Рентген тасвирида –
бўғим тирқишининг нотекислиги ёки унинг
кенгайиши аниқланади ЧПЖБ сурункали артрити, ўткир артрит, бўғимнинг
оғриқли дисфункцияси, уч шохли нерв невралгияси ва юз шаклини бузувчи
остеоартроз билан қиёсий равишда ташхисланади.
Ўткир артритнинг белгилари ЧПЖБ нинг юқорида келтирилган оғриқли
дисфункциясига хос белгилар билан биргаликда кечади, яъни: оғриқ қулоқда
бошланиб, бош соҳасига тарқалади ва кундузи, айниқса, овқат чайнаганда
кучаяди, чайнов мушакларида оғриқ пайдо бўлади, оғиз очилиши чегараланади
ёки соғ томонга силжийди. ЧПЖБ да рентгенологик ўзгаришлар аниқланмайди.
Аниқлаш (диагностика) мақсадида, Берше усулида (оғриқсизлантириш) блокада
ўтказилса, уч шохли нерв ҳаракатлантирувчи толаларига қилинган анестетик
таъсирида мушаклардаги таранглик (спазм) бартараф этилади ва пастки жағ
ҳаракатлари яхшиланади.
Уч шохли нерв невралгияси билан қиёсий ташхис ўтказиш қийинчилик
туғдирмайди. Таькидлаш лозимки, бу касаллик болаларда камдан–кам учрайди .
Невралгия касалигида оғриқ маълум (триггер) соҳалар (бурун қаноти, лунж,
даҳан, юқори ва пастки лаблар) га тегиш, силаш сабабли юзага келади, яьни оғриқ
бошланиши ва тарқалиши триггер соҳаларни қўзғатиш билан боғлиқ.
Даволаш:
ЧПЖБ сурункали артрити, касалликнинг сабабини эътиборга
олган ҳолда даволанади. Биринчи навбатда касалликни келтириб чиқарувчи
асосий омилларни бартараф қилиш керак бўлади. Агар артрит келиб чиқишига
окклюзиянинг функционал бузилишлари сабаб бўлган бўлса: тиш тожи
дўмбоқчаларини бир–бирига мослаб чархлаш; окклюзион баландлик пасайган
бўлса– функционал ва механиқ таъсир этувчи каппа, пластинка ёки бошқа
аппаратлар, масалан, вақтинча олиб қўйилувчи протез тақиб, кейинчалик
рационал протезлаш ўтказилади.
ЧПЖБ нинг ревматоид ёки ревматик артритларида ностероид препаратлар
тавсия этилади. Бу препаратлар уч тоифага бўлинади: тоғай тўқимасидаги
338
гликозамин (ГАГ) ларнинг биосинтезига таъсир этмайдиган (пироксикам,
диклофенак, сулиндок); ГАГ биосинтезини тўхтатувчи (ацетилсалицил кислота,
индометацин, фенопродин); ГАГ биосинтезини стимулловчи препаратлар
(парацетамол, сурган).
Травматик артритларда қуйидаги препаратлар тавсия этилмайди:
Бўғим тоғайида дистрофик жараён аниқланса, тоғайда метаболизмни
яхшиловчи хондропротектор (траумель, дискус композититум ва бошқа
препарат)лар тавсия этилади.
Маҳаллий даволаш чоралари –(димексид, медициал гелъ малҳамлар –
“Долгит”, “Випроксол”, “Вольтарен”, “Кетопрофен” ва бошқалар билан)
компресслар қўйилади.
Бўғимда ҳаракатлар чегараланиб, оғриқ эса зўрайиб борса, унинг ичига
лидаза ёки гидрокортизон, кеналог, артепарон каби препаратлар юборилади.
Дориларни бўғим ичига фонофорез (гидрокортизон) ёки электрофорез воситасида
(калий йодид, лидаза) киритиш мумкун.
Физиотерапевтик муолажалар (лазер, магнит, парафин, озоноперит) бўғим
атрофи тўқималари соҳасига ўтказилади .
Артроз
–
бўғимларда дегенератив жараён кечиши билан ҳарактерланувчи
касаллик. Дегенератив ўзгаришлар бўғим тоғай қатламида бошланиб, кейинчалик
унинг шакли ўзгариши ва бўғим юзаларида реактив – дегенератив ўчоқлар юзага
келишига олиб келади.
Шунинг учун бу касаллик шакл бузувчи (деформацияловчи) остеоартроз
(ДА) ёки сурункали артрит–артроз деб таърифланади. Иккиламчи ДА деганда эса,
касаллик дастлаб артрит–артроз шаклида кечганлиги ва пировард натижада
пастки жағ бўғим бошчаси шаклининг ўзгариши билан асоратланганлиги
тушунилади.
Болаларда ЧПЖБ артрити ўз вақтида ташхисланиб, комплекс равишда
даволанмаса, касаллик артроз шаклига ўтади. Деструктив жараён нафақат тоғай
дискда ва бўғим юзаларида, балки бўғим бошчаси (суяк тўқимаси) да ҳам кечади
ва натижада унинг анатомик шакли сезиларли даражада ўзгаради.
339
Do'stlaringiz bilan baham: |