“Аввало, “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”нинг асосий мақсад ва вазифаларидан келиб чиққан ҳолда, давлат органларининг фуқаролар билан ўзаро муносабатлари юзасидан ёндашувни тубдан қайта кўриб чиқиш зарур. Бу борада аҳоли билан доимий мулоқот қилиш, уларни қийнаётган муаммоларни ҳал этишнинг янги механизмлари ва самарали усулларини жорий этишимиз даркор. Шу билан бирга, ҳар бир туман ва шаҳарда “Халқ қабулхоналари”ни ташкил этиш ва уларнинг тўлақонли фаолият кўрсатишини таъминлашимиз зарур”.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев
“Миллатлараро тотувликни таъминлаш, чуқур ўйланган, ўзаро манфаатли ва амалий руҳдаги ташқи сиёсат юритиш соҳасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси ташкил этилди.

Европа Иттифоқи ва 21 та хорижий мамлакат билан савдо-иқтисодий, инвестиция, технология ва молиявий-техник соҳаларда 22 та «йўл харита»лари тасдиқланди.
“Мамлакатимиз раҳбари Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 24 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузасида бу ҳақда шундай деди: “Олий Кенгаш депутати сифатида мен ҳам Конституциявий комиссия таркибида Бош қомусимизни яратиш ва қабул қилиш жараёнида бевосита иштирок этганимни доимо фахрланиб эслайман. Конституциямизнинг қандай қилиб ҳозирги мазмун ва шаклга келгани, бу мураккаб жараёнда кечган қизғин тортишув ва баҳс-мунозаралар бугунгидек ёдимда. Ҳақиқатан ҳам, 90-йиллардаги ўта оғир даврда Асосий қонунимиз лойиҳасини ишлаб чиқишда Ислом Абдуғаниевичдек кенг миқёсда, стратегик фикрлайдиган, узоқни кўра оладиган буюк сиёсий арбобнинг бу ишга раҳбарлик қилгани ҳал қилувчи аҳамият касб этди”[3].

Иқтисодий ислоҳотларга оид ПФ ва ПҚ
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 28 апрелдаги “Иқтисодиётда хусусий мулкнинг улуши ва аҳамиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 15 майдаги «Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида» ги Фармони;
2015 йил 20 августда “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ҳусусий мулкни, тадбиркорлик субъектларини ишончли ҳимоя қилишни янада кучайтиришга, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этишга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни қабул қилинди.
Мазкур Қонунга кўра:
- тадбиркорлик субъектлари фаолиятининг деярли барча жиҳатларига дахлдор 40 дан ортиқ қонун ҳужжатига, жумладан, Ўзбекистон Республикасининг :
«Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги,
«Фермер хўжалиги тўғрисида»ги,
«Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги,
«Хусусий корхона тўғрисида»ги,
«Оилавий тадбиркорлик тўғрисида»ги,
«Хусусий банк ва молия институтлари ҳамда улар фаолиятининг кафолатлари тўғрисида»ги,
«Электрон рақамли имзо тўғрисида»ги ва бошқа шу каби қонунларга тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.
- иқтисодиётда ҳам,фаолиятимизнинг бошқа соҳаларида ҳам давлатнинг иштироки кескин қисқартирилди. Кўпгина корхоналар «0» қийматда сотиш орқали тўлиқ хусусий мулк шаклига ўтказилди. Корпоратив ёки акциядорлик бирлашмаларининг фаолияти йўлга қўйилди. Қўшма корхоналар кўпайди.
- 2000 йилдан бошланган маҳаллийлаштириш ва импорт ўрнини босадиган маҳсулотлар ишлаб чиқариш дастурини амалга ошириш натижасида улкан ютуқларни қўлга киритдик. Бу дастур асосида илгари четдан олиб келинадиган маҳсулотларни Ўзбекистонда ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Автосаноат ривожланди.
- иқтисодиётга инвестиция киритиш натижасида барқарор ва изчил иқтисодий юксалишга эришдик. Охирги йилларда Ўзбекистон иқтисодиёти 6 баробарга, аҳолининг реал даромадлари 9 баробарга ошишига эришилди.
Унинг таркибида тадбиркорлик фаолиятидан олинадиган даромадлар 10,6% дан 52% га ошди. ЯИМ нинг ўсиш суратлари 8% дан камаймади.
Ўзбекистон тараққиёти учун йўналтирилган инвестициялар ҳажми 190 миллиард доллардан ошди ва бу маблағнинг 65 миллиард доллардан зиёдини хорижий инвестициялар ташкил этди.
- Қишлоқ ҳўжалигини ривожлантиришга ҳам катта миқдордаги инвестиция сарфланмоқда.
Ирригация мелиорация ишлари натижасида 1 миллион 700 минг гектар суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолати яхшиланди.
Натижада пахта хосилдорлиги гектарига 2-3 центнерга, бошоқли дон экинлари эса 3-4 центнерга ошди.
Экин майдонлари таркибини оптималлаштириш ишлари олиб борилди. Пахтадан бўшаган 30 минг гектардан ортиқ суғориладиган ерларда боғ ва узумзорлар ташкил этилди, бошоқли дон, сабзавот ва картошкадан мўл хосил етиштирилди.
2015 йилда мамлакатимиз БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО)га аъзо давлатларнинг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш соҳасида Мингйиллик ривожланиш мақсадларига эришгани учун бериладиган мукофотига сазовор бўлган 14та давлатдан бири бўлди.
фермерлик ҳаракати малакатимиз тараққиётига улкан хисса кўшди. Хозирги вақтда қ/ҳ махсулотларининг 99 % ф/ҳ томонидан етиштирилмоқда. Улар кўп тармоқли ф/х айланиб бормоқда.