О. Қ у д р а т о в с а н о а т э к о л о г и я с и



Download 4,96 Mb.
Pdf ko'rish
bet105/119
Sana25.02.2022
Hajmi4,96 Mb.
#309818
1   ...   101   102   103   104   105   106   107   108   ...   119
Bog'liq
Sanoat ekologiyasi (O.Qudratov)

8.3. Давлат экологик
экспертизасини
ташкил қилиш ва
ўтказиш
Давлат экологик экспертизаси 
(,ДЭЭ) Ўзбекистон Республикаси 
Давлат табиат комитети тизимидаги 
эксперт органлар мутахассислари
кучи билан ёки олимлар, мутахассислар ва жамоатчилик вакил- 
ларидан ташкил топган (илова 4) эксперт комиссиялари (гуруҳ- 
лари) ёрдамида ўтказилиши мумкин.
Экспертиза ўтказиш муддати, қоидага биноан материал- 
ларнинг тўлиқ комплекти топширилган кундан бошлаб 3 ойдан 
ошмаслиги керак.
ДЭЭ ўтказиш жараёни уч босқичдан иборат: тайёрлов, асо- 
сий ва якунловчи босқичлар:
а) тайёргарлик (тайёрлов) босқичида Ўзбекистон Республи- 
каси Давлат табиат қўмитаси тизимининг штатдаги экспертлари 
томонидан:
- тавсия қилинган ҳужжатлар таркиби мазкур ҳужжатнинг 
талабларига мос келиш келмаслиги текширилади;
- экспертизанинг вазифалари, чегараси ва йўналиши таъ- 
рифланади; унинг формаси (шакли) ва ўтказиш усули аниқла- 
нади;
- экспертизанинг асосий йўналишлари бўйича мутахассис- 
лардан штатдан ташқари эксперт комиссияси-гуруҳи тузилади, 
унинг аъзолари ўртасида вазифалар тақсимланади, иш графиги 
тузилади ва ҳоказо, керакли ҳужжатлар расмийлаштирилади.
б) асосий босқич давомида экспертизага тавсия қилинган 
ҳужжатлар кўриб чиқилади, ва текширилади, унда:
- мазкур хўжалик фаолияти турини амалга оширишга эҳги- 
ёжнинг асосланиши, уни реализация қилиш усулини танлаш, 
тавсия қилинаётган техник-муҳандислик ва архитектура-режавий 
ечимларнинг прогрессивлиги, материал, хом-ашё ва энергетик
www.ziyouz.com kutubxonasi


ресурслардан ва бошқалардан фойдаланишнинг комплектлиги ва 
рационаллиги;
- аниқланган таъсир факторларининг тўлиқлиги ва уларнинг 
экологик хавфи даражаси, атроф-муҳитга хўжалик фаолиятининг 
таъсири эҳтимоли масштаблари;
- табиат муҳофазаси қонуниятлари талабларини таъминлаш- 
га, шунингдек авария вазиятларининг олдини олиш (огоҳланти- 
риш) ва уларнинг мумкин бўлган оқибатларини тугатишга қара- 
тилган чора-тадбирларнинг етарлилиги;
- мазкур хўжалик фаолиятининг экологик хавфсизлиги ва 
атроф-муҳитнинг сифат меъёри таъминланишининг фойдаланиш- 
га тавсия қилинган оператив ва бошқа хил назорат усуллари;
- ишлаб чиқариладиган маҳсулотнинг ва ҳосил бўлган чиқ- 
индиларнинг экологик хавфи даражасини баҳолаш, шунингдек 
уларни қайта ишлашда ҳудудий кооперацияланиш имкониятлари;
- экспертизани амалга оширишда экологик, ижтимоий ва 
иқгисодий оқибатлар тўғрисида маълумотларнинг борлиги ино- 
батга олинади.
Экспертиза ишлари жараёнида оддиндан таърифланган экс- 
пертиза йўналишлари бўйича индивидуал эксперт хулоса ва экс- 
перт гуруҳи хулосаси тайёрланади.
Агар янги вазифалар ёки кўриб чиқиш йўналишлари аниқ- 
ланса, эксперт комиссияси (гуруҳи) ДЭЭни тайинланган орган 
олдига, экспертиза ўтказиш муддатини ўзгартириш, кўтарилган 
масалалар бўйича қўшимча экспертлар жалб қилиш масаласини 
қўйиши мумкин.
Экспертиза давомида, ҳужжатни тайёрловчилар томонидан 
инобатга олинмаган потенциал хавфли таъсирлар аниқланган 
тақдирда, лойиҳа ушбу таъсирнинг хавфлилик даражаси ва унинг 
оқибатлари баҳоланмаган ҳодца қайта ишлашга қайтарилади;
www.ziyouz.com kutubxonasi


в) якунловчи босқич давомида эксперт комиссия томонидан 
кўрилаётган ҳужжат бўйича жамлама хулоса лойиҳаси тайёрла- 
ниб, у буюртмачи, лойиҳани ишлаб чиққан ташкилот вакиллари, 
жамоатчилик қатнашган эксперт комиссияси мажлисида муҳока- 
ма қилинади. Жамлама хулоса эксперт комиссиясининг барча 
аъзолари томонидан имзоланади ва уларнинг розилигисиз ўзгар- 
тирилмайди;
г) эксперт комиссияси (гуруҳи)нинг жамлама хулосаси қу- 
йидагилардан иборат бўлиши керак:
- амалга оширишга тавсия қилинаётган хўжалик фаолияти- 
нинг қисқача тавсифи;
- тавсия қилинаётган хўжалик ечимининг экспертик баҳо-
лари;
- лойиҳа бўйича принципиал мулоҳазалар;
- хулосалар;
- лойиҳани амалга ошириш имкониятлари ва шартлари (ре- 
жа схемаси, дастурлар);
- уни қайта ишлашга ёки қайта кўришга эҳтиёж;
- амалга оширишга мувофиқ келмайдиган четга чиқишлар.
Хулоса ва таклифлар аниқ ва тушунарлн таърифланиши ке-
рак.
Жамлама хулосага эксперт комиссияси аъзолари томонидан 
билдирилган алоҳида фикрлар илова қилинади.
Давлат экологик экспертиза- 
сини (ДЭЭ) ўтказаётган эксперт 
органи лойиҳани ва хўжалик фаол- 
ияти лойиҳаси бўйича эксперт ко- 
миссиясининг жамлама хулосасини кўриб чиқади ва «ДЭЭ хуло- 
саси»ни тайёрлайди. Унинг таркибига қуйидагилар киради:

Download 4,96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   101   102   103   104   105   106   107   108   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish