Очиқ кодли операцион тизимларда шифрлаш ва архивлашни ташкил этиш



Download 2,01 Mb.
bet51/64
Sana30.04.2022
Hajmi2,01 Mb.
#599007
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   64
Bog'liq
5-шўба УМУМИЙ

КУЧЛИ ТОМОНИ

  • Махфийлик ҳимояси;

  • Маълумотлар хавфсизлиги;

  • Рухсатсиз киришдан маълумотлар яхлитлиги ва ҳимоясининг таъминланиши;

  • Ақлли(Смарт) шартномалар;

КУЧСИЗ ТОМОНИ

  • Амалда жорий этишнинг юқори харажатлилиги;

  • Келгусида ривожланиш учун катта сармоялар кераклиги;

  • Кенгайиши, яъни иштирокчилар ҳажми ошиши ишлаш тезлигини секинлаштиради;

ИМКОНИЯТЛАР

  • Воситачиларни (қўшмачи, далол, ўртакач в.ҳ.) бартараф этиш натижасида самарадорликни ошириш ва харажатларни камайтириш;

  • Технологиядан ҳар хил фаолият соҳаларида (кадастр, тиббиёт, молия, муаллифлик ҳуқуқи ва бошқалар) фойдаланиш мумкинлиги

ТАХДИДЛАР

  • Тизимда хабардорлик камлиги;

  • Тизим регуляторининг йўқлиги;

  • Тизимнинг ўзига хос хусусиятлари ва заифликлари

1-расм. Блокчейн технологиясининг SWOT-таҳлили
Бугунги кунда блокчейндан фойдаланган ҳолда кўчмас мулк, ер кадастирини рўйхатга олиш бўйича АҚШ, Бразилия, Швецария, Буюк Британия, Россия Федерацияси, Украина, Грузия каби давлатлар тажриба ўтказмоқда. Қуйида бир нечта давлатнинг ушбу соҳадаги тажрибалари таҳлили берилган.
Буюк Британия. Буюк Британия Миллий ер хизмати томонидан ер тузиш ва кўчмас мулк кадастрини юритишни блокчейн технологияси ёрдамида амалга оширишга киришган. Бу ер тузиш ва кўчмас мулкларни рақамлаштириш орқали уни мижозларга мўлжаллашга қаратилган. Яқин орада “Digital Street” лойиҳаси асосида ер ва кўчмас мулкни бир лаҳзада сотиб олишлари ва кўчмас мулк реестрида муфассал маълумотларни сақлаш имкониятини беради.
Грузия. Грузия Республикаси Давлат реестри миллий агентлиги (NAPR) томонидан блокчейн технологияси ёрдамида давлат реестрларини рақамлаштириш бошланган. “Bitfury” компанияси Exonum фрейворкидан фойдаланиб, давлат ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри учун тармоқланган timestamping сервисини амалга оширди. Бу хизматга кетадиган 1-3 кун муддатни бир неча сонияга, ҳаражатларни эса 90%га камайишига ҳамда реал вақтда аудит ўтказиш имконини берди. Бугунги кунда Грузияда реестр ва кадастр техник томонидан ривожланган, жумладан, Жаҳон банкининг ҳисоботига кўра, кўчмас мулкни рўйхатга олишни осонлаштириш бўйича дунёда учинчи ўринни эгаллайди.
Бу технологияни ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри реестри учун муваффақиятли амалга ошириш натижасида Грузия барча давлат реестрларига татбиқ қилиниши режалаштирилган.
Украина. 2017 йил 21 июнда Давлат ер тузиш ва кўчмас мулк кадастрини блокчейнга ўтказиш бўйича Украина Вазирлар Маҳкамасининг қарори қабул қилинган. Бунда Озиқовқат ва аграр сиёсат вазирлиги Электрон бошқариш давлат агентлиги ва “Transparency International” компанияси билан ҳамкорликда Давлат ер тузиш ва кўчмас мулк кадастрини блокчейн технологиясида фаолиятини давом эттириш бўйича лойиҳани амалга оширди. Бу Украинада давлат секторидаги иккинчи лойиҳа ҳисобланиб, биринчиси, мусодара қилинган кўчмас мулклар аукционини ташкиллаштириш бўйича блокчейн технологияси қўлланган. Давлат ер тузиш ва кўчмас мулк кадастрини блокчейн технологияси ёрдамида рақамлаштириш натижасида Украина ҳукумати шаффофлик тамойили асосида ер муносабатларини тартибга солувчи мониторингни олиб бориш, давлатга тегишли ерларни ижарага бериш каби имкониятлардан фойдаланмоқда.
Блокчейн технологиясини Ўзбекистонга ҳам татбиқ қилиш давлат ва хусусий сектордаги маълумотлар шаффофлигини таъминлайди. Шу нуқтаи назардан 2018 йил 28 декабрда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга мурожаатномасида: “Иқтисодиётнинг барча соҳаларини рақамли технологиялар асосида янгилашни назарда тутадиган Рақамли иқтисодиёт миллий концепциясини ишлаб чиқишимиз керак. Шу асосда “Рақамли Ўзбекистон – 2030” дастурини ҳаётга татбиқ этишимиз зарур.”, деб таъкидланган. Бунинг асоси сифатида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 3 июлдаги “Ўзбекистон Республикасида рақамли иқтисодиётни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3832-сонли Қарори қабул қилинган эди ва Қарорда “блокчейн” технологияларини ишлаб чиқиш ва улардан фойдаланиш соҳасида замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда амалий иш кўникмаларига эга малакали кадрларни тайёрлаш, крипто-активлар бўйича фаолият ва “блокчейн” технологиялари соҳасида халқаро ва хорижий ташкилотлар билан ҳамкорликни ҳар томонлама ривожлантириш, рақамли иқтисодиётда лойиҳаларни биргаликда амалга ошириш учун “блокчейн” технологияларини ишлаб чиқиш соҳасида фаолият кўрсатадиган юқори малакали хорижлик мутахассисларни жалб қилиш, хорижий мамлакатларнинг илғор тажрибасини ҳисобга олган холда “блокчейн” технологияларини жорий этиш учун зарур ҳуқуқий базани яратиш каби вазифалар белгиланган.
Ушбу вазифаларни амалга ошириш учун давлат ер тузиш ва кўчмас мулк кадастрини ҳисобга олиш бўйича ахборот-коммуникация технологияларини жорий этган ҳолда маълумотлар базасини яратиш амалга оширилган. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 13 майдаги “Давлат хизматлари кўрсатиш ҳамда давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг идоралараро ахборот ҳамкорлиги тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 120-сонли Қарорига асосан “Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри” давлат корхонасида ҳам ахборот-коммуникация технологиялари тизимга жорий этилиб, жисмоний ва юридик шахсларга турли қулайликлар яратилган.
Шу билан бирга, блокчейн технологияларини жорий этиш бўйича Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси ва “Рақамли ишонч” рақамли иқтисодиётни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш фонди билан ҳамкорлик меморандумини имзолади. Бу кўчмас мулкни рўйхатга олиш соҳасида шаффофликни оширишга ва Ўзбекистоннинг инвестицион жозибадорлигини оширишга хизмат қилади.
Бу соҳа янги бўлганлиги ва хорижий тажрибалардан келиб чиққан ҳолда блокчейнни ер тузиш ва кўчмас мулк кадастрини рўйхатга олишга жорий этиш бўйича қуйидаги таклифларни бериш мумкин:

  • давлат ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри бўйича мукаммал маълумотлар базасини яратиш, бунда барча кўчмас мулк ҳужжатларини рақамлаштириш,

  • блокчейн технологияларини жорий этиш учун қонуний базани яратиш,

  • блокчейн технологиялари билан ишлаш бўйича амалий иш кўникмаларига эга малакали кадрларни тайёрлаш. Кадрларни тайёрлашда хорижий мутахассисларни жалб қилиш ҳамда хорижий стажировкаларга катта аҳамият бериш,

  • блокчейн технологиялари соҳасида халқаро ва хорижий ташкилотлар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш. Бу технологияни жорий этиш бўйича тажрибага эга бўлган (мисол учун “BitFury” компанияси) компаниялар билан ҳамкорлик қилиш,

  • блокчейн технологиясини жорий этишда хорижий экспертларни жалб қилиш. Жорий этилган тизимни объектив баҳолаш мақсадида хорижий экспертлар (мисол учун, “Transparency International” ташкилоти) кузатувини ташкил қилиш.

Хулоса қилиб шуни таъкидлаш керакки, ер тузиш ва кўчмас мулк кадастрини рўйхатга олиш ва уларни бошқаришда блокчейн технологияларини жорий этиш маълумотларни синхронлаш, уларни ташқи омил таъсирида алмаштиришнинг олдини олиш, тизимни жамоавий назорат қилиш имкониятини беради. Шу билан бирга, кўчмас мулк ва ер муносабатларига тааллуқли маълумотларни хавфсиз сақлаш ва улар шаффофлигини таъминлайди.



Download 2,01 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   64




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish