асосий қоидалар"га амал қилади.
Асосий воситаларни қайта рўйхатдан ўтказишдан олдин қўйидаги ишларни амалга
оширади (5-сонли БҲМА кўра):
инвентар дафтарлар, техник паспортлар ва бошқа техник ҳужжатлар мавжудлиги ва
уларнинг ҳолати ёки корхона томонидан ижарага топширилгани, шунингдек,
олинган, сақланаётган ва вақтинчалик фойдаланишга берилган асосий воситаларга
ҳужжатларнинг борлиги текширилади.
Номоддий активлар ҳисобининг аудити.
Номоддий активлар бўлиб, корхонага
мулкчилик ҳуқуқларида тегишли бўлган аниқ, моддий асосга эга бўлмаган, пул шаклида
бўлмаган активлар ҳисобланади. Улар ишлаб чиқаришда, хизмат кўрсатишда, ижара учун
ёки маъмурий мақсадларда бир йилдан ортиқ ишлатилади ва даромад келтиради.
Улар қуйидагилардир:
*
фан, адабиёт, маънавият асарларига бўлган авторлик ва бошқа шарномалардан келиб
чиқадиган ҳуқуқлар;
*
ихтирочилик патентлари, ишлаб чиқариш намуналари, селекция ютуқлари, товар
белгилари ва хизмат қилиш белгилари, уларни ишлатиш учун лицензион шартномалар;
*
"ноу-хау" ҳуқуқлари;
*
табиий ресурслардан фойдаланиш ҳуқуқлари;
*
қолдирилган харажатлар (ташкилий харажатлар ва илмий-изланиш ва тажриба-
конструкторлик ишланмалар);
*
фирма нархи (гудвилл) ва бошқалар.
Номоддий активлар корхонага қуйидаги манбалардан келиб тушади:
*
сотиб олиш йўли билан;
*
ҳиссадорлар томонидан устав капиталига ҳисса қўшиш йўли билан.
Аудитор номоддий активлар корхонага қайси манбалардан келиб тушишидан қаътий
назар "Номоддий активларни қабул қилиш далолатнома"лари билан расмийлаштирилиши,
бунда унинг тартиб рақами, номоддий активларнинг корхонага қабул қилинган вақти, баланс
қиймати, хизмат муддати, эскириш меъёрини текширади. 0400- "Номоддий активлар"
счётининг аналитик ҳисоби бўйича АВ-6- шакли ва 17-сонли тўлов қайдномаси ёки синтетик
ҳисобда 13-сонли журнал-ордерларда ҳисоб юритилиши текширилади.
Уларни қабул қилишда тегишли комиссия аъзолари белгиланганлиги ва қабул қилиш
далолатномаларидаги имзоларини текширади. Қабул қилинган номоддий активларга
тегишли инвентар карточкалар юритилиш тартибини аниқлайди.
Номоддий активларни баҳолаш қуйидагича:
*
бошқа корхона устав капиталига номоддий активлар билан киритиш-шартномали
нархда баҳоланади (бозор нархида);
*
тўловли сотиб олиш-сотиб олишга кетган ҳақикий харажатлар бўйича;
*
эксперт йўли билан, бошқа шахслардан қайтариб бермаслик шарти билан олинган
номоддий активлар экспорт йўли билан белгиланган қийматда.
Номоддий активлар ҳисоби 0400-" Номоддий активлар" счётида ҳисобга олинади ва
эскириши бўйича 0500-" Номоддий активларнининг эскириши" счётида амалга оширилади ва
назорат қилинади.
Do'stlaringiz bilan baham: