21-Мавзу: Касса ва касса жараёнлари аудити Ажратилган соат - 2 соат Асосий саволлар: 1 . Пул маблағлари аудитининг асосий вазифалари ва манбалари
2. Пул маблағлари сарфлари ва уларнинг мақсадли ишлатилиши аудити
Мавзуга оид таянч ибора ва тушунчалар: Нақд пул. Пул маблағлари. Чек. Кўчирма.
Пул ҳужжатлари. Қимматли қоғозлар. Касса китоби. Касса чиқим ордери. Касса кирим
ордери.
Мавзуга оид муаммолар: 1. Пул маблағлари, унинг ҳаракати ва улардан фойдаланиш операциялари аудити
назорат-тафтиш ишларининг маъсулияти ва мураккаб соҳаларидан биридир. Бунга сиз
қандай қарайсиз? Ўз фикрингизни билдиринг.
1-савол бўйича дарс мақсади: Талабаларда пул маблағларининг аудити тўғрисида
тушунча ҳосил қилдириш.
Идентив ўқув мақсадлари: 1.1. Пул маблағлари аудитининг вазифаларини айтиб бера олади.
1.2. Пул маблағлари аудити манбаларини изоҳлаб бера олади.
1-савол баёни. Пул маблағлари аудитининг асосий вазифалари ва манбалари. Пул
маблағлари, унинг ҳаракати ва улардан фойдаланиш операциялари аудити назорат-тафтиш
ишларининг маъсулияти ва мураккаб соҳаларидан биридир. Мавжуд қоидаларга биноан, пул
маблағлари аудити ялпи усул билан амалга оширилади, айни вақтда касса операциялари
билан шуғулланадиган ва пул маблағлари сақланадиган барча объектлар текширилиши
зарур. Бундан ташқари, пул маблағлари билан амалга ошириладиган бутун бир операциялар
бўйича бошқа ўзаро боғлиқ бўлимлар билан қарши текширишлар ўтказиш зарур. Буларнинг
барчаси текширувчилардан юқори касб малакаси ва маъсулиятни тақозо этади.
Пул маблағлари аудитининг асосий вазифалари қуйидагилардир:
*
нақд пул ва бошқа қийматликларнинг сақланиши шароитларини таъминлаш;
*
пул маблағлари, қимматли қоғозлар, қаътий ҳисобот бериладиган банклар ҳақиқатда
мавжудлигининг ҳисобга олиш маълумотларига мувофиқлигини аниқлаш;
*
кассада пул мавжуд бўлиш лимитига, операция ва хўжалик сарфларига ҳамда бошқа
эҳтиёжларга ҳисобот бериш шарти билан пул бериш шартларига риоя қилиниши;
*
касса операциялари юритилишининг тасдиқланишининг низомлар ва қоидаларга
мувофиқлигини аниқлаш;
*
пул маблағларни сарфлашнинг мақсадга мувофиқлиги ва қонунийлиги;
*
банк обороти ёзувларининг корхона касса дафтаридаги ёзувлар билан бир хиллиги;
*
ҳар бир операцияни тасдиқловчи бирламчи ҳужжатлар, банк кўчирмаси мавжудлиги;
*
банкдан чек бўйича олинган нақд пулнинг кассага кирим қилинишининг ўз
вақтидалиги ва тўлиқлиги;
*
банкдаги счётлардан маҳсулот етказиб берувчиларга, кўрсатилган иш ва хизматлар
учун корхоналар ва ташкилотларга, жамғарма банкларнинг номига, бошқа дебиторлар ва
кредиторларга суммалар ўтказилишининг тўғрилиги ва қонунийлиги;
*
чек дафтарларини, чек кўчирмаларини сақлаш ва улар бўйича пул олишнинг
белгиланган тартибига риоя қилиниши, тўлдирилмаган чеклар имзоланган ҳоллар йўқлиги;
*
банкдан пул маблағлари олишнинг белгиланган тартибга риоя қилиниши;
*
иш ҳақи тўлаш муддатларига риоя қилиши.
Пул маблағлари аудитида ташкилотларда қуйидаги изчилликка риоя қилинади. Тафтиш
кассани тўсатдан тафтиш қилишдан бошлаш зарур. Нақд пул маблағлари қайта рўйхат
қилиниши билан бир вақтда пулнинг сақланишини таъминланиш ва кассага келтирилиши
4.дастлабки ҳужжатлар