1.17.00.00.00 Одил судлов / 17.02.00.00 Суд тизими / 17.02.04.00 Қорақалпоғистон Республикасининг жиноят ишлари бўйича Олий суди;
2.17.00.00.00 Одил судлов / 17.02.00.00 Суд тизими / 17.02.05.00 Қорақалпоғистон Республикасининг фуқаролик ишлари бўйича Олий Суди;
3.17.00.00.00 Одил судлов / 17.02.00.00 Суд тизими / 17.02.07.00 Жиноят ишлари бўйича вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари;
4.17.00.00.00 Одил судлов / 17.02.00.00 Суд тизими / 17.02.09.00 Фуқаролик ишлари бўйича вилоят ва Тошкент шаҳар судлари]
Олдинги таҳрирга қаранг.
2-БОБ. ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СУДИ, ВИЛОЯТ СУДИ, ТОШКЕНТ ШАҲАР СУДИ
(2-бобнинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 12 апрелдаги ЎРҚ-428-сон Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 15-сон, 242-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
29-модда. Қорақалпоғистон Республикаси судининг, вилоят судининг, Тошкент шаҳар судининг таркиби
Қорақалпоғистон Республикаси жиноят ишлари бўйича суди, жиноят ишлари бўйича вилоят, Тошкент шаҳар судлари раис, раис ўринбосари, судьялар, халқ маслаҳатчиларидан иборат бўлади ҳамда суд раёсати ва судлов ҳайъатлари таркибида иш олиб боради.
Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ишлари бўйича суди, фуқаролик ишлари бўйича вилоят, Тошкент шаҳар судлари раис, раис ўринбосари, судьялардан иборат бўлади ҳамда суд раёсати ва судлов ҳайъатлари таркибида иш олиб боради.
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар иқтисодий судлари раис ва судьялардан иборат бўлади ҳамда суд раёсати ва судлов ҳайъатлари таркибида иш олиб боради.
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маъмурий судлари раис ва судьялардан иборат бўлади ҳамда суд раёсати ва судлов ҳайъатлари таркибида иш олиб боради.
(29-модда Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 12 апрелдаги ЎРҚ-428-сон Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 15-сон, 242-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
30-модда. Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоят суди, Тошкент шаҳар суди ваколатлари
(30-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 12 апрелдаги ЎРҚ-428-сон Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 15-сон, 242-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоят суди, Тошкент шаҳар суди:
(30-модданинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 12 апрелдаги ЎРҚ-428-сон Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 15-сон, 242-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
ўз ваколатлари доирасида ишларни биринчи инстанция суди сифатида, апелляция, кассация тартибида кўради;
(30-модданинг биринчи қисми иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 29 мартдаги ЎРҚ-421-сон Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 13-сон, 194-модда)
туманлараро, туман (шаҳар) судларининг суд фаолияти устидан назорат олиб боради, суд амалиётини умумлаштиради;
Олдинги таҳрирга қаранг.
суд амалиёти ва суд статистикасининг тизимли таҳлилини амалга оширади;
судларнинг кадрлари малакаси оширилишини ташкил қилади;
(30-модда Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 7 декабрдаги 320-II-сон Қонунига мувофиқ хатбошилар билан тўлдирилган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2002 й., 1-сон, 20-модда)
қонунга мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Do'stlaringiz bilan baham: |