- ифлосликларини атмосферага йўл қўйса бўладиган чиқариб
юбориш катталикларини белгилаш ва уларнинг бажарилиши ус-
тидан давлат назорати ўрнатиш;
- атмосферани ифлослантирганлиги учун тўлов ҳажмини
белгилаш;
- атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш бўйича тадбирлар иш-
лаб чиқиш;
- чангли ва газли ҳавони тозалаш ва шу мақсад учун ишлати-
ладиган ускуналар ишини ва тадбирларнинг самарадорлигини
аниқлаш;
- хом ашё, ёқилғи ва материалларнинг ишлатилиш сама-
радорлигини баҳолаш ва чиқиндиларини утилизациялаш;
- корхонада қўлланадиган технологик жараёнларнинг эко-
логик характеристикасини баҳолаш;
- чиқарилаётган маҳсулотнинг мақсади ва турига қараб
корхонадаги ишлаб чиқариш жараёнларини асосий, ёрдамчи, кў-
макчи ва қўшимчаларга бўлинади.
АСОСИЙ ЖАРАЁН - ишлаб чиқариш жараёнининг бир қис-
ми бўлиб, увда хомашё тайёр маҳсулот таркибида асосий роль
ўйнайди.
ЁРДАМЧИ ЖАРАЁН - асосий жараён учун хизмат қилувчи
ишлаб чиқариш жараёнининг бир қисми.
КЎМАКЧИ ЖАРАЁН - бу ишлаб чиқариш жараёнининг бир
қисми бўлиб, унинг маҳсулоти ёрдамчи жараёнда ёки капитал қу-
рилишда ишлатилади.
ҚЎШИМЧА ЖАРАЁН - бу чиқиндиларни қайта ишлаш ва
улардан халқ эҳтиёжи ёки умумтехник мақсадлардаги моллар иш-
лаб чиқариш жараёнларидир.
Атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи манба - қатгиқ, суюқ,
газ ёки аэрозоль ҳолатида, ҳамда унинг аралашмаси ҳолатида иф-
www.ziyouz.com kutubxonasi
лослангирувчи модцалар ишлаб чиқарувчи ва атмосфера ҳавосига
тарқатувчи антропоген ёки табиий объектлардир. Атмосфера ҳа-
восини ифлослантирувчи антропоген манбалар муқим (корхона,
муассаса, цех, бўлим, технологик тизим, иссиқлик электр стан-
циялари ва ҳоказо) ва кўчма (авиация, темир йўл, сув, автомо-
биль транспорти воситалари ва бошқалар) турларига бўлинади.
Авиация заводларининг учиш-синов станциялари, тепловоз ва
кемасоэлик заводларининг синов станциялари, автомобиль завол-
ларининг двигателларини дастлабки синов станциялари муқим
манбаларга киради.
Атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи манбалар ўз таркиби
бўйича ажратиб чиқарувчи ва тарқатувчи манбаларга бўлинади.
Ифлослантирувчи модцаларнинг ажралиб чиқарувчи манба-
лар технологик агрегат, ускуна, аппарат, мослама, электрюритгич
ва ҳоказолар бўлиши мумкин; буларда технологик ёки бошқа
қушимча жараёнларнинг бориши ифлослантирувчи модда ҳосил
қилади.
Атмосфера ҳавосига ифлослантирувчи моддаларни чиқариб
юбориш манбаси деб бевосита ҳавога ифлослантирувчи модда-
ларнп чиқариб юборувчи мосламалар (ҳаво қувури, аэрация ва
цех фонарлари, ҳаво алмаштириш шахтаси, дефлектор. сўрувчи
вентилятор ва бошқалар) га айтилади.
Манба огзи конструкциясининг тузилишига ва бирлаштириш
характерига қараб манбалар қуйидагиларга бўлинади:
- якка (нуқтали) бўлиб уларнинг оғзи доира, тўртбурчак ва
бошқа формалардаги кесимга эга;
- гуруҳли - бир - бирига яқин ва бир умумий майдонда ёки
томла мунтазам жойлашган нуқтали манбалар мажмуаси;
www.ziyouz.com kutubxonasi
-майдонли - бир нечта гуруэуш манбаларнинг ёки катта май-
донларни эгаллаган яюса манбалар (биологик ҳовузлар, тиндир-
гичлар юзалари) мажмуаси;
- чизиқли - аэрация ва цех фонарлари ҳаво алмашиш шахта-
лари, дефлекторлар, ҳаво қувурлари системаси, автомобиль йўл-
лари системаси ва шу каби чўзилган манбалар.
Ифлослантирувчи моддаларнинг чиқариб ташлайдиган ман-
ба оғзининг сатхидан баландлигига қараб, бу манбалар қуйидаги-
ларга бўлинади:
- ўта юқори (балацдлиги 100 м дан юқори);
- юқори (балавдлиги 50 м дан 100 м гача);
- ўрта (баландлиги 10м дан 50м гача);
- паст (баландлиги 2м дан 10м гача);
- ер устида (баландлиги 2м гача).
Саноат чиқиндилари қуйидаги туркумларга бўлинади:
- ҳосил бўлиш соҳаси бўйича - асосий, кўмакчи за ёрдамчи
корхона ишлаб чиқариш ускуналаридан;
- тармоқ белгиси бўйича - технологик, шамоллатиш, маҳал-
лий сўриш, чанг-газлардан тозалангандан ва зарарсизлантирил-
гандан сўнги қолдиқлар;
- иш тартиби бўйича - ялпи чиқиндиларни бир текис узлук-
сиз чиқариш, чиқиндиларни маьлум қонунга мувофиқ, вақти-
вақги билан чиқарувчи ва авария ҳолати, бу ҳолатда ҳавога қисқа
муддатда катга миқцорда ифлосланган моддалар чиқарилади ва бу
бир лаҳзада чиқариладиган чиқиндиларга яқинлашади;
- чиқариш усули бўйича-уюшган ва тартибсиз.
Чиқиндиларни ҳосил бўлган жойидан газ узатиш системаси
орқали ажратиш уюшган усулга киради, бундай усул чиқинди-
ларни ушлаб қолиш ва зарарсизлантириш учун махсус қурилма-
ларни қўллаш имкониятини беради.
www.ziyouz.com kutubxonasi
Тартибсиз чиқариш усулига технологик ускуналар, аспирация
ва газ тозалаш системаларида герметизация ёки тўсиқларнинг
йўқлиги, шунингдек маҳаллий сўргичлар системаси ёки зонтлар
билан жиҳозланмаган аппаратлардан, агрегатлардан, ускуналар,
транспортлардан ажралиб чиқадиган очиқ ҳолдаги суюқлик сақ-
ланадиган ховуз, резурвуарлардаги буғланиш, қазиш-портлаш,
юклаш-тушириш ишларидаги, сочиладиган ва инерт материал-
ларни сақлаш, жилдириш ва шу кабилар киради. Тизимли ва
майдонли манбалардаги чиқиндилар ҳам шунга киради.
- марказлаштирилган тартиби бўйича - марказлаштирилган,
бунда бир неча манбалардан чиққан ифлослантирувчи моддалар
бир-икки ёки битга кўп тармоқли трубага йиғилади;
- агрегат ҳолати бўйича - қатгиқ суюқ, газ ҳолатидаги, ара-
лаш чиқиндилар;
- ҳарорати бўйича - ўта қизиган чиқиндилар (атроф-муҳит
ҳавосининг ҳароратлари орасидаги фарқ t=100°C дан юқори бўл-
са), қизиган (20°дан 100°С гача), унча қизимаган (t=5°flaH 20°С
гача), изотермик (T=0°C) ва совитилган (t=0° С дан кам).
Ишлаб чиқариш корхонасидан атмосфера ҳавосига олдин
чиқарилган ва корхона ҳовлисида ҳамда ундан ташқарида ўтириб
қолган, шунингдек атмосфера диффузияси қайта-қайта жалб
қилинган ифлослантирувчи моддалар инвентаризация вақгида
ҳисобга олинмайди.
Ультра товуш майдонларини киритиш ва сиқиш даражала-
рининг таъсирини кўрсатиш каби йўллар билан технологик жара-
ённи такомиллаштириш зарур.
Ўз таркибида биргина тартибсиз чиқинди манбасига эга
бўлган хўжалик объекти бир вақгда атмосфера ҳавосини ифлос-
лантирувчи моддалар ажратувчи манба бўлади. Чанг-газ тоза-
www.ziyouz.com kutubxonasi
ловчи ускуналар, arap улардан қоддиқ чанг-газ аралашмаси бево-
сита цсхга ккрса, ифлослантирувчи манба ҳисобланади.
Чанг-газ тозаловчи аппарат-газ тозалаш қурилмасининг эле-
менти бўлиб, унда ажралиб чиқаётган газли оқимдаги қаттиқ,
суюқ ёки газ ҳолатидаги ифлослантирувчи моддаларни бартараф
этишнинг аниқ ишланган жараёни амалга оширилади.
Лойиҳадаги тозалаш даражасининг камайишига олиб келувчи
механик, электрик ёки бошқа узеллари бузилган чанг-газ тозала-
гич қурилмалари носоз ҳисобланади. Газ ва чангларни лойиҳада,
техник шарт ёки регламентда кўзда тутилган концентрациягача
тозалаш таъминланмаган чанг-газ тозалаш қурилмалари самара-
сиз ҳисобланади.
Тозалаш даражаси - чанг-газ аралашмасидан ифлослантирув-
чи модцалар таъсиридан ажратиб олинган массани тозалашгача
бўлган шу аралашма таркибидаги модда массасининг нисбатидир
ёки чанг-газ тозалаш ва зарарсизлантирувчи ускуналарнинг
ишлаган вақтининг тегишли технологик ускуналар иш вақтига
нисбатидир.
Ушлаб қолинган ифлослантирувчи зарарли модца - чапг-газ-
ли оқим чиқаётган манбадан ажратиб олинган ифлослантирувчи
моддалардир. Йиллик ташландиқлар—ифлослантирувчи модда-
ларнинг ташқи муҳит ҳавосига ташландиқ йиғиндисидир.
Ифлослантирувчи модцаларнинг солиштирма ташландиқлари
иш жараёнида ишлаб чиқилаётган маҳсулотни тайёрлаш жараё-
нида чиқадиган атмосфера ҳавоси ташланадиган ифлосланти-
рувчи моддаларнинг сонига тенгдир.
www.ziyouz.com kutubxonasi
Do'stlaringiz bilan baham: |