Ҳисобдан чиқарилган асосий воситаларга ҳам эскириш келгуси ойнинг биринчи
санасидан бошлаб ҳисобланмайди.
Амортизация ҳисоблашнинг энг кўп қўлланиладиган усули-
тўғри чизиқли усулдир.
Амортизацияни ҳисоблаш бўйича бухгалтерия ҳисоби счётларидаги ёзувлар учун асос
бўлиб, 13-журнал-ордер (амортизация ҳисоблашнинг ҳисоб-жадваллари, қайдномалари ва
машинограммалар) ҳисобланади.
Асосий воситаларни таъмирлаш (ремонт) ҳисобининг аудити.
Асосий
воситаларнинг зарур ҳолатда бўлишини таъминлаш учун улар мунтазам равишда тузатилиб
турилади. Асосий воситаларни тузатиш билан боғлиқ операцияларни текшириш орқали
қуйидагилар аниқланади:
*
барча тузатиш ишларини ҳужжатлар билан расмийлаштиришнинг тўғрилиги;
*
уларнинг ҳақиқий ҳажми ва таннархи;
*
тузатиш учун ажратилган маблағлардан мақсадли фойдаланиши;
*
тузатиш ишларида тасдиқланган сметалардан четга чиқилган харажатларни аниқлайди.
Корхона ёки ташкилот таъмирлашга ва маҳсулот таннархига
харажатлар бир текис
ажратилишини афзал кўрса, таъмирлаш фонди ташкил этилади,
фондга улар томонидан
белгиланган меъёрлар бўйича маблағ ажратилади. Бу меъёрлар бўйича ўтказилган сумма
харажатларини ҳисобга олиш қуйидагича амалга оширилади:
Дебет-Ишлаб чиқариш харажатлари
Кредит-Келгуси харажатлар ва тўловлар резерви
Таъмирлаш ишлари якунлангада эса:
Дебет- Келгуси харажатлар ва тўловлар резерви
Кредит-Ёрдамчи ишлаб чиқариш
Таъмирлашга сарфланган ҳақикий харажатлар билан режали ажратмалар ўртасидаги
фарқ балансда 1 январ ҳолатига кўра, келгуси харажатлар ва тўловлар резерви ёки келгуси
давр дарамодлари сифатида акс эттирилади.
Аудитор таъмирлаш фондига ажратмаларнинг тасдиқланган меъёрлари тўғрилигини
текшириш зарур, чунки қурилиш ишлари харажатларини ошириб кўрсатиш,
фойдани ва
ундан бюджетга ажратилган суммани камайтириб кўрсатиш мақсадида меъёрни атайин
ошириб кўрсатиш ҳоллари учраши мумкин.
Асбоб-ускуна ва транспорт воситалари учун меъёр бир йилдан ортиқ
муддатли
таъмирлаш қабул қилинади, бунда, агрегат бутунлай қисмларга ажратилади,
барча ейилган
деталлар ёки узеллар алмаштирилади ёки тикланади, базавий ва бошқа деталлар тузатилади
ва созланади ҳамда синаб кўрилади.
Натижада булар бўйича техник кўрсатмаларни яхшилаш ва уни модернизация қилиш
имкониятларини ҳисобга олиб бориши лозим.
Асосий воситаларни таъмирлашдан ўз вақтида келишини назорат қилиш учун
таъмирланаётган объектларнинг инвентар дафтарлари бухгалтерия дафтарларидаги
тузатиладиган асосий воситалар бўлимида мавжудлигини текширади.
Текшириш хусусияти кўп жиҳатдан ремонт
ишлари бажарилиши хусусиятига, унинг
пудрат ёки хўжалик усулида амалга оширилганлигига боғлиқ.
Do'stlaringiz bilan baham: