Тизим ишлаши самарадорлиги деганда ушбу тизимнинг мақсадга эришиши даражаси тушунилади. Ахборотни ҳимоялаш тизимини яратишдан мақсад-ахборот хавфсизлиги таҳдидиларини бартараф этиш ва/ёки уларнинг таъсирини минималлаштириш, тизимнинг узлуксиз ишлашини таъминлаш. Ахборотни ҳимоялаш тизимининг самарадорлиги нафақат тизимни яратиш босқичида, балки тизим эксплуатацияси жараёнида ҳам баҳоланади.
Самарадорлик қуйидаги масалаларни ечишда баҳоланади:
- муайян вазиятда ахборотни ҳимоялаш тизимидан амалда фойдаланиш жоизлиги хусусида қарор қабул қилиш;
- мақсадга эришишда турли факторларнинг ҳиссасини аниқлаш;
- ахборотни ҳимоялаш тизими самарадорлигини ошириш йўлларини белгилаш;
- ахборотни ҳимоялаш тизимининг альтернатив вариантларини таққослаш.
Ахборот хавфсизлиги тизими самарадорлигини баҳолашда учта ёндашишни ажратиш мумкин:
- самарадорлик кўрсаткичлари ёрдамида олинган критерийлардан фойдаланиш;
- ҳимоянинг талабларга мослигини текшириш; талаблар давлат ёки ахборот ресурслари эгаси томонидан белгиланиши мумкин;
- нияти бузуқлар ролидаги фирма мутахассисларининг ҳимоя тизими механизмларини енгишга уринишлари.
Самарадорлик кўрсаткичлари етарлича оддий (зарурий комплексликда) бўлиши лозим. Бу унинг ҳисобланишининг ва кейинги таҳлилининг мақбул муддатларда амалга оширилишига ва аниқ шархланишига имкон яратади.
Умумий ҳолда, самарадорлик кўрсаткичи қатор параметрларга боғлиқ. Уларнинг орасида, тизимдан фойдаланиш шароитлари ва усуллари юзага келтирувчи, тизимнинг хусусий параметрлари ва ташқи муҳит параметрлари асосий ролни уйнайди.
Таъкидлаш лозимки, тизим ва ташқи муҳит параметрларидан ташқари, самарадорлик кўрсаткичи тизим архитектураси ва тизим ишлаши қонуниятларига ҳам боғлиқ.
Оптималлик критерийлари. Оптимал деганда қандайдир функционалга экстремум бағишловчи ечим тушунилади. Бундай ечимларни ҳосил қилиш жараёни оптималлаштириш деб аталади. Оптималлаштириш масаласининг оддий (классик) қўйилиши қўйидагича. Қандайдир “ ” маконда у ёки бу усул ёрдамида жоиз тўплам деб аталувчи ушбу маконнинг қандайдир “ ” нуқталар тўплами ажратилади. Сўнгра жоиз тўпламнинг барча “ ” нуқталарда берилган қандайдир функция қайдланади. Бу функция мақсад функцияси деб аталади. Оптималлаштириш масаласи - “M” тўпламда
функция экстремал (максимал ёки минимал) қийматини олувчи “ ” нуқтани топиш. Максимал қиймат ҳолида тенгсизлик, минимал қиймат ҳолида тенгсизлик қаноатлантирилади.
Оптималлаштириш амалиётида кўпинча битта мақсад фукцияси ўрнига бир неча мақсад функциялари (критерийлар) берилиши ҳолати учрайди, яъни кўп критерийлик оптималлаштириш масаласи пайдо бўлди. Ушбу масала қуйидаги қўйилишларга эга.
1. Критерийларнинг бирини, айтайлик ни, оптималлаштириш талаб этилсин. Қолган критерийлар берилган чегарада: ( ) ушлаб турилади. Бу ҳолда айнан бир критерийлик оптималлаштириш хусусида сўз боради. Бошқа критерийларни чекловчи тенгсизликларга келсак, уларни жоиз тўпламга қўшимча чеклашлар сифатида қараш мумкин.
2. Критерийларнинг берилган тўплами тартибга солинади ва уларнинг ҳар бири бўйича кетма-кет оптималлаштириш амалга оширилади. Бошқача айтганда, биринчи критерий бўйича оптималлаштириш амалга оширилиб, фукция оптимал (экстремал) қиймат олувчи қандайдир жоиз тўплам олинади. Уни янги жоиз тўплам сифатида қабул қилиб, иккинчи критерий бўйича оптималлаштириш амалга оширилади ва натижада янги жоиз тўплам олинади. Ушбу жараён давом эттирилиб, охирги критерий бўйича оптималлаштириш натижасида жоиз тўплам олинади ва бу кўп критерийлик оптималлаштиришнинг якуний натижаси ҳисобланади. Равшанки, қандайдир қадамда тўплами бир нуқтага келтирилса, яъни бўлса оптималлаштиришни тугатиш мумкин.
3. Ҳар бир критерий учун априорий салмоқ коэффицентлари ни киритиш эвазига кўп критерийни биттага келтириш жарёни ишлатилади.
Бундай коэффицентлар сифатида, умуман олганда, ҳар қандай хақиқий сонлар танланиши мумкин. Уларнинг қиймати турли критерийларнинг муҳимлик даражаси хусусида интуитив тасаввур асосида танланади: энг муҳим критерийлар абсолют қийматлари катта салмоқларни олади.
салмоқлар ўрнатилганидан сўнг кўп критерийлик масаласи
мақсад функцияли бир критерийлик масалага келтирилади.
Оптималлаштиришнинг математик усуллари ЭҲМ пайдо бўлмасдан аввал ривожлана бошланган. Аммо, ЭҲМсиз улар амалиётда энг оддий ҳолларда ишлатилиши мумкин бўлган. Машина усулларига кенг кўламли ўтиш оптималлаштириш назариясининг ривожланишига олиб келди ва унинг амалиётда кенг қўлланишини таъминлади.