Қобиқлилар ёки личинкахордалилар типи – Tunicata seu Urochordata



Download 271,51 Kb.
Sana29.04.2022
Hajmi271,51 Kb.
#590354
Bog'liq
2 5247015843052655667


Қобиқлилар ёки личинкахордалилар типи – Tunicata seu Urochordata.
Асцидия мисолида тип вакиллари тузилишининг асосий белгилари.
Булар денгизларда яшовчи анчагина кенг тарқалган (1500 тур) ҳайвонлардир. Вояга етганларининг жуда кўпчилигида нерв найчаси ва ҳорда бўлмаслиги билан бошқа ҳордалилардан фарқ қилади. Бундан фақат аппендикулятсиялар истисно. Личинкалик босқичида эса аксинча, уларда типга ҳос барча белгилар аниқ кўринади.



Расм № 1. Колониал асцидиялар ташқи кўриниши.
Танасининг шакли ҳалтасимон ёки бочкасимон. Ташқаридан танаси кўпчилигида дирилдоқ ёки тоғай моддадан иборат алоҳида қалинқобиқ - туника билан қопланган. Туника катта ҳимоя аҳамиятига эга бўлиб, ўтроқ ёки ярим ўтроқ ҳолатга кўчиш натижасида ҳосил бўлган. Қобиқлиларнинг шундай шароитга мослашуви уларда ҳам жнсий, ҳам жинссиз, яъни куртакланиш йўли билан кўпайиш имқониятини яратган. Қобиқлилар гермафродитдир. Қобиқлилар якка-якка ёки колония бўлиб ўтроқ ҳаёт кечиради; денгизларнинг пелагик қисмида эркин яшовчи турлари ҳам бор. Денгизларнинг чучук сувли жойларидан бошқа ҳамма ерда учрайди. Кўп турлари тропик ва субтропик денгизларда яшайди. Вертикал тарқалиш доираси жуда кенг; сувнинг юқориги қатламларидан то 5 минг метр чуқурликкача тарқалган. Фақат Каспий ва Азов денгизларида -бўлмайди.
Мазкур кенжа тип 3 синфга: асцидиялар, салплар, аппендикулярларга бўлинади.
Қобиқлиларнинг тузилиши якка ассидиялар мисолида чуқур ўрганилади.
Бу синфга якка-якка, колония бўлиб ўтроқ ҳолда яшовчи қобиқлилар киради. Колонияли формалари баъзан эркин сузиб юриб ҳаёт кечиради.
Вояга етган якка ассидия қўш оғизли банка шаклида бўлади. У танасининг асосий (ёки товони) билан сув тубига ёпишиб олади. Танасининг устки томонида биттадан тешиги бўлган найсимон иккита ўсимтаси бор. Тешикчанинг биттаси, яъни бир оз баландроқ жойлашгани оғиз сифони деб аталадиган ҳалтасиман ҳалқум бўшлиққа очилади. Ҳалқумни жуда кўп жабра ёриқлари, яъни стигмалар кесиб ўтган. Бу стигмалар орқали сув айланиб туради. Ҳалқум асосида калтагина қизилўнгачга очилувчи тешик бор. Қизллўнгач ҳалтасимон ошқозонга туташади. Ҳалта ичаги ташқи муҳитга, клоака сифони деб аталадиган иккинчи найсимон ўсимтада жойлашган тешик орқали очилади.
Озиқланиши пассив. Сув билан ҳалқумига кирган озиқ заррачалари безли нов - эндостилда чўкади. Эндостил ҳалқум асосидан бошланиб, унинг қорин томонидан ўтиб, оғиз тешигига кўтарилади. Бу эрда у кенгайиб, ҳалқум ёни ҳалқасини ҳосил қилади ва ҳалқумнинг елка томоидан ўтувчи елка ўсимтасига, яъни елка пластинкасига ўтади. Озиқ заррачалари эндостилнинг киприкли ҳужайралари ёрдамида юқорига, ҳалқум ости ҳалқасига, у эрдан эса (киприкли ҳужайрали) елка ўсимтаси орқали қизилўнгач тешигига ўтади.


Расм № 5. Воятга етган асцидия ва личинкасининг ички тузилиши.

  1. Оғиз сифони; 2. ва 6.- Клоакал сифон; 3. Туника қавати; 4. Халқум; 5. Асцидия товони; 7. Ичак тешиги; 8. Ичак қисми; 9. Қизилунгач; 10. Ошқозон; 11. Хорда; 12. Нерв найи; 13. Халқум оғиз сифон қисми; 14. Бўлажак клоакал сифон тешиги; 15. Дум; 16. Дум қисми мускуллари; 17. Ичак; 18. Ошқозон; 19. Атриал бўшлиқ; 20. Халқум.

Download 271,51 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish