312-модда. Маъмурий жазо қўлланиш тўғрисидаги қарорни корхона, муассаса, ташкилот ва мансабдор шахслар эътиборига етказиш
Ушбу Кодекснинг 61, 131, 140, 183, 187, 233, 237-моддаларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқувчи орган (мансабдор шахс) ҳуқуқбузарга нисбатан маъмурий жазо қўлланиш ҳақида чиқарилган қарорни шу ҳуқуқбузар ишлаб ёки ўқиб турган жойдаги маъмурият эътиборига етказади.
Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишни кўриб чиқувчи орган (мансабдор шахс) қабул қилинган қарор тўғрисида маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузган мансабдор шахснинг эътиборига етказади.
313-модда. Маъмурий ҳуқуқбузарликлар содир этиш сабаблари ва уларга олиб келган шарт-шароитни бартараф этиш тўғрисидаги тақдимнома
Ишни кўриб чиқувчи орган (мансабдор шахс) маъмурий ҳуқуқбузарликлар содир этиш сабаблари ва уларга олиб келган шарт-шароитларни аниқлаганда бу сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф қилиш юзасидан чоралар кўриш тўғрисидаги тақдимномани тегишли корхона, муассаса, ташкилот раҳбарига киритади. Раҳбар тақдим келиб тушган кундан бошлаб бир ой ичида уни киритган органга (мансабдор шахсга) кўрилган чоралар ҳақида маълум қилиши шарт.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги 35-сон «Судлар томонидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўришни тартибга солувчи қонунларни қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги Қарорининг 13-банди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
ХХIII1 боб. ЯРАШУВ ТЎҒРИСИДАГИ ИШЛАР БЎЙИЧА ИШ ЮРИТИШ
3131-модда. Ярашилганлиги муносабати билан кўриб чиқиладиган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар
Ярашилганлиги муносабати билан ушбу Кодекснинг 212-моддасида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар кўриб чиқилиши мумкин.
3132-модда. Ярашув тўғрисидаги ариза
Жабрланувчи ёхуд унинг қонуний вакили ярашув тўғрисидаги аризани иш ваколатли органлар (мансабдор шахслар) томонидан кўриб чиқилиши вақтида, шунингдек суд муҳокамасининг исталган босқичида, аммо суд қарор чиқаргунига қадар бериши мумкин.
Аризада етказилган зарар бартараф этилгани, шунингдек ярашилганлиги муносабати билан маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳақидаги иш юритилишини тугатиш тўғрисидаги илтимос кўрсатилган бўлиши керак.
Агар ярашув ҳақидаги ариза иш биринчи инстанция судида суд муҳокамасидан ўтказилаётганда берилган бўлса, суд уни дарҳол кўриб чиқишга киришади.
Агар иш бўйича бир неча жабрланувчи бўлса, фақат барча жабрланувчилар билан ярашувга эришилган тақдирда, ярашув тўғрисидаги ишни юритиш мумкин.
Аризани қабул қилиш чоғида ваколатли орган (мансабдор шахс) ва суд жабрланувчига ёки унинг қонуний вакилига суд ярашувни тасдиқласа, у мазкур иш бўйича иш юритишни қайта тиклаш ҳақида илтимоснома бериш ҳуқуқини йўқотишини тушунтириши шарт.
Do'stlaringiz bilan baham: |