1.5. Денгиз ўтлари биосорбент сифатида
Биосорбент сифатида сув ўтлари биомассасидан фойдаланиш бир қанча тадқиқот натижаларида қайд этилган [38,47,48]. Кўп миқдордаги сув ўтлари биринчи навбатда денгиз ва океан қирғоқлари мамлакатлари учун технологик жараёнларда кенг ишлатишга имкон беради. 25-200 мг/л концентрация оралиғида Chlorella vulgaris яшил сув ўтлари қуруқ биомассаси ёрдамида қўрғошин ионларини экстракцияси амалга оширилган[49].
Сорбция жараёнларига рН, ҳарорат ва қўрғошин ионларининг дастлабки концентрациясининг таъсири Фрейндлих изотермаси тенгламаси асосида ўрганилди. Голан ва Волеский (Holan Z. & Volesky B.) лар томонидан [38] оғир металл ионларининг мультиметаллик Ni - Ni тизимида денгиз ўтлари билан биосорбциясини ўрганилди. Шунга ўхшаш тадқиқотлар [50] жигарранг денгиз сув ўтлари Ascophyllum nodosum билан олиб борилди. Cu-Zn, Cu-Cd, Zn-Cd бинар системасидан фойдаланиб, ушбу тадқиқотчилар ҳар бир металл бошқасининг сорбсиясини ингибирлашини кўрсатиб берди. Адабиётларда [51-53] қўнғир сув ўтлари “Sargassum sp”. сувли эритмалардан мис ионлари (1,08 ммол / г), Cr (1,3 ммол / г) ва Eclonia -Ni (II) ажратиб олиш қобилиятига эга [54] эканлиги такидланган.
Киран (Kiran B) ва бошқалар [55] “Lyngbya putealis” (HH-15) сув ўтлари билан сувли эритмалардан Cr (VI) ионини pH = 2.0-10.0 оралиғида ажратиб олишганлигини қайд этдилар. Максимал биосорбция pH = 3 да хромат ионининг 50 мг / л бошланғич консентрациясида кузатилди ва 94,8% га етди, 0,2% бегона туз ионлари иштирокида у 90,1% гача камайганлиги аниқланди. Муаллифлар томонидан турли хил турдаги сув ўтларидан оғир металларнинг биосорбенти сифатида фойдаланиш бўйича энг аниқ натижаларнинг шарҳлари берилган [40, 45]. Тадқиқотчилар шуни таъкидлайдиларки, қизил, яшил ва жигаррангдан иборат уч хил сув ўтлари гуруҳи ёрдамида сорбция жараёнлари ўрганилганда жигарранг сув ўтлари бошқаларга таққослаганда яхшироқ сорбилланганлиги кузатилган.

Do'stlaringiz bilan baham: |