Оғиз бўшлиғи аъзолари ва юз-жағ соҳалари тўқималарини



Download 14,44 Mb.
Pdf ko'rish
bet15/306
Sana19.04.2022
Hajmi14,44 Mb.
#563011
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   306
Bog'liq
Bolalar jarrohlik stomatologiyasi (M.Azimov)

Чақалоқлик даври 
Боланинг чақалоқлик (неонатал) даври туғилгач, биринчи нафас олиши би-
лан бошланиб, 4 ҳафта (28 кун) давом этади. Шу вақт ичида бола организми 
яшашнинг янги шароитига мослашади.Ўпкаси билан нафас олади, кичик қон ай-
ланиш доираси тизими ишга тушади, артериал (Боталов) йўли ёпилади, барқарор 
бўлмаса ҳам, терморегуляция маркази ҳосил бўлади. 
Туғилганда бош мия қобиғи яхши ривожланмаганлиги учун болада фақат 
шартли бўлмаган рефлекслар (эмиш, ютиниш) кузатилади, шунинг учун, болалар 
(овқатланиш вақтларидан ташқари) доим уйқуда бўлади. Қўл-оёқларнинг гипер-
тонус бўлиши, шу даврда қобиқ ости ва орқа мия бошқаруви устунлиги билан 
изоҳланади. 
Чақалоқлар вазнининг тез ортиши ва улар организмида фаол кечаётган 
пластик жараён ошқозон-ичак ҳазм тизими (ферментатив активлиги паст) жадал 
ишлаши эвазига таъминланади. Боланинг ушбу даврдаги физиологик жиҳатдан 
энг фойдали овқати – онанинг кўкрак сутидир. 
Боланинг иммун тизими секин етилади. Иммун тизимнинг физиологик 
суст даврида, табиий овқатлантириш, асептика ва антисептика чоралари қўллани-
лиши юқумли касалликларнинг олдини олишни таъминлайди. 
Чақалоқлар организмида сув алмашувининг нейроэндокрин тизими ва 
буйраклар орқали бошқаруви суст бўлганлиги туфайли, плазманинг онкотик бо-
сими турғун бўлмайди. Шу сабабли бола организмида сувсизланишга мойиллик 
кузатилади. 
Чақалоқлардаги асосий аъзолар фаолияти беқарор мувозанатда бўлади ва 
шу боис, муҳитнинг ҳар қандай ўзгаришлари ҳаёт учун зарур бўлган аъзолар фао-
лиятини осонгина издан чиқариши мумкин. Шунинг учун ҳам, чақалоқ алоҳида 
эътибор ва парваришга муҳтож бўлади. 
Чақалоқлик даврида физиологик ва патологик ҳолатлардан чақалоқлар 
эритемаси, физиологик сариқлик, физиологик мастит, транзитор безгак, физиоло-
гик вазн камайиши, альбуминурия учрайди. Бундай ҳолатлар қисқа муддат давом 
24 


этиб, ўтиб кетади, аммо баъзан салбий вазиятларда патологик жараёнга ўтиши 
мумкин. 
Чақалоқлар соғлом туғилишган бўлишларига қарамай уларнинг бадан те-
риси ёки шиллиқ пардаларида туғилиш вақтида капиллярлар ёрилиб, қон тўпла-
ниб қолиши туфайли майда қонталашлар ҳосил қилган бўлиши мумкин. Одатда, 
улар қисқа вақт ичида асоратсиз ўтиб кетади. 
Чақалоқларнинг физиологик сариқлиги асосан 2 – 3-кунларда ёки 4 – 5-кун 
дастлаб юз соҳасида пайдо бўлиб, кейин баданга тарқалади ва ўз-ўзидан ўтиб ке-
тади.Физиологик (туғилиш жараёни) жароҳатларига бош, юз, (аксарият пешона) 
юмшоқ қопламининг шикастланиши натижасида қон қуйилиб қолиб, ҳосил 
бўлган туғруқ шишлари киритилади. 
Чақалоқ дастлабки 3 – 4 кун давомида ўз вазнини йўқотади ва бундай ҳо-
лат физиологик вазн камайиши деб номланади. 
Стоматолог, педиатр, ҳамда акушер-гинекологлар сўриш, эмиш, ютиш 
актларини билишлари лозим: айрим чақалоқлар кўкрак сўрғичини жағлари, лаб-
лари ва тил воситасида сиқиб ушлолмайдилар, натижада шапиллатиб, кучаниб 
сўрадилар, сутни юта олмайди безовталанадилар – бу ҳолат тил юганчаси калта-
лигидан далолат беради. 
Онанинг сути етарли миқдорда бўлиб, бола вазнининг кўпаймаслиги, 
унинг тил юганчасини узайтириш (кесиш)га кўрсатма бўлади.
Чақалоқнинг юмшоқ танглайи калта ёки унда яширин нуқсон мавжуд бўл-
са, эмаётганида сут билан қалқиб кетиши ёки сут бўриндан қайтиб чиқиши мум-
кин. Бундай вазиятда болани вертикал ҳолатда тўтиб эмизиш лозим. 
Чақалоқ сунъий равишда овқатлантирилса, биринчи кунданоқ жағлар ва 
мушакларга етарлича босим юклаш зарур.Кўкрак эмаётган бола ҳаётининг бирин-
чи кунларида милк дўмбоқлари билан кўкрак сўрғичига тахминан 300г босим би-
лан таъсир этади, иккинчи ҳафтага келиб, 700-800г босим ўтказади. Шу фаол 
ҳаракатлар ҳисобига чайнов ва юз мушаклари ўсади.
Сунъий овқатлантирганда, шишага ўрнатиладиган резинали сўрғич етарли 
даражада қаттиқ, (қиздирилган нина билан тешилган) тешиги эса кичик бўлиб, 
25 


сўрганда жағ суякларига қаршилик кўрсатиши керак.Чақалоқ сутли овқатини 12-
15 минут давомида сўриб улгуриши керак. Шунда у етарли ҳажмдаги ҳаракатлар-
ни бажаради.
Чақалоқ она қорнида бўлган даврида ҳар хил инфекцияларни юқтирган 
бўлиш мумкин. Ҳомила вируслар ва коккларга чидамсиз бўлади. Инфекция йўл-
дош орқали ёки туғруқ йўлларида ёки туғилганидан сўнг ташқи муҳитдан юқиши 
мумкин. Организмга тушганидан сўнг, инфекция қисқа муддат ичида генералла-
шиши, оғир септик ёки токсико-септик ҳолатга олиб келиши ва пневмонияга са-
баб бўлиши мумкин. 

Download 14,44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   306




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish