Одам савдоси
2021 йил 8 апркль куни вилоят ИИБ ТБ томонидан берилган маълумотномада, Жондор туман, Аскарча қишлоғида яшовчи, 2001 й.т. вақтинча ишсиз Бахронова Мехрангиз Фарход қизи ва Жондор туман, Занги МФЙ Занги қишлоғида яшовчи, 1990 й.т. вақтинча ишсиз Амонов Ферузжон Фахриддин ўғли, Оман Араб Республикасидаги жиноий шериги Раҳимова Малика Рамазоновна билан олдиндан жиноий тил бириктириб, Жондор туман Х.Хайрон МФЙ Аскарча қишлоғида яшовчи, 1993 й.т. Турсунова Шахрибону Бобир қизининг моддий аҳволи оғирлигидан фойдаланиб, уни Оман Араб Республикасининг “Muscat” шаҳридаги фохишалик қилиб кўп пул топишга ишонтириб, уни фохишалик қилиш учун ёллаб, жиноий шериги М.Раҳимова орқали, 26.03.2021 йилда Ш.Турсунованинг номига “Muscat” шаҳрига бориш учун “Тошкент-Истанбул-Muscat” йўналишли авиа чипта расмийлаштириб, ушбу чипта, виза, чет элга чиқиш паспорти учун тўловларини ўзининг ҳисобидан тўлаш орқали уни моддий жиҳатдан ўзига қарам қилиб, “Muscat” шаҳрига етиб борганидан кейин харажатлар учун унга 5000 АҚШ доллари ишлаб беришини айтиб, уни 26.03.2021 йилда “И.Каримов” номидаги Тошкент халқаро аэропортида Оман Араб Республикасининг “Muscat” шаҳрига юбораётганлиги вилоят ИИБ ТЭҚКБ катта тезкор вакиллари С.Барноев ва С.Сайфуллаев ҳамда вилоят ИИБ ТБ терговчиси Б.Мухиддиновлар томонидан аниқланиб, тегишли тартибда ҳужжатлаштирилганлиги баён қилинган.
Мазкур ҳолат юзасидан вилоят ИИБ ТБ терговчиси Б.Мухиддинов томонидан М.Бахронова ва Ф.Амоновларга нисбатан Ўз.Р.ЖКнинг 135-моддаси 2-қисми “г,з” бандлари билан 060011/2021-46-сонли жиноят иши қўзғатилган.
Ўғрилик
Ш-1-565, очилган. 2021 йил 09 апрель куни туман ИИБ ТГ томонидан берилган Ш-1 карточкасига асосан, Жондор тумани Хўжахайрон МФЙ, Хўжахайрон қишлоғида яшовчи, 1995 й.т. якка тартибда ишловчи Мехриддинов Омонжон Дониёр ўғли, 2021 йил 03 апрель кунидан 04 апрель кунига ўтар кечаси Жондор тумани “Хўжахайрон” МФЙ, “Хўжахайрон” қишлоғида яшовчи, Эргашева Дилфуза Қурбоновнанинг яшаш уйи молхонасига ғайриқонуний равишда кириб, қўйхонасидаги бозор бахоси 1.600.000 сўмлик бир бош қора ва бозор бахоси 1.900.000 сўмни ташкил қилган қизил рангли шохсиз қўйларини яширин равишда талон-торож қилиб, Д.Эргашевага жами 3.500.000 сўм моддий зарар етказиб, ҳодиса жойидан яширинганлик ҳолати Жондор тумани ИИБ ЖҚБ тезкор вакиллари М.Махмудов, Ж.Каримов, туман ИИБ ҳузуридаги ТГ катта терговчиси майор М.К.Темиров ва ХПБ профликактика инспектори М.Хомадовлар томонидан аниқланганлиги баён қилинган.
Мазкур ҳолат юзасидан 09.04.2021 йилда туман ИИБ ҳузуридаги ТГ катта терговчиси майор М.К.Темиров томонидан Мехриддинов Омонжон Дониёр ўғлига нисбатан Ўз.Р.ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми “г” банди билан 062461/2021-27-сонли жиноят иши қўзғатилган. Эҳтиёт чораси қўлланилмаган. ТП-315, ҲПБ ПИ Ж.Юлдашев, Хўжахайрон МФЙ раиси Қ.Сафаров, сектор раҳбари туман ИИБ бошлиғи А.Н.Жалилов.
Do'stlaringiz bilan baham: |