал пластинка билан чегараланмаган 
бўлади. 
Илдиз учи беркилмаган бўлса, канал деворлари шаклланиб, уч қисмида 
яқинлашади, апикал тешик тораяди. Ўсиш зонаси кўринмайди, периодонт оралиғи 
бир оз кенг ҳолатда бўлади. 
Сут тишлари янги чиққан даврда қаймоғи олинган сут рангида бўлади. Сут 
тишларни доимий тишлардан ажратиб турадиган ишончли белги – бу тиш бўйни 
атрофида эмаль қалинлашиши (эмаль болишчаси) мавжудлиги ва сут тишлар қат-
тиқ тўқималарининг бир мунча юмшоқ (қаттиқ эмас) лигидир. 
1) Доимий тишлар шаклини деярли қайтаради. 2) Тиш қаттиқ тўқималари 
қатламлари анча юпқа. 3) Тиш каваги кенг. 4) Илдиз канали ва апикал тешикнинг 
шаклланиш ва сўрилиш даврлари қарийиб тенг. 
38 


Фронтал соҳада доимий тиш куртаклари сут тишлар илдизларининг тил 
томонида жойлашади.Кичик озиқ тиш куртаклари сут озиқ тишлар илдизлари 
орасида, яни: пастки жағда– дистал илдизга яқин, юқори жағда эса – дистал-лунж 
илдизига яқин жойлашади. 
Бир илдизли сут тишлари соҳасидаги сўрилиш жараёни доимий тиш курта-
гига ёндошган ички юзаси – илдизлараро тўсиқларда бошланади. 
Сут моляр тишлар илдизларининг сўрилиши доимий тиш куртагига (ички 
илдизлараро тўсиққа) ёндошган юзасидан бошланади. 
Сут тишнинг илдизи сўрилаётганда дастлаб пульпа грануляцияли тўқимага 
алмашинади. Грануляцияли тўқима кўпайганидан сўнг марказдан яна қўшимча 
сўрилиш ўчоғи ҳосил бўлади. 
Пульпаси ўлган, сурункали жароҳат таъсирида бўлган, ўсма соҳасида жой-
лашган, ёнидаги тишлар босими остида қолган сут тишлар илдизларининг сўри-
лиш жараёни тезроқ кечади.Доимий тиш куртаги мавжуд бўлмаса, сут тиш илди-
зининг резорбцияси секинлашади. 
6 ёшли болаларда даставвал катта озиқ тиш чиқа бошлайди. Рентген тасви-
рида 3 қават жойлашган тишларни кўриш мумкин. Биринчи қаватда ёнидаги сут 
тишлар, иккинчи қаватда ҳар хил босқичда ривожланаётган доимий тиш кур-
таклари, учинчи қаватда – юқори жағда кўз косаси остида жойлашган қозиқ тиш, 
пастки, жағда эса, жағ қирраси кортикал қатлами остида жойлашган қозиқ тиш 
бўлади. 12–13 ёшга келиб, барча сут тишлар доимийга алмашинади. Бу даврда 
жағлар суякларида ҳар хил даражада ривожланган, фақат доимий тишлар бўлади.
Рентген тасвирида доимий тишлар илдизлари ҳар хил даражада 
шаклланганлигини кўриш мумкин. Сут тишлар илдизларининг шаклланишида 
ажратилганидек, доимий тишлар илдизларининг ривожланишида ҳам икки босқич 
ажратилади: биринчи босқич – илдиз учи шаклланиши тугалланмаган, иккинчи 
босқич – илдиз учи етилмаган. 
1-
босқичда илдиз нормал узунликда, деворлари параллель, уч (арех) қисми 
ўткирлашган (торайган). Тиш канали (найчаси) кенг, (карнай оғзига ўхшаш) 
кенгайган, периодонтал оралиқ илдиз ён соҳаларидагина кузатилади. 
39 


2-
босқичда илдиз учи етилмаган, доимий тиш илдиз деворлари 
шаклланган, аммо илдиз учи қисмида улар яқинлашмаган, шунинг учун рентген 
суратда улар кенг апикал тешик шаклида кузатилади. Илдиз учи тешиги бўйин 
қисмига нисбатан торроқ. Периодонтал ёриқ илдиз бўйлаб аниқ кўринади, илдиз 
учи соҳасида нисбатан кенгроқ намоён бўлади. Тиш катакчасининг девори бутун 
илдиз бўйлаб аниқ кўринади. Илдиз учи бекилганидан сўнг, периодонтал ёриқ 
бир хил кенгликда кўринади. Доимий тишлар илдизларининг шаклланиши 10-15 
ёшларда тугайди. Рентген тасвирида аниқ периодонтал чегара пайдо бўлади, 
илдиз чўққисида тешик кўринмайди. 
Болалар тиши катта одамнинг доимий тишларидан фарқ қилишини ёдда 
тутиш керак. Болаларда тишлар бўшлиғи ва пульпа ҳажми каттароқ, пульпаси эса 
кўпроқ, шунинг ҳисобига тиш қаттиқ тўқималари юпқароқ бўлади. Шу сабабли, 
болалар тишига кучли таъсир кўрсатувчи экзоген омилларнинг пульпага шикаст 
етказиш эҳтимоли баланд бўлади. 

Download 14,44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   306




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish