|
Терминлар хажми
|
Терминларнинг муносабати
|
Формал мантиқда
|
Математик мантиқда
|
S
|
P
|
Умумий тасдиқ хукм
|
А
|
Хамма S-P
S a P
|
х(S(x)P(x))
|
+
|
|
SP
|
Умумий инкор хукм
|
Е
|
Хеч бир S–P эмас
S e P
|
х(S(x)
|
+
|
+
|
SP
|
Жузъий тасдиқ хукм
|
I
|
Баъзи S–Р
S i P
|
х(S(x) P(x))
|
-
|
|
SP
|
Жузъий инкор хукм
|
O
|
Баъзи S–P эмас
S о Р
|
х(S(x)
|
-
|
+
|
SP
|
Предикатнинг мазмунига кўра оддий хукм турлари. Улар қуйидагилардан иборат: атрибутив хукмлар, мавжудлик хукмлари ва муносабат хукмлари. Атрибутив (сифат ва хусусият) хукмларда бирор хусусиятнинг предметга хослиги ёки хос эмаслиги аниқ, қатъий қилиб кўрсатилади. Шунинг учун атрибутив хукмларни бирорта предметнинг синфга кириши (мансублиги) ёки кирмаслиги (мансуб эмаслиги) хақидаги хукм деб таърифласа бўлади.
Масалан: «Хамма дарахтлар ўсимликлардир» ва «Хеч бир ўсимлик хайвон эмас». Биринчи хукмда дарахтларнинг ўсимликлар синфига кириши хақида фикр билдирилса, иккинчи хукмда ўсимликлар ва хайвонлар синфининг ўзаро хеч қандай умумийликка эга эмаслиги хақида фикр билдирилган.
Иккита, учта ва хоказо предметлар ўртасида муайян муносабатларнинг бўлиши ёки бўлмаслигини ифодалаган хукмларга муносабат хукмлари дейилади. Масалан: «Бутун бўлакдан катта». «Икки-учдан кичик сон». Биринчи хукмда «катталик» муносабати бутун ва бўлак ўртасида бўлиши тасдиқланса, иккинчи хукмда уч сони билан икки сонининг муносабати хақидаги фикр тасдиқланган.
Муносабат хукмлари сифатига кўра тасдиқ ёки инкор хукм турларига бўлинади. Тасдиқловчи муносабат хукмларида предметлар ўзаро муайян муносабатда эканликлари хақида фикр билдирилади. Инкор этувчи муносабат хукмларида эса предметлар ўртасидаги муайян муносабатларнинг мавжуд эмаслиги хақида фикр билдирилади.
Муносабат хукмлари миқдорига кўра хам турларга бўлинади. Хусусан, икки ўринли муносабат хукмлари миқдорига кўра якка-якка, умумий-умумий, хусусий-хусусий, якка-умумий, якка-жузъий, умумий-жузъий, жузъий-умумий турларга бўлинади.
Масалан: «Укаси акасидан баланд» (якка-якка); «Группамизнинг хар бир студенти факультетимиздаги хамма ўқитувчиларни билади» (умумий-умумий); «Группамиздаги баъзи талабалар баъзи хинд кино юлдузларини яхши биладилар» (жузъий-жузъий). «Тарих ўқитувчиси группамиздаги хар бир талабани яхши билади» (якка-умумий); «Дўстим баъзи масалаларни еча олади» (якка-жузъий); «Группамиздаги хамма талабалар инглиз тилини ўрганадилар» (умумий-якка); «Группамиздаги баъзи талабалар француз тилини ўрганадилар» (жузъий-якка); «Группамиздаги баъзи талабалар «Пахтакор» командасининг хар бир ўйинчисини биладилар» (жузъий-умумий).
Уч ўринли, тўрт ўринли ва хоказо муносабат хукмлари хам юқоридаги каби турларга бўлинадилар.
Атрибутив ва муносабат хукмларидан бошқа яна мавжудлик хукмлари (Кутубхонада мантиқ дарслиги бор), айният хукмлари («А-B» кўринишда бўлган) ва модал хукмлар (эхтимол ёмғир ёғади) ни кўрсатиш мумкин. Баъзи дарсликларда улар оддий қатъий хукм турлари сифатида талқин қилинади. Биз бу хукм турларини алохида кўриб чиқмаймиз, чунки мавжудлик хукмларини кўпинча атрибутив хукмлар кўринишида, айният хукмларини муносабат хукмлари кўринишида талқин қилиш мумкин.
Шунингдек, оддий хукм турлари сифатида ажратиб кўрсатувчи ва истисно қилувчи хукмлар хам фарқланади. «Группамиз талабаларидан фақат 4 киши мусобақада қатнашади». Бу ажратиб кўрсатувчи хукмдир. «Мантиқ тарихи» курсидан бошқа хамма ўқитиладиган фанлардан дарсликлар етарли». Бу истисно қилувчи хукмдир.
3. Мураккаб хукмлар. Хукм терминлари бирдан ортиқ бўлса, мураккаб хукм деб аталади. Мураккаб хукмлар «ва», «ёки», «агар... унда» каби мантиқий боғламалар, инкор қилиш ва модал терминларни қўллаш орқали икки ва ундан ортиқ оддий хукмларнинг ўзаро бирикишидан хосил бўлади. Мантиқий боғловчининг мазмунига кўра мураккаб хукмларнинг қуйидаги асосий турларини фарқ қилиш мумкин: бирлаштирувчи, айирувчи, шартли, эквивалент.
Do'stlaringiz bilan baham: |