Одил судлов. Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Адлия / Умумий масалалар]



Download 133,5 Kb.
bet4/18
Sana22.02.2022
Hajmi133,5 Kb.
#96956
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18
Bog'liq
ДАВЛАТ ХАВФСИЗЛИК ХИЗМАТИ ТЎҒРИСИДА

11-модда. Ягоналик принципи
Давлат хавфсизлик хизмати Давлат хавфсизлик хизмати раиси раҳбарлик қиладиган ягона марказлаштирилган тизимни ташкил этади.
Давлат хавфсизлик хизмати раиси ўз фаолиятини амалга оширишда бевосита Ўзбекистон Республикаси Президентига бўйсунади.
12-модда. Мустақиллик принципи
Давлат хавфсизлик хизмати ўз ваколатларини ҳар қандай давлат органлари, бошқа ташкилотлар ва мансабдор шахслардан қатъи назар, фақат қонунга бўйсунган ҳолда амалга оширади.
Давлат хавфсизлик хизмати фаолиятига давлат органларининг, бошқа ташкилотларнинг ва мансабдор шахсларнинг аралашуви тақиқланади.
13-модда. Конспирация принципи
Давлат хавфсизлик хизмати ўз фаолиятини конспирация принципи асосида, яъни ўз фаолиятининг, тезкор-хизмат ахборотини олиш, расмийлаштириш, сақлаш ва ундан фойдаланишнинг алоҳида тартибини, шунингдек тезкор-хизмат ҳужжатлари билан ишлаш қоидаларини белгилаган ҳолда амалга оширади.
14-модда. Фан ютуқларидан, замонавий технологиялар ва ахборот тизимларидан фойдаланиш
Давлат хавфсизлик хизмати ўз фаолиятида фан ютуқлари, инновацион ғоялар, технологиялар ва ишланмалар, шунингдек ахборот тизимларидан фойдаланади.
Давлат хавфсизлик хизматининг ҳарбий хизматчилари ушбу хизматнинг зиммасига юклатилган вазифаларни бажаришда техник воситалардан, шу жумладан аудио-, фото- ва видео қайд этиш, криптография воситаларидан ҳамда бошқа махсус воситалардан фойдаланиши мумкин.
2-боб. Давлат хавфсизлик хизмати
15-модда. Давлат хавфсизлик хизмати тизими
Давлат хавфсизлик хизмати тизими Давлат хавфсизлик хизматининг марказий девони, Давлат хавфсизлик хизматининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича бошқармалари, уларнинг туманлар (шаҳарлар) бўйича бўлимлари (бўлинмалари), Давлат хавфсизлик хизматининг чегара қўшинлари ва Давлат хавфсизлик хизматининг зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш учун ташкил этиладиган бошқа органлардан иборат бўлади.

Download 133,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish