Одилхон қори Юнусхон ўғли ҚЎшничилик ҳАҚлари ва одоблари



Download 1,25 Mb.
Pdf ko'rish
bet34/52
Sana23.02.2022
Hajmi1,25 Mb.
#159327
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   52
Bog'liq
d21bb973d3ece32a074b94ae232b4f8d

“Қайси бир майдон (маҳалла) 
аҳлида бир киши кечаси билан оч ҳолда тонг 
оттирса, ундай одамлардан Аллоҳнинг ҳимояси 
кўтарилибди” (Имом Аҳмад ва Ҳоким ривоятлари). 
Ушбу ҳадис кишини ўйлантирадиган, 
қўрқитадиган, мулоҳаза юртишга чорлайдиган 
мазмунга эга. Зеро, ҳаммамиз ҳар лаҳзада 
Аллоҳнинг ҳимояси, риояту иноятига муҳтожмиз. 
Қайси қавмдан Аллоҳнинг зиммаси ва кафолати 
кўтарилса, ундай жамоа албатта ҳалокат ва 
фалокатга нишон бўлгай. Ўз ён атрофидаги 


73
қўшниларини очликдан қийналишларига бепарво 
қарайдиган одамлар ана шундай уқубат билан 
жазоланиб, Аллоҳнинг зиммасидан чиқиб кетар 
эканлар. 
Мискин Доримий айтади (байт): 
Қўшнимиз олови-ла бирдур бизнинг оловимиз, 
Биздин аввал қўшниға ўчоқда қозон осилур.
Бу ўринда олов деганда қозон тагига ёқиладиган 
олов назарда тутилмоқда. Маълумки, овқат учун 
масаллиқ бўлсагина ўчоққа олов ёқиб, қозон 
осилади. Шоир айтмоқчики, хоҳ менинг уйимда 
олов ёқилсин, хоҳ қўшним уйида ёқилсин, фарқи 
йўқ, қай биримизнинг уйида таом пиширилса, 
иккимиз ҳам баҳраманд бўламиз, ҳатто менинг 
осадиган қозонимнинг ичидаги нарсага мендан 
аввал қўшним ҳақлироқдир. 
Ибн Аббос разияллоҳу анҳумодан ривоят [46]: 
Набий алайҳиссалом шундай марҳамат қилдилар: 
“Ўзи тўйиб, ёнидаги қўшниси оч бўлган одам 
(комил)
 мўмин эмас!”. Ҳадиснинг бошқа ривоятида 
[47]:
“Кечаси ўзи тўқ ҳолда уйқуга ётиб, қўшниси 
оч қорин билан тунни ўтказган киши (комил) 
имон келтирмабди”, дейилади (Муслим ривояти).
Уламолардан бири бу ҳадисга шарҳ ёзар экан, 
шундай дейди: “Ҳадис бой, ўзига тўқ бўлган кишилар 
учун қўшниларини оч-наҳор ҳолда қийналишларига 
қараб туриш ва уларни шу аҳволда ташлаб қўйиши 
ҳаром эканига очиқ-ойдин далолат қилади. Демак, 
бундай кишилар зиммасида ўзларининг оч-яланғоч 
ҳолда қолган қўшниларига қоринларини тўйғизадиган 
ва устларини бут қиладиган даражадаги нарсалардан 
тақдим қилишлари вожибдир. Ушбу муборак ҳадисда 
бой кишилар зиммасида закотдан бошқа ҳақлар 
ҳам борлигига ишора бор. Шундай экан, бадавлат 


74
кишилар закотимизни бердик, энди ҳеч нарсадан 
сўралмаймиз, дея асло хотиржам бўлмасинлар!”. 
Дарҳақиқат, бадавлат кишилар зиммасида 
закотдан бошқа ҳақлар ҳам бор. Закотини ўтаган 
бўлса-да аммо қўшнилари, қариндошларидан 
бири оч ҳолда бўлса, томошабин бўлиш, хайр эҳсон 
қилмаслик юқоридаги ҳадислар мазмунига биноан 
чин мўминнинг иши эмас экан. Мўмин киши учун 
молу дунё Аллоҳ розилигига эришиш учун, жаннатга 
восил бўлиш учун бир восита бўлмоғи керак. Мўмин 
киши ҳар лаҳзада Аллоҳ рози бўладиган савоб 
амалларни қилишга интилади. Ўз молу дунёсига, 
зебу зарига кўмилиб, атрофидаги яқинларини, 
қариндош-уруғлари ва қўни-қўшниларини 
ёрдамсиз қолдирмайди. Қариндошлик, қўшнилик 
ва дўстлик деган тушунчаларнинг ҳар бирининг 
ўзига яраша ҳақ-ҳуқуқлари, одоблари мавжуд. Бир-
бирларига қариндош, қўшни ёхуд дўст мақомидаги 
кишилар ўртасида Аллоҳ пайдо қилган мустаҳкам 
ришта мавжуд бўлиб, унинг риоясини қилмоқ 
лозим бўлади. 
Мўмин киши қилган яхшилиги, савобли амали 
ва бировнинг қалбига шодлик улашганидан 
ўзини бениҳоя бахтиёр ҳис қилади. Ҳасан Басрий 
раҳматуллоҳи алайҳи айтадилар: “Бир мўмин 
қалбига сурур олиб киришим, мен учун бир йиллик 
(нафл) ибодатдан афзалроқдир”.
Анас разияллоҳу анҳудан ривоят [48]: 
Пайғамбаримиз алайҳиссалом шундай дедилар: 

Download 1,25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   52




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish