Оффшор зўналар ва фирмалар


Оффшор зўналарнинг иктисодий фаолияти мохияти



Download 31,98 Kb.
bet3/4
Sana20.03.2022
Hajmi31,98 Kb.
#501999
1   2   3   4
Bog'liq
Оффшор зўналар ва оффшор фирмалар хуфёна иқтисодий

Оффшор зўналарнинг иктисодий фаолияти мохияти,
ташкил килинишининг сабаблари ва асосий куринишлари.
.
Оффшор иктисодий худудлар дунёнинг куплаб давлатларида кенг ёйилди. 90-йилларнинг урталарида дунёда турли хилдаги 4 мингдан ортик ЭИХ мавжуд эди. Гарб мутахассиларининг фикрича 2000 йилга келиб жахон товар айланмасининг 30%и турли эркин иктисодий худудларда руй беради. Халкаро корпорациялар уз фаолиятлари учун имтиёзли шароитларни кидириб, ЭИХларни куп фойда олиш мумкин булган жой сифатида куришади. Йирик халкаро корпорациялар эркин иктисодий худудларда уз ишлаб чикаришларини ташкил килишни экспансияларининг мухим йуналиши деб хисоблайдилар. Эркин иктисодий худудлар мамлакатнинг бошка кисмларида ишлатилмайдиган имтиёз ва рагбатларнинг узига хос тизими кулланиладиган миллий иктисодий худуднинг бир кисмидир. Одатда ЭИХ жугрофий жихатдан у ёки бу даражада алохида худуддир. Илмий маколалар ва халкаро ташкилотларнинг маърузаларида турли хилдаги худудларни «Эркин иктисодий худудлар» деб атайдилар. Аммо бу термин ушбу холатнинг мохиятини тулик очиб бермайди. Масалан, уларнинг купчилигида иктисодий коидалар, махсус маъмурий конунлар маълум хукукий ва хужалик режимидан озод килмайди. У факат тадбиркорликни рагбатлантирувчи имтиёзлар беради ва уни енгиллаштиради. Амалда давлат факат иктисодий жараёнларга аралашишини камайтиради. Куплаб ривожланаётган давлатлар учун эркин худудлар худудда ишловчиларнинг хаёт даражаси, ишлаб чикариш салохиятининг жамланиши, давлат худудидан «ташкарида» эканлиги маъносида «махсус» худудлар хисобланади. Шунинг учун хам бу худудларни «махсус иктисодий худудлар» дейиш тугрирок булади.
Эркин иктисодий худудлар нима учун ташкил килинади? Нега улар жахонда кенг таркалган? Эркин иктисодий худудлар уларни ташкил килувчилар томонидан очик иктисодиёт тамойилларини амалга оширишдаги мухим боскич сифатида курилади. Уларнинг фаолият курсатиши ташки иктисодий фаолиятни фаоллаштириш ва эркинлаштириш билан богланади. Эркин иктисодий худудларнинг иктисодиётининг ташки дунёга очиклиги катта даражада булади. Божхона, солик ва инвестицион режими эса ташки ва ички инвестициялар учун кулайдир. Амалда эркин иктисодий худудлар жахон капитал хужалиги микёсида миграция килиб юрган капитал учун копкон хисобланади. Мамлакат ичидаги иктисодий жараёнларни фаоллаштиришда фойдаланиш учун хорижий капитални жалб килишдан ташкари саноат эркин иктисодий худудларнинг яна учта вазифаси курсатилади:
-саноат экспортини рагбатлантириш ва шу оркали валюта маблагларини жалб килиш;
-бандлик даражасини ошириш;
-худудларни хужалик юритишнинг янги усулларини синаш майдонига, миллий хужалик ривожланишининг кутбига айлантириш;
Эркин иктисодий худудлар ташкил килишнинг мухим сабабларидан бири шундаки, купинча давлат иктисодиётини капитал окими учун тулик очишни, узига хос инвестиция окимини хамма жойда ишлатишни истамайди. Шунинг учун хам махсус худуд сифатида кисман очикликни ишлатади. Эркин иктисодий худудлар ташкил килиш ва улар фаолиятининг жахон тажрибаси шуни курсатадики, жахон бозори билан интеграцияни чукурлаштириш, халкаро иктисодий алокаларни рагбатлантириш максадида тузилган худудлар (эркин савдо худуди, экспорт ишлаб чикарилиши, божхона ва бошка худудлар) билан бирга маълум бир фаолият шакли ва ишлаб чикариш сохасини рагбатлантириш учун ташкил килинган алохида режимли махсус зоналар хам мавжуд булади. Масалан, колок туманларни ривожлантиришни, колик туманларни саноатлаштиришни рагбатлантирувчи махсус худуд. Шунинг учун эркин иктисодий худудлар ташкил килишнинг сабаблари ва максадлари хар бир холатда узгача булиб, бир-бирига ухшамаслиги мумкин. Масалан, АКШ, Буюк Британия каби саноати ривожланган давлатларда эркин иктисодий худудлар депрессияга учраган туманларда кичик ва урта бизнесни ривожлантиришга йуналтирилган минтакавий сиёсатни амалга ошириш учун ташкил килинган. Бу максадда тадбиркорларга (кичик ва урта) мамлакатнинг бошка туманларидагига нисбатан купрок фаолият эркинлиги ва сезиларли молиявий имтиёзлар бериларди. Бу дастурлар хорижий капитал жалб килишга каратилмаган.Худди шу максадда ривожланаётган давлатларда хам эркин иктисодий худудлар ташкил килинади. Бу эса колок туманларни динамик равишда ривожланаётган туманларга айлантириш имкониятини беради. Аммо саноати ривожланган давлатлардан фаркли равишда бу мамлакатларда купрок хорижий капитални жалб килишга харакат килинади.
Ривожланаётган давлатлар орасида Хитойдаги махсус иктисодий худудлар сезиларли ривожланди. 80-йилларнинг бошларида махсус худудларга бирлаштирилган кичик-кичик худудлар билан бошлаган Хитой хукумати 90-йилларнинг бошларида бундай худудларни юзлаб квадрат километрга ёйди. Малакатда ва хорижда машхур булган «Шеньчжен», «Чжухай», «Сямень», «Шаньтоу», «Хайнань»дан ташкари мамлакатда техник-иктисодий худудлар (йигирмадан ортик) ва янги ва юкори техникани ривожлантириш худудлари - технопарклар хам сезиларли ривожланган. Шанхайдаги «Пудун» иктисодий ривожланиш худудига алохида роль ажратилган. Бу лойихага кура «Пудун» худуди бир неча ун йил мобайнида Шанхайни Осиё-Тинч океани минтакасидаги йирик савдо ва молиявий марказга айлантиради.Эркин иктисодий худудлар ташкил килиш Хитой хукумати томонидан 70-йиллар охирида эълон килинган очик ташки иктисодий сиёсатнинг ташкилий бир кисми булиб колди.
Эркин иктисодий худудлар ривожлантириш моделини танлашда Хитой рахбарияти мамлакатнинг жорий эхтиёжлари ва бундай худудлар ташкил килишнинг хорижий тажрибаларини эътиборга олди. Сингапур, Тайвань ва АКШ тажрибаси алохида эътибор билан урганилди. Эркин иктисодий худудлар ташкил килишга таёйргарлик даврида улар фаолиятининг бир неча варианлари таклиф килинди. Натижада экпортга, хорижий капитални жалб килишга, шунингдек, ишлаб чикариш технологиясини яхшилашга йуналтирилган ЭИХ танлаб олинди. Махсус иктисодий худудлар «очик эшиклар» сиёсатини амалга оширган холда, мамлакатнинг бошка туманларини боглаб турувчи ролини уйнай бошлади.90-йилларнинг бошида ХХРнинг порт шахарлари, махсус иктисодий худудларида эркин божхона худудлари - эркин (божсиз) савдо худудлари вужудга кела бошлади. Улар Хитойлик мутахассислар фикрича бошка давлатлардаги худди шундай худудлардаги моделлар буйича ривожлантирилади.
Хитойдаги махсус иктисодий худудлар ва бошка имтиёзли инвестицион иклимдаги туманлар фаолиятининг амалиёти шубхасиз муваффакиятга эришди. Хитойлик ва хорижий мутахассислар ЭИХ эришган ютуклар каторига аввало, баркарор иктисодий усиш суръати, худудларга куп микдорда хорижий инвестицяларнинг жалб килиниши, мехнат унумдорлигининг сезиларли усиши ва нихоят, ахоли турмуш даражасининг усишини киритишади.Хитойдаги махсус иктисодий худудлар умуман олганда давлат мулкм устунлик киладиган холатда бозор муносабатларидан фойдаланиш буйича тажрибадир. Бирданига бозорга утиш халк учун ва иктисодиёт учун жиддий кийинчиликлар тугдириши мумкинлиги учун Хитой томонидан кабул килинмади. Хитойлик иктисодчиларнинг айтишларича Хитойнинг махсус иктисодий худудларда ХХI асрда Хитой яшаши лозим булган иктисодий моделларни синаб куриш полигони хисобланади.Эркин иктисодий худудларларнинг турли давлатларнинг алохида туманлари ижтимоий-иктисодий, ишлаб чикаришнинг у ёки бу сохасининг ривожланиши, хорижий капитал жалб килиш ёки махаллий кичик ва урта бизнес фаолиятини жонлантиришдаги роли уларга иктисодиётни замонавийлаштиришнинг универсал услуби сифатида карашга асос булмайди. Эркин иктисодий худудларнинг мамлакатнинг бошка худудига таъсири жуда чекланган холда колмокда. Саноати ривожланган мамлакатларда одатда бундай таъсирга эга булиш масаласи куйилмайди. Тадкикотларга караганда, эркин иктисодий худудларга хорижий капитал жалб килишга кетадиган харажат урта хисобда 1долл. хориж капиталига 4 долл.га тугри келади. ХХРда масалан, 80-йилларнинг охиридаги 4 ЭИХдаги хорижий капитал 4 млрд. долл.ни ташкил килган булса, Хитойнинг узи киритган маблаглар 22 млрд. долл.ни ташкил килди. Амалда Хитойда ЭИХнинг инфраструктураси марказий давлат маблаглари хисобига вужудга келтирилди. Эркин иктисодий худудлар муваффакияти хакида гувохлик берувчи мисоллардан ташкари уларни ташкил килишда муваффакиятсизликка хам учралган. Масалан, Шри Ланка, Гватемала, Либерия, Сенегал ва бошка давлатларда турли куринишдаги эркин иктисодий худудлар нафакат муваффакиятсизликка учради балки умуман фаолиятини тухтатди. Бунинг асосий сабабларига сиёсий, иктисодий, ташкилий сабабларни курсатиш мумкин. Сиёсий сабаблар мамлакатдаги умумий сиёсий бекарорлик, фукаролар келишмовчиликлари ва бошкалардир. Иктисодий сабабларга аввало, эркин иктисодий худудлардаги инвестор нуктаи назаридан жуда мураккаб инвестицион режим хакидаги конунчилик киради. ЭИХдаги бюрократик башкарув, худудда инвесторларни руйхатга олишда керак булмаган процедуралар мавжудлиги, худуд устунликларини ёмон реклама килиниши хам эркин иктисодий худудлар такдитрига сезиларли таъсир курсатади.


Хулоса
“Офшор” тушунчасини, кўпинча, салбий оҳангда қўллаш бу атамага нохуш тус берган.
Аммо бу ҳодиса ўта нохуш эмас. Ҳар қандай бизнесмен солиқлардан тортиб то кредитгача имкон қадар кам чиқим қилиб, кўп фойда олишга интилади. Шу сабабли бизнес, хусусан, йирик ва фаол тижорат юритишда харажатни камайтиришнинг йўлларидан бири офшор пайдо бўлган.
Офшор бу қулай солиқ шароитига эга давлатда хорижий фуқаро томонидан қайддан ўтган, ушбу мамлакатда фаол иш юритмайдиган фирмадир. Ҳуқуқий нуқтаи назардан бу ҳолатда қонунга қарши ҳеч нарса йўқ, шу туфайли дунёда офшор зоналар кенг йўлга қўйилган, тахминий ҳисобларга кўра, ер юзидаги барча маблағнинг ўн фоизга яқини офшорда жамланган.
Тарихга қайтиб. Йигирманчи асрнинг ўрталарида уддабурон фирмалардан бири Америка солиқ инспекциясига чап бериб, солиғи камроқ бошқа мамлакатда қайддан ўтганида “офшор” сўзи биринчи бўлиб дунё оғзига тушди. Бироқ тарихни кўздан кечирсак, барча янгилик унутилган эскилик эканини кўрамиз.
Пишиқ-пухта юнонлар офшор нималигини азалдан яхши билишган, солиқдан қочиб қадимги Афинани айланиб ўтишган, товарларини узоқроқдаги бож тўланмайдиган кўпсонли оролларга олиб боришган. “Офшор”нинг сўзма-сўз таржимаси “қирғоқ нарисида” маъносини англатиб, фаолиятни моҳиятан тўғри акс эттиради: офшор минтақалар, асосан, иқтисодиётни ривожлантириш учун табиий бойликлари йўқ, кичик, илиқ мамлакатларда жойлашади. Бунга Қибрис, Кайман ороллари, Бермуд мисол бўлади. Хориж капиталини жалб этишнинг бирдан-бир йўли улар учун офшор бизнесидир.
Бу иш қандай юритилади? Деҳқончасига айтганда, офшор дегани нима? Баъзи мамлакатларда хорижликлар таъсис этган фирмалар атайин солиққа тутилмайди.
Бу эса мамлакатга пул оқиб келиши ва маҳаллий аҳолини иш билан таъминлаш имконини яратади. Бизнес эгалари фирмаларини шундай мамлакатларда қайддан ўтказишади ва бюджетга тушувчи белгиланган кичик тўловларни тўлаб туришади. Асосий фаолиятни ўзининг мамлакатида юритади. Халқаро ҳуқуққа биноан компания мустақил субъект ҳисобланиб, ўзи қайддан ўтган давлатдагина солиққа тутилиши мумкинлиги учун бу ҳол рўй беради.
Афзаллиги нимада? Солиқлар йўқлигидан ташқари офшорнинг бир қатор фойдали тарафлари ҳам мавжуддир: кўплаб мамлакатларда бухгалтерлик ҳисоби юритиш талаби камайтирилган ёки умуман юритилмайди. Қонунларда махфийлик кўзда тутилади: ёлланган директорлар ва бошқарувчилар ортида турган асл соҳиб кимлигини билишнинг иложи йўқ. Офшор ўз сарватини кўз-кўзлашни истамаганлар учундир.
Шундай қилиб бу жараён иштирокчиларининг барчаси мамнундир: бизнес эгаси солиқдан тежайди, офшор зона йиллик мукофот пули олади. Айрим мамлакатларда бу тўлов бюджетга яхшигина кирим бўлгани учун у ерда пул эвазига хорижий компанияларни қайддан ўтказиш фақат маъқулланади: фирма очишингиз ёки харид қилишингиз учун инфраструктура ва ҳуқуқшуносларнинг барчаси хизматингизга тайёр. Шу боисдан ҳам бошқа кўплаб мамлакатлардан кўра офшор зонада тез ва осонгина фирма очиш мумкин.
Бундан ташқари офшорлар халқаро сармоя бозорига чиқишни, кредитлар расмийлаштиришни осонлаштиради, халқаро битимлар тузишни арзонлаштиради.
Солиқлардан қочиш. Офшор зонада солиқлардан қочишнинг схемалари оддий, аммо улардан фойдаланиш учун яхши шарт-шароит яратиш керак холос. Масалан, офшор компания ходимлари маошидан даромад солиғи тўламаслик учун уларни катта маблағга суғурталанади ва иш ҳақи суғурта ҳолатлари йўқлигига мукофот пули тариқасида тўланади. Бу ҳам маблағни иқтисод қилишнинг ўзига хос йўлидир. Энг яхшиси офшор компаниялар занжирини тизишдир, негаки, биттаси бизнеснинг ўсаётган талабига бас келолмайди. Ҳозирги пайтда 70 фоиздан ортиқ корхоналар ва мулкдорлар офшор бизнесига эга, уларнинг сони тобора ўсмоқда.

Адабиётлар руйхати




1.Узбекистон Республикаси Президентининг «Бозор ислохатларини чукурлаштириш ва иктисодиётни янада эркинлаштириш сохасидаги устувор йуналишлар амалга оширилишини жадаллаштириш чора-тадбирлар тугрисида»ги Фармони. Халк сузи, 2005, 15 июн.
2.Узбекистон Республикаси Президентининг «Микрофирмалар ва кичик корхоналарни ривожлантириш борасида кушимча чора-тадбирлар тугрисида»ги Фармони. Халк сузи, 2005, 21 июн.

Download 31,98 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish