17-модда. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг ваколатлари
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми Пленум аъзоларининг камида учдан икки қисми ҳозир бўлган тақдирда ваколатли ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(17-модданинг иккинчи қисми иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 29 мартдаги ЎРҚ-421-сон Қонунига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 13-сон, 194-модда)
суд амалиётини умумлаштириш материалларини кўриб чиқади ва қонун ҳужжатларини қўллаш масалалари бўйича тушунтиришлар беради;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг Ўзбекистон Республикаси Олий судининг муайян ишда қўлланилиши лозим бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқлиги тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судига судлар ташаббуси билан киритилган мурожаати ҳақидаги тақдимномасини кўриб чиқади;
(17-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 10 майдаги ЎРҚ-536-сон Қонунига асосан учинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.05.2019 й., 03/19/536/3114-сон)
Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳузуридаги илмий-маслаҳат кенгаши таркибини тасдиқлайди;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг тақдимномаларига биноан Ўзбекистон Республикаси Олий суди Раёсатининг таркибини, судлов ҳайъатларининг таркибини, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг котибини тасдиқлайди;
(17-модданинг иккинчи қисми тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 12 апрелдаги ЎРҚ-428-сон Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 15-сон, 242-модда)
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Раёсатининг иши тўғрисидаги ахборотни, шунингдек судлов ҳайъатларининг фаолияти ҳақидаги маърузаларни тинглайди;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қорақалпоғистон Республикаси судлари, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди раисларининг қонун ҳужжатларини қўллаш амалиёти тўғрисидаги, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг қонун ҳужжатларини қўллаш масалалари бўйича тушунтиришларини бажариш тўғрисидаги маърузаларини тинглайди;
(17-модданинг иккинчи қисми олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 12 апрелдаги ЎРҚ-428-сон Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 15-сон, 242-модда)
Ўзбекистон Республикаси Олий суди матбуот органининг таҳрир ҳайъати таркибини тасдиқлайди;
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Раёсати регламентини тасдиқлайди;
қонунга мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(18-модда Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 29 мартдаги ЎРҚ-421-сон Қонунига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 13-сон, 194-модда)
Do'stlaringiz bilan baham: |