Оғиз бўшлиғи аъзолари ва юз-жағ соҳалари тўқималарини



Download 14,44 Mb.
Pdf ko'rish
bet16/306
Sana19.04.2022
Hajmi14,44 Mb.
#563011
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   306
Bog'liq
Bolalar jarrohlik stomatologiyasi (M.Azimov)

Эмизиклик даври 
Эмизиклик даври 4 ҳафтадан 12 ойгача давом этади.Бу давр кейингилари-
дан боланинг жисмоний ва руҳий ўсиши ҳамда жадал кечиши билан фарқланади. 
Бир ёшга етган боланинг вазни дастлабки вазнига нисбатан уч карра 
кўпаяди. Бўйи 26см. гача, бош айланаси –12см бўлади. Кўкрак қафаси эса – 13-
15см.га етади. Тана пропорцияси сезиларли ўзгариб, катталардаги тана пропорци-
ясига яқин бўлади. Қўл, оёқлар, тана бошга нисбатан узаяди.
Икки ойдан сўнг бола вертикал ҳолатда бошини ушлайди; 4– 5-ойда қор-
нидан белига ва белидан қорнига ағдарила олади. 7-ойда бемалол ўтиради, бир 
ёшга етганда юра олади. 
Боланинг жисмоний ўсиши билан руҳий ўсиши баробар кечади, 2– 3- 
ҳафтадан МНС шаклланиб, шартли рефлекслар пайдо бўлади. Бир ойга келиб, кўз 
олмалари ҳаракатлари йўналган бўлади, рангларни фарқлайди, товушларга эъти-
бор қаратади, 2 ойли бола предметлар ҳаракатини кузатади, жилмаяди. 3-4 ойли 
бўлганда товуш чиқаради, яқинларини таний олади. 6 ойга тўлганида, алоҳида 
аниқ товушларни чиқаради. Ёшига тўлганда онгли равишда айрим сўзларни айта-
ди (иккинчи сигнал тизими ривожлана бошлайди). Оддий талабларни бажаради, 
тақиқловчи сўзларни тушунади, юқорида келтирилган жараёнларнинг меъёрда 
кечиши учун бола парвариши, овқатланиши ва уйқуси режали равишда тўғри 
ташкил қилинган бўлиши керак. 
26 


Бола жадал ўсаётганда овқат таркиби талабга мувофиқ бўлмаса, анемия, 
рахит каби моддалар алмашинувининг бузилиши ва етишмовчиликлар билан 
боғлиқ бўлган ҳар хил касалликлар келиб чиқади. Шу билан бир вақтда, ошқозон-
ичак тизимининг етилмаганлиги ҳам овқат ҳазмини қийинлаштиради ва оқибатда 
диспепсияга мойиллик кузатилади.
Айрим болаларда қонституцион аномалиялар – экссудатив, невропатик ва 
лимфатик диатезлар кузатилади. Интенсив ўсаётган скелет, алмашинув мувоза-
нати бузилиши юз берган даврда рахитга юқори мойиллик ҳолатида бўлади. 
Дастлаб онадан ўтган суст (туғма-пассив) иммунитет аста-секин йўқолиб 
боради. Орттирилиши лозим бўлган иммунитет эса кечиқади. Шу даврда инфек-
циялар билан бўлган тасодифий қонтакт бола организмида сенсибилизацияни 
келтириб чиқаради ва ҳар хил йирингли ва бошқа инфекцияларга мойиллик яра-
тади. Инфекция тери, оғиз шиллиқ пардаси ва нафас йўллари орқали кириши 
мумкин.
Эмизиклик даврида бола ҳар хил таъсирларга диффуз кўламдаги реакция 
намоён қилишга мойил бўлади ва унинг жараённи чегаралашга бўлган жавоби 
аъзо ёки тўқима атрофида бўлиб, етарли даражада бўлмайди. 
Болаларда сув-электролитлар алмашувининг бузилиши билан кечадиган 
касалликлар тиш куртаклари минераллашишининг бузилиши ва қаттиқ тўқималар 
структурасига таъсир этиб, тизимли гипоплазия ва кариесга мойиллик келиб 
чиқишига сабабчи бўлади.

Download 14,44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   306




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish