25-модда. Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судлов ҳайъатлари
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судлов ҳайъатлари:
ишларни биринчи инстанцияда, апелляция, кассация тартибида ва назорат тартибида кўради;
суд амалиётини ўрганади ва умумлаштиради;
қонун ҳужжатларини такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқади;
суд статистикасини таҳлил қилади;
қонунга мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.
26-модда. Ўзбекистон Республикаси Олий судининг раиси
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг раиси:
Ўзбекистон Республикаси Олий суди фаолиятига ташкилий жиҳатдан раҳбарлик қилади;
судларнинг ҳал қилув қарорлари, ҳукмлари, ажримлари ва қарорлари устидан протест киритади;
суд ишларини назорат тартибида текшириш учун талаб қилиб олади;
судлар томонидан чиқарилган ҳал қилув қарорлари, ҳукмлар, ажримлар ва қарорлар ижросини қонунда назарда тутилган тартибда тўхтатиб туради;
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Раёсатини чақиради ҳамда уларнинг мажлисларида раислик қилади;
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Раёсатининг умумий масалалар бўйича қабул қилган қарорлари бажарилиши устидан назоратни амалга ошириш ишини ташкил этади;
ишни бир суддан бошқа судга олиб бериш масаласини ҳал қилади;
Пленум ва Раёсат муҳокамасига қонунга биноан уларнинг ваколатига тааллуқли бўлган масалаларни киритади;
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг тушунтиришлари қонун ҳужжатларига мувофиқ эмаслиги ҳақида Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумига тақдимномалар киритади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
қонунларни шарҳлаб беришни талаб этувчи масалалар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судига тақдимномалар киритади;
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг муайян ишда қўлланилиши лозим бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқлиги тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судига судлар ташаббуси билан киритилган мурожаати ҳақида Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми кўриб чиқиши учун тақдимнома киритади;
(26-модданинг ўн биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 10 майдаги ЎРҚ-536-сон Қонунига асосан ўн биринчи ва ўн иккинчи хатбошилар билан алмаштирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.05.2019 й., 03/19/536/3114-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Раёсатининг таркиби тўғрисида, судлов ҳайъатлари ҳамда Судьяларнинг олий малака ҳайъати таркиблари ҳақида Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумига тақдимномалар киритади;
(26-модданинг ўн иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 12 апрелдаги ЎРҚ-428-сон Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 15-сон, 242-модда)
Ўзбекистон Республикаси судлари судьяларининг интизомий жавобгарлиги ҳақида иш қўзғатади;
раис ўринбосарлари ўртасида вазифаларни тақсимлайди;
Ўзбекистон Республикаси Олий суди ходимлари билан меҳнат шартномаларини тузади ва бекор қилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши билан келишилган ҳолда судларнинг тузилмаларига бошқарув ходимларининг умумий сони доирасида ўзгартиришлар киритади;
(26-модда Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 12 апрелдаги ЎРҚ-428-сон Қонунига асосан ўн олтинчи хатбошиси билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 15-сон, 242-модда)
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг штат жадвалини тасдиқлайди;
буйруқлар ва фармойишлар чиқаради;
фуқароларни шахсан қабул қилади ҳамда ариза ва шикоятларни кўриб чиқиш ишларини ташкил этади;
қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Do'stlaringiz bilan baham: |